Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”



Download 1,55 Mb.
bet67/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Хасанов Ш.Ш. ТерДУ ўқитувчиси

Қадимги Бақтрия ва Марғиёна аҳолиси 1 минг йилликнинг биринчи ярмидаги ижтимоий тузилиши ва таркиби археологик материалларда ўз ифодасини топган. Шунинг учун “Авесто”нинг яратилиш даври ва тарқалиш географиясини ўрганишда “Авесто” ижтимоий таркибини археологик материалларга эҳтиётлик билан тадбиқ этишни талаб қилади. Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган археологик изланишлар натижасида аниқланган бронза даври ёдгорликлари “Авесто” жамиятнинг тузилиши ва унинг таркиби ҳақида фикр юритишга кенг имкониятлар очди. И.М. Дьяконов, В.А. Лившиц, С.Н.Соколов, В.М.Массонларнинг фикрича Авестонинг қадимги қисмларида жамият ҳақидаги фикрлар Аҳмонийларгача бўлган давр, яъни милоддан аввалги VIII – VII асрларга тўғри келади. Қадимги Бақтрия ва Марғиёнада олиб борилган бронза даврига оид археологик тадқиқотлар “Авесто” жамияти муносабатлари VIII – VII асрлардан ҳам олдинроқ шакллана бошлаганлигини кўрсатмоқда1.


Бронза даври Қадимги Бақтрия ва Марғиёна аҳолисининг ижтимоий тузилиши “Авето”да илгари сурилган жамият бўлиниш тартибларини ўзида мужассам этсада, жамият тузилиши ва давлатчилик масалаларини кўпчилик олимлар 1 минг йилликнинг биринчи ярмида шаклланган деб ҳисоблашади. Аммо, Бронза даври Сополли, Дашли, Гонур, Яз, Тўғолоқ ва Саразмда ўтказилган археологик тадқиқотлар “Авесто” жамиятининг сўнгги энеолит ва бронза давридан бошлаб шакллана бошлаганлигини кўрсатмоқда.
Милоддан аввалги II-минг йилликнинг ўрталарида Сополли маданияти аҳолисининг ижтимоий, иқтисодий ва этномаданий ҳаётида туб ўзгаришлар юз беради. Ана шу туб ўзгаришлар нафақат иқтисодий ривожланиш, балки диний-мафкуравий сифат ўзгаришлари билан ҳам узвий боғлиқдир. Шу боис, Жарқўтон босқичининг сўнгги фазасида оташпарастлик диний тасаввурлар объекти оила, уруғ-жамоа доирасидан умумшаҳар даражасига кўтарилади, яъни умумшаҳар монументал ибодатхонаси пайдо бўлади. Жамоаларнинг диний-дунёвий бошқарув тизими умумшаҳар ибодатхонаси тасарруфига ўтади. Зардуштийликка хос оловни, она замин-ерни, сувни улуғлаш, уларни илоҳийлаштириш ибодатхона хизматчиларининг қўлида жамланади. Ана шу жараёнлар билан боғлиқ мусаффо ҳавони улуғлаш, турар-жой масканларини марҳумлар руҳидан тозалаш, амалий покликни таъминлаш мақсадида, қабристонларни аҳоли турар-жой масканларидан узоқроқ жойларга олиб чиқиб кетиш зарурияти туғилади.
Зардуштийликда сигир муқаддас ҳайвон сифатида улуғланади. Сигир ибтидоий тасвирий санъатда кенг тарқалган сюжетлардан бўлиб, унинг тарқалиш географияси кенгдир. “Авесто”да келтирилишича Ахурамазда томонидан Арьянам-Вайджада илк маротаба сигир яратилган. Дайтия дарёси бўйида ой сингари оқ ҳўкиз яратилди1.
Шунингдек, Бундахишнда келтирилишича, Сигир (ҳўкиз) ўлганидан кейин, унинг ҳар бир аъзосидан 55 та донли ўсимлик, 12 хил доривор ўсимликлар ўсиб чиқди2. Ерда дастлаб ҳўкиз ва сигирни, ундан кейин эса ҳар биридан 280 тадан яратилди. Қушлар учун осмон, балиқлар учун сув яратилди.
Илонлар Бақтрия ва Марғиёна аҳолисининг муҳрлари ва амулетларида кенг тарқалган бўлиб, улар ўтроқ деҳқончилик маданияти жамоасида катта роль ўйнаган кўринади. Сополли маданиятининг Сополли ва Жарқўтон босқичларида, Номозгоҳ V даври Марғиёна материалларида илон тасвирлари ва аждаҳосимон ҳайвонлар тасвири жуда кўплаб учрайди3.
Илон тимсоллари дастлаб ўтроқ деҳқончилик маданияти соҳиблари ҳаётида муҳим ўрин тутган ер ва сувни, кейинчалик зардуштийлик динидадаги Ахурамазда яратган худолар: ер худоси – Спента Армати ва сув худоси – Харватат худоларининг илк тимсоллари бўлиши мумкин4. Чунки деҳқонларга энг азиз нарса ер бўлса, иккинчи асосий манба сувдир. Шунинг учун ҳам зардуштийлик динининг шаклланишигача бўлган даврда ер ва сув диний объект сифатида шаклланган бўлиши керак. Скиф-эрон анъаналаридаги илон оёқли, икки қўлида илон ва елкасида илон тасвирли худолар ва ацтекларнинг Коатликуэ (Нахуатль тилида илон пўстига ўралган ҳосилдорлик худоси) худолари ҳам ер ва осмон билан боғлиқ диний муносабатларни ўзларида мужассамлаштирган.
Зардуштийлик динида Ахурамаздага қарши ёвуз кучлар Аҳримон тимсолида намоён бўлади. Эзгу кучларга қарши Ахримон бошчилигида пайдо бўлган девлардан бири – Земака (зима-қиш) ёвуз куч сифатида қаралади. Қадимги эронликларда ёвузлик ва девлар шимолдан келади деган тасаввур бўлган. Қиш девлар томонидан яратилганлиги таъкидланади. Бу кучлар Ахурамазда томонидан яратилган биринчи мамлакат Арьянам Вайджани вайрон қилади. Бу жумлани келтиришимиздан мақсад зардуштий жамоаларда Наврўз (янги кун) муҳим байрам сифатида кутиб олинган. Бу байрамни зардуштийлар қишли кунларнинг тугаши, баҳорнинг келиши муносабати билан нишонлаб, баҳор куни, Ҳурмузд куни деб аташган. Баҳор келиши билан қишли-қировли кунлар тугайди, ҳаммаёқ гуллар, ям-яшил ўтлоқларга айланади, баҳор шамоли эсиб ўлик сукунатни, барча ёвуз кучларни олиб кетади, табиат қайтадан туғилади, деган диний тушунча шаклланган5. Қишнинг тугаши баҳорнинг бошланиши деҳқончилик қилиш учун қулай вақтнинг келиши, табиатнинг уйғониши, совуқ кунларнинг ортда қолиши ўтроқ деҳқончилик маданияти аҳолисида муҳим ўрин тутган. Шунинг учун бўлса керак, ўтроқ деҳқончилик соҳиблари чаённи қора тун тимсоли сифатида ифодалашган. Чаёнлар Ўрта Осиё чўл зонаси учун характерли бўлиб, марказий эрон маданиятларида ҳам гоҳ-гоҳ учрайди. Афғонистоннинг шимолий қисмида жойлашган Дашли-1 ёдгорлигидаги амулетда чаён акс этган бўлиб, у Дашли аҳолисининг рамзий-мифологик қарашларини ифодалаган. Биринчи амулетда иккита чаён ифодаланиб, орқа тарафида одам қўли тасвири туширилган. Бошқа ҳолатда чаёнга ташланган қорнида илонли қанотли от тасвири бор. Яна бир амулетда чаён лазурит амулетда тасвирланган бўлиб, орқа томонида томонларга марказдан тортилган тўрта чизиқ бор. Тўртта чизиқ зардуштийлик эътиқодидаги тўрта муқаддас образ билан боғлиқ. Ушбу тасвир қадим даврларда дашт аҳолиси орасида кенг тарқалган. Ойнинг кунларга қараб турли ҳолатларда бўлиши натижасида, дастлаб ой дискларининг алмашинувига кўра бир ой уч бўлакка, кейинчалик эса тўрт бўлакка бўлинган. Шунинг учун ҳам дашт аҳолиси арийларда хоч тасвири орқали космогоник тушунчалар шаклланиб борган. Шунингдек, Марғиёна материалларида марказда чаён икки томонида бургут тасвирлари ҳам учрайди1.
Марғиёна материалларида қуш бошли фантастик жонзот (гриф)ларнинг ёки одам бошли қушларнинг ифодаланиши кўп кузатилади. Грифон кўринишидаги худоларнинг тасвирлари Бақтрия материалларида жуда кам учрайди. Бу материаллар Марғиёнада ниҳоятда кўп учраб, асосан Месопотамия худолари тимсоли асосида яратилган худолардир. Марғиёна материалларида грифон туридаги худоларнинг ҳайвон танали, қуш бошли ерда ётган тасвирлари кўп учрайди. Шунингдек, Намозгоҳ VI даври материалларида эрон, шимолий Месопотамия прототипларини акс эттириш асосий ўрин эгаллайди. 1953–1958 йилларда Қалъалиқир ёдгорлигида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида, сарой харобаларидан грифон қушининг боши, Қўйқирилганқалъадан эса грифон бошли от минган тасвирлари топилди2. Кўзалиқирдан топилган грифон қуши ҳайкали Персополда Ксеркс саройидан ҳам топилган. Шунингдек, саклар маданиятига мансуб Карагодауашхадан топилган ритонда ҳам грифон бошли отда ўтирган чавандоз тасвирланган. Қадимги Бақтрия ва Марғиёна аҳолисининг зоолатрик диний қарашлари зардуштийлик динидаги худоларнинг ифодасини ўзида акс эттириб, дастлабки оташпарастлик негизида зардуштийлик динининг илк кўринишларининг шаклланишига, диний муносабатлар, жамият тараққиёти яккахудоликка асосланган ҳолда ривожланиб, ибодатхоналар ва синфий муносабатларнинг вужудга келишига туртки берувчи асосий ғояга замин яратди.
Қадимги Бақтрия ва Марғиёнанинг Сополли, Гонур, Дашли, Тўғолоқ ёдгорликларида очиб ўрганилган қабрлар юқорида таъкидланган зардуштийлик диний ғояларининг бронза давридан бошлаб шаклланиб борганлигини кўрсатади.
Сополлитепа ва Дашли аҳолисининг дафн маросимида хумларга солиб кўмиш кенг кўламда амалга оширилмаган. Агар зардуштийлик динининг муқаддас унсурлари олов, сув, ер, ҳаво бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, бронза давридан бошлаб биринчи бор хумларда одам скелетининг учратилиши дафн маросимида ерни улуғлаш сифатлари пайдо бўлганлигини исботлайди. Чунки, таниқли авестошунос олима М. Бойснинг таъкидлашича, танадан жон чиқиши билан ёвуз кучлар танани эгаллайди. Ёвуз кучлар эгаллаган жасадни ерга кўмиш мумкин бўлмаган. Шунинг учун, зардуштийликда мурдани тупроққа кўмиш қатъиян ман этилади. Зардуштийликда майитларнинг суякларини этдан тозалаб, махсус остадонларга солиб, хилхоналарда сақлаш одати пайдо бўлади.
Зардуштийлик динининг кўмиш билан боғлиқ анъаналарида оссуарийларнинг пайдо бўлиш илдизлари бронза даврига бориб тақалади. Сополлитепа ва Дашлидаги марҳумларнинг дафн маросимида ишлатилган хум ва хумчалардан остадон сифатида фойдаланилганлигидан далолат беради. Бу далиллар эса аҳоли наздида ерни улуғлаш диний мазмун касб эта бошлаганлиги ва бу жараёнлар ўтроқ деҳқонлар ҳаётида зардуштийлик дини ҳақидаги тушунчалар шаклланиб бораётганлигини кўрсатади. Остадонларга солиб дафн қилиш одати милоддан аввалги VI асдан бошлаб Хоразм ёдгорликларида кўплаб кузатилиб, дастлабки даврда тошдан, кейинчалик эса лойдан ясалган остадонлар учрайди. Шунингдек, одам бўйи баробаридаги ҳайкаллар шаклидаги остадонлар ва одамнинг маскаларини остадон қопқоқларида ифодаланган кўринишлари учрайди. Остадонларга одамларнинг суяклари солинган. Шунингдек, баъзи бир остадонлар қопқоқларида тотемистик характердаги қўй, ҳўкиз, от ҳайкаллари ифодаланган бўлиб, сармат халқи одатлари намоён бўлади.
Бронза даври Жарқўтон, Дашли, Гонур, Тўғолоқ-21 ибодатхоналари қурилиши ва тузилишига кўра зардуштийлик динида муҳим саналган сифатларни ўзида тўла мужассамлаштирган. Шунингдек, жамиятда диний бошқарувни ўз қўлида сақлаган ҳолда, жамият учун диний-“ҳуқуқий” нормаларни яратиб, ана шу давр учун хос бўлган диний дунёвий хокимиятни бошқара бошлаган.
Авесто умумбашарий маданият ва тафаккурнинг махсулидир. Уни ўрганиш эса Қадимги Шарқ жамияти тафаккури ва маьнавий маданияти тарихинида ўзига хос ўрин тутади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish