Маркетинг коммуникациялари комплекси ўз ичига қуйидаги воситаларни олади: реклама, сотувни рағбатлантириш, шахсан сотиш, жамоатчилик билан ишлаш, тўғридан-тўғри маркетинг, спонсоринг, маҳсулот-плейсмент, брэндинг.
Энг мақсадга мувофиқ, самарали комплексни аниқлашда ҳар бир ташкил этувчи воситаларнинг кучли ва кучсиз томонларини ҳамда самарали бўлиш шартларини ҳисобга олиш лозим.
Реклама - бу маълум спонсор номидан ғоялар, товарлар ҳамда хизматларни таклиф ва тақдим этишнинг ҳар қандай пуллик шакли.
Шахсан сотиш - сотувчининг харидор билан алоқага киришишини кўзда тутади. Бунда маҳсулотннг истеъмол хусусиятлари тўғрисида оғзаки тушунчалар берилади ва маҳсулотни олди-сотдиси бўйича биргаликда бир қарорга келинади.
1. Мажбурий ўтказиш стратегияси
2. Сиқилиб кириш стратегияси.
7.4-расм. Коммуникатив сиёсат стратегиялари
Жамоатчилик билан ишлаш (алоқалар) ёки паблик рилейшнз корхонанинг мақбул имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга, корхона фаолият юритишининг зарурлиги ва унинг жамият ҳаётига ижобий таъсир этишига жамоатчиликни ишонтиришга йўналтирилган.
Бу вазифаларни бажаришга қуйидаги тадбирлар орқали эришиш мумкин: журналистлар учун ахборотлар тайёрлаш; брифинг; пресс-конференция; очиқ эшиклар кунларини ўтказиш; корхона фаолияти тўғрисида кўргазмалар ва маросимлар ўтказиш; спонсорлик; фан тадқиқотлар, таълим, санъат ва спортни қўллаб-қувватлаш; атроф мухитни ҳимоя қилиш бўйича фаолият; болалар ва нафақахўрларга ғамхўрлик қилиш.
Тўғридан-тўғри маркетинг деб, маҳсулотни сотиш мақсадида истеъмолчига бевосита таъсир ўтказиш ва мижоз билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришни тушунилади.
Тўғридан-тўғри маркетингнинг бешта шаклини ажратиб кўрсатиш мумкин.
почта орқали тўғридан-тўғри маркетинг - почта орқали потенциал харидорларга жўнатмалар, хатлар, реклама, наъмуналар, проспектлар жўнатиш;
каталоглар бўйича маркетинг - мижозларга юборилган каталоглар ёки сотиш жойларида тақдим этиладиган каталоглар орқали товар сотишни ташкил этиш;
телефон орқали сотиш. Фирма ходимлари буюртма олиш ва реклама орқали олган ахборотлари бўйича маълумот бериш учун мижозларга бепул телефон рақамларини берадилар.
телевидение орқали маркетинг. Масалан,''Телемагазин'', ''Уйда диванда ўтириб савдо'' ва бошқалар.
Электрон савдо - интернет орқали сотиш.
Спонсоринг - бу ўзаро манфаатдорлик тамойили асосидаги фирманинг спонсорлик фаолияти. Спонсорингнинг ҳозирги пайтда тўртта тури мавжуд: спорт соҳасида спонсоринг; маданият соҳасида спонсоринг; ижтимоий спонсоринг; экоспонсоринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |