Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet7/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Ассимиляцияанъанавий маданият, ҳатто тил ҳам буткул таназзулга учрайди. Бу янги қадриятларнинг беихтиёр ўзлаштирилиши ва мавжуд бўлган қадриятларга мослашишдир. Ассимиляция доимо ўз изини қолдиради;
Адаптация – бу янгича бўлган танқидий муносабат ва маданият ривожи учун онгли танловдир. Маданиятларнинг ўзаро бойиши, бойликнинг ижодий ўзлаштирилиши ва ижодий қайта ишланишидир.
Аккультурация – анъанавий маданият ўзининг бирламчи моделини бироз ўзгартиради (фан, техника, иқтисод). Турмуш тарзида, миллий либос унсурларида, урф-одатларда янги элементлар пайдо бўлади. Жумладан, ўз қадриятларидан кўра, ўзга қадриятларга бўлган юксакроқ муносабат шаклланади;
Инновациябирламчи моделнинг ўзгариши анъана сифатида қабул қилинади;
Интеграциямаданиятнинг кўп параметрлари орасидаги қоришиш. Бир пайтнинг ўзида бу кўп соҳаларда ўз ифодасини топади (иқтисод, маиший турмуш, мафкура, моддий маданият);
РеновацияАссимиляция таҳдид солган пайтда жуда сезиларли намоён бўлади.
Лекин маданий мулоқотда яна бир муқобил ҳаракат бўлиши мумкин, бу – бегона маданият намуналарини куч билан сингдиришга қарши чиқиш. Масалан, социалистик реализмнинг мафкуравий таълимоти ижодкорлардан совет мафкураси яратган ижтимоий афсоналарни акс эттиришни талаб қилганда, кўпгина иқтидорли ўзбек рассомлари пейзаж (манзара) тасвирларини чиза бошладилар. Бу картиналарда рассомлар мафкуравий тазйиқдан бошпана қидирганлар. А.Ҳакимов ёзишича, бадиий ва илмий маданият арбобларининг бундай ҳаракатини «ўз-ўзини репрессиялаш» деб аташган. Россияда ёзувчилар фақат болалар учун эртаклар жанрига мурожаат қилишганини «ички эмиграция» деб номлашган1.
Олам биз учун очиқ бўлганидек, бизнинг маданият ҳам олам учун очиқдир. Биз ўз-ўзимизни оламдан ажралган ҳолда эмас, балки у билан яхлитликда англаб оламиз. Бу очиқ жамиятнинг энг юқори даражаси ҳисобланади. Сўнгги йилларда республикамизда қўшма археологик экспедициялар (ўзбек-француз, ўзбек-олмон, ўзбек-япон) ишламоқда. Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Рус академик драма театри билан қўшма лойиҳаларни амалга оширди ва итальян драматурги К.Гольдони пьесасини қўйди. Миллий драматик театр саҳналарида Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари саҳналаштирилди. Америкалик маданият арбоблари А.Навоий номидаги опера ва балет Академик театри билан биргаликда Г.Х.Андерсоннинг «Қор маликаси» эртагини саҳналаштирдилар.
Бу жараён ҳақида Қ.Хоназаров шундай дейди: «Миллатларнинг яқинлашуви жўн механик жараён эмас, балки бошқа халқлар маданиятида бўлган миллий маданиятни бойитувчи томонларни ўзлаштириш билан содир бўлади». Бу ерда қайси жараён ҳақида гап бормоқда? Албатта, ассимиляция ҳақида эмас, балки адаптация ҳақида бормоқда. Қ.Хоназаров фикрларини давом эттирамиз: «Миллат бошқа миллатлар билан яқинлашади, лекин ўзлигини йўқотмайди ёки уларнинг таркибий қисми бўлиб қолмайди, балки уларнинг ютуқларини танқидий ўзлаштиради»1.
Ассимиляция жараёни икки маданиятлараро муносабатда қандай ўрин тутади? Юқорида айтиб ўтганимиздек, маданиятлараро муносабатнинг моҳияти мавжуд бўлган қадриятларга мослашишдир. Тарихда шундай вазиятлар ҳам бўладики, халқ бегона қадриятларни қабул қилмайди, балки босқинчиларни ўз маданиятини сингдириб олишга мажбур қилади. Қ.Хоназаров бу муаммога шундай ёндашади: «Ўзбек замини шундай сарупоси бой, гўзал қизга ўхшардики, унга ҳар бир қароқчи кўз олайтирарди. Афсуски, бу гўзал қиз қўрўқчисиз эди, унинг қўриқловчи ўтиб бўлмас тоғлар, ўрмон ва ботқоқлари йўқ эди. Шунинг учун Ўзбекистон тарихи уруш ва фожиалар билан тўла. Бу урушлар халқнинг бўйнига оғир юк бўлиб тушарди, халқ эса оқил қўл тутарди: қўшни миллатлар билан тинч яшашга, келгиндиларга ўз маданиятини сингдиришга ҳаракат қиларди. Бу эса маданиятни бойитишга катта туртки бўлган»1.
ХХ асрнинг ўрталарида мураккаблашиб бораётган дунёни билиш,тадқиқ этиш билан боғлиқ қатор муаммолар дисциплинар фанлар олдидаги вазифа эди. Уларнинг ечими учун янгича тушунча, ёндашувлар зарур эди. Айни вақтда, фан вазифалари орасида илмий далилларни йиғиш ва оламнинг яхлит илмий манзарасини яратиш долзарб аҳамият касб этади. Оламнинг мураккаблигини, турли хил, ранг-баранглигини ўрганиш учун дисциплинар ёндашувлар билан бир қаторда янги ёндашувларни шакллантириш вазифаси зарур бўлиб қолди. Тадқиқ этилаётган объектларни мураккаб тизим сифатида ўрганиш талаб этилади. Бундай тадқиқотлар янгича концептуал методологик ёндашувларни тақозо этади. Фанлараро ёндашувнинг шаклланиши айрим билим соҳаларининг ўзаро таъсири натижасидир. Фанлараро ёндашув тадқиқот соҳаси бўлиб, билиш жараёнининг янги имкониятларини очиб берди.
Фанлараро ёндашув табиат, ижтимоий ҳаёт, тафаккур соҳалариниўрганганимизда умумийлик мавжудлигини яққол кўрсатиб берди. Табиат, ижтимоий ҳаёт, тафаккур соҳаларида янги хусусиятларнинг пайдо бўлишидаги умумийлик кўрсатиб берилди2.
Маданиятнинг очиқ тизимлилиги унинг ҳодисалари етарли даражада бир неча шаклларда намоён бўлишидадир: илмий таҳлил сифатида, санъат асари сифатида, ижтимоий-иқтисодий ёки сиёсий синов сифатида. Маданий антропология кесимида миллий маданиятнинг шаклланишида атроф-муҳит, географик омиллар, миллатнинг тарихи, унинг бошидан кечирган воқеалари ва жараёнлари, унга қўшни атроф халқларнинг таъсири, шу миллатнинг мутафаккир ва жамоат арбоблари муҳим роль ўйнайди. Ўзбек миллий маданияти мавҳум, қандайдир номаълум муҳитда эмас, балки у яшаб турган муҳитда юзага келган ва шу муҳитда бойимоқда, ривожланмоқда. Миллатимизнинг ҳар бир мақоми, таронаю ривоятида, ҳикоя ва достонларида у яшаб турган муҳит ўз аксини топади ва иштирок этади.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish