Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Сирдарё вилоятининг археологик ёдгорликларидан қадимий Ховос тепалиги туҳфалари



Download 1,55 Mb.
bet75/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Сирдарё вилоятининг археологик ёдгорликларидан қадимий Ховос тепалиги туҳфалари
Эрбутаева Ў С ГДУ “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори

Эски Ховос харобаси Сирдарё вилоятининг, қолаверса, бутун Мирзачўл воҳасининг энг кўҳна ёдгорлигидир.


Археологик топилмалар натижасига кўра эрамиздан, IV-III асрларга оид девор қолдиқлари ва сопол идишлар топилди. Бу ердаги 14 метр қалинликдаги маданий қатламлар ёдгорликдаги қадим даврлардан бошлаб XX асрга қадар ҳаёт узлуксиз давом этганлигини кўрсатади. Эски Ховос шаҳар ҳаробаси бутун Уструшона учун эталон ёдгорлик хисобланади.
Эски ховос тепалиги 6-7 метргача қазиб ўрганилди, кўҳна тепаликдан бой топилмалар, истеҳком қолдиқлари ҳунармандчиликка оид топилмалар Бақтрия ва Сўғд ёдгорликларидан қолишмайди.
Қадимги эски Ховос тепалигидан топилган археологик топилмалар бу ерда Бақтрия ва Суғд махсулотларидан қолишмайдиган кулолчилик буюмлари, ёзма маълумотлар бўлмасада Ховоснинг антик даврдаёқ шаҳар сифатида шаклланганлиги тўғрисида хулосага келишга асос бўлади. Топилган археологик манбалар шуни исботламоқдаки, эски Ховос камида 2500 йиллик тарихга эга. Тегирмон тоши ҳам топиб ўрганилди. Бу тош сомонийлар даврига оид тошдир. Тегирмон тошининг диаметри 90 сантиметр, ўртадаги тешикнинг айланаси 12 сантиметр, тошнинг қалинлиги эса 9 сантиметрдан иборат. Кенг кўламли археологик тадқиқотлар пайтида қурилиш қолдиқлари ва кўплаб археологик топилмалар очиб, ўрганилган эди. Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти ходимлари бу жараёнда мингдан ортиқ турли қадимий ашёлар топишга эришдилар. Эрамиздан аввалги III-II асрга оид маъбуда – Анахита ҳайкалчаси, Х-ХI асрларга оид тангалар, XII асрга оид ҳумо қуши тасвири туширилган чироқ дастаси, Х-ХХI асрларга тааллуқли махсус симоб идишчаси, VII-VIII асрларга оид идишларда қўлланилган муҳрлар, хурмача-кўзалар, нақшли идиш-товоқ бўлаклари, қопқоқлар ҳамда буғдой солишга мўлжалланган баландлиги 1 метрли хумлар ана шулар жумласидандир. Хўжаликдаги яна бир муҳим топилма милоддан аввалги III-II асрларга оид сандал ўрни, ўртаси чуқур, лой билан пишиқ сувалган. Яъни, темирчи ё кулол уста оиласи бу ерда ишлаш билан бирга истиқомат ҳам қилган бўлиши мумкин. Ўтган йил ҳисобидан бир ярим ой давом этган экспедициянинг ўзида топилган буюмларни кузата туриб аждодларимиз заковати, юксак маданияти ва маънавияти билан чиндан ҳам умум-инсоний тамаддунга катта ҳисса қўшганига амин бўлиш мумкин.
IV-V асрларга оид гиёҳларни янчадиган тош кели ва илк ўрта асрларга тааллуқли исириқдон бу ҳудудда халқ табобати анча ривож топганидан дарак берса, Х-ХI асрларга тегишли араб ёзуви туширилган сопол идиш парчаси – ўчмас иймон, мустаҳкам эътиқод нишонаси. Археологларнинг айтишларича, бу ёзувларда тинчлик-омонлик шукронаси ифодаланган.
Археолог таниқли олим А.Грицина раҳбарлигидаги қазилма ишлари давом эттирилди. Қазилма ишлари пайтида икки қатор ҳимоя деворларининг бўлаклари ҳам борлиги маълум бўлди.
Ховос Буюк Ипак йўлининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муҳим савдо ва ҳарбий йўллар чоррахасини эгаллаган. Шу боис ушбу манзилгоҳ номини олган “Ховос йўли” машхурликда Бинокат ёки Фарғона йўлидан қолишмайди. Ўрта асрлар ёзма манбаларида келтирилишича, Ховос самарқанддан шарққа йўналган йўлнинг чоррахасида жойлашган. Ундан бир тармоқ Куркат орқали Хўжанд ва Фарғонага, сўнгра Хитойга, иккинчиси сирдарё кечувидан шимолга, йирик Бинокат Шохрухия шаҳрига ва ундан эса иккинчи йирик шаҳар Харашкентга ва ниҳоят, Чоч пойтахти Бинкатга борган.
Ховос шу ҳудуддаги энг кўп аҳоли яшайдиган катта шаҳар ҳисобланган. Аҳолиси асосан боғдорчилик, дехқончилик, кулолчилик, темирчилик, дурадгорлик, косибчилик, тикувчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Аҳоли орасида илм-маърифатли инсонлар кўп бўлган.
Шундай қилиб, олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари кўхна Ховоснинг камида 2500 йиллик тарихга эгалигини кўрсатмоқда. У Сирдарё вилоятиниг илк эллин даврига оид энг қадимий шаҳри сифатида эътироф этилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, топилган ашёвий топилмалар шуни исботламоқдаки, антик даврда эски Ховос халқаро савдо-сотиқда муҳим ўрин тутганлиги ҳам маълум бўлди. Чунки тепаликнинг ёнида Карвонсарой жойлашган. Ҳозирги кунда ҳам қишлоқнинг номи карвонсарой деб номланади. Буюк Ипак йўлининг тармоқларидан бири ҳудди шу чорраҳадан ўтганлиги маълумдир.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish