Web саҳифани генерация қилиш жараёни "клиент-сервер" архитектураси билан боғлиқ равишда амалга оширилади. Саҳифалар клиент томонида ҳам сервер томонидаги каби генерация қилинади. 1995 йилда Netscape компанияси мутахассислари клиент томонидаги саҳифаларни генерация қилиш учун махсус дастурлаш тили яратишган ва уни JavaScript деб номлашган.
JavaScript – клиент томонидаги гиперматнли Web саҳифанинг сценарийларини бошқарувчи тилдир.
JavaScript нинг асосий ғояси HTML саҳифаларни кўриш вақтида HTML тэг ва контейнерларнинг атрибутлари қийматларини ва хусусиятларини ўзгартиришдан иборат.