Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Археологик амалиётнинг малaкaли тарихчи мутахассисларни тайёрлашдаги ўрни



Download 1,55 Mb.
bet35/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Археологик амалиётнинг малaкaли тарихчи мутахассисларни тайёрлашдаги ўрни
Ҳ.Б.Ўрмонов ГулДУ, Қатағон қурбонлари музейи ходими

Олий ўқув юртларида таҳсил олиш жараёнида талабалар ўзларининг кейинги касбий фаолиятларида ҳам амалий, ҳам тадқиқиқотчилик вазифаларини ҳал қилиш учун керак бўладиган билимлар, куникмалар ва малакаларга эга бўлишади. Бу даврда “талабанинг тадқиқотчилик вазифаларини ечиш учун кўникма ва малакалари нақадар яхширок шаклланган бўлса, бажарилган тадқиқотнинг сифати шу қадар юқорироқ бўлади ва бунга мос равишда, олий уқув юрти битирувчисининг касбий тайёргарлик даражаси хам юксакроқ бўлади”3.


Олий ўқув юртида таҳсил олиш босқичида талабанинг тадқиқотчилик фаолияти тадқиқотчилик маҳсулотларида курс иши ва битирув малакавий ишларида, тезислар ва маърузаларда, анжуманлардаги илмий мақолаларда уз аксини топади.
Талабаларнинг археологик экспедициядаги фаолиятлари қидирувчи характерга эга, археологик фаолиятнинг барча турлари ёрқин ифодаланган илмий қидирувни назарда тутади. “Археологик қазишмалар - бу топилмаларни қидириш жараёни бўлиб, унда археологик изланиш илгари номаълум бўлган археологик ёдгорликларни қидириш демакдир. Археологик фаолият улкан таълимий потенциалга эгадир, чуики унинг давомида янги билимлар ва ўтмишни ўрганишнинг янги усуллари ўрганилади”1.
Бошқа томондан, археологиянинг фан сифатидаги, қадриятлар тизими сифатидаги максадлари ва тимсоллари талаба шахсини толерантлик, билимга хурмат, билимга чанқоқлик руҳида тарбиялайди. Бунга қазишмалар жараёнида талабаларда жисмоний ва ақлий ишнинг уйғунлигини тарбияловчи археологик субмаданият ҳам кўмаклашади. Археологик фаолиятни ташкил қилишнинг дала шароитлари (экспедиция) талабаларда мустақиллик ва жавобгарлик масъулиятини ривожлатиришга, қисқа вақт ичида жипслашган жамоани самарали ташкил қилишга хизмат килади.
Бакалавриатнинг тарих йуналишларида ўкув дастурига биноан “Археология асослари" курси ўтигандан кейин, археологик амалиёт ўтказилади. Гулистон давлат университети талабалари бир неча йилдан буён Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Сирдарё тумани худудидаги археологик объектлардаги қазишмаларни кузатишмоқда. Шунингдек, танишиш мақсадида Жиззах вилояти Зомин туманидаги археологик объектларга талабаларнинг саёхати уюштирилмоқда.
Ўқув археологик амалиётининг бош мақсади “Археология асослари” умумий курси бўйича олинган назарий билимларни мустахкамлашдан, кадимий тарихнинг асосий манбалари ҳисобланган ашёвий ёдгорликларни ўрганишга тадқиқотчилик ёндашувининг ривожлантирилишидан иборат.
Археологик амалиёт даврида "археологик ёдгорликларни ўрганишга қизиққан амалиётчи талабалар олдига аниқ илмий вазифани қўйиш, шу йўл билан уларда мустақил изланувчи, тадқиқотчининг касбий кўникма ва малакаларини ривожлантиришга имкон яратиш"2 муҳим ўрин тутади. Дала ишлари тугалланиши билан талабалар ҳисобот ёзиб, унда археологик ёдгорликка тавсиф беришади, ёдгорликнинг ҳисобга олиш карточкасини тузишади, топилган ашёларни таърифлашади.
Археолог олимлар билан муомала қилиш, археологик қазишмалар ва экспериментал археология машғулотлари талабаларда билиш мотивациясини рағбатлантиради ва кучайтиради. “Археология асослари” фани ўқитилган бир йил давомида талабаларнинг аудитор машғулотларда олинган билимлари тарихдан, қадимги кишиларнинг маданияти ва турмуш тарзидан, археология фани тарихи ва методикасидан олган билимлари фрагментар характерга эга бўлади. Археологик экспедициядан кейин эса ана шу билимлар кенгайиб, мустаҳкамланади. Бу борада айниқса анжуманга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш катта самара беради. Бундан ташқари, археологияга қизиққан талабалар тадқиқот мавзусини илмий муаммо сифатида қабул қилишади, унинг ечимида муқобил вариантларни излаб топишади, археолог олимларнинг асарларига мурожаат қилишади демак, машғулотлар ва қазишмалар пайтида олинган ўз билимларини кенгайтиришади.
Шундай қилиб, археологик экспедициянинг уқув жараёни учун роли, талабаларда тадқиқотчилик кўникма ва малакалариии шакллатириш учун, ҳар томонлама баркамол ривожланган инсонни ривожлантириш учун аҳамияти каттадир. Талабаларнинг тадқиқотчилик фаолияти катта ресурс (вақт, материаллар, асбоб ва ускуналар, ахборот манбалари, маслаҳатчилар, илмий раҳбарлар) ва куч сарф қилишни талаб қилиши туфайли, уларда "ўзига хос кўникмаларни ҳамда мустақил тадқиқотчилик фаолияти малакаларини шакллатириш ишларини нафақат тадқиқот устида ишлаш жараёнида, балки уқув машғулотлари доирасида ҳам ўтказиб бориш мақсадга мувофиқдир"1[4].
Хулоса шуки талабаларнинг археологик қазишмаларда иштирок этишлари ва мутахассис археологлар билан мулоқотда бўлишари, характерли белгиларга (билимга чанқоқлик, билимли кишиларга хурматда бўлиш, фольклорга кизикиш) эга бўлган археологик субмаданиятга кириб боришлари таъсири остида уларнинг археологияга муносабати ўзгаради. Қазишмалар жараёнида турли топилмалар топилганда талабалар ана шу қазишмалар инсоният маданиятини билишда қурол бўлиб хизмат қилишини, қазишмалариинг тарих фанини ривожлантиришдаги муҳим ўрнини англаб олишади.
Демак, археологик амалиёт малакали мутахассисларни шакллантириш борасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун узлуксиз тадқиқотчилик ва изланиш фаолиятига эхтиёжларни қондиришга хизмат қилади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish