Рус тили ва уни ўқитиш методикаси кафедраси йиғилиш б а ё н н о м а с и



Download 6,5 Mb.
Sana28.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#513967
Bog'liq
тил байрами 2


Рус тили ва уни ўқитиш методикаси кафедраси йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
21.10.2021 йил
Қатнашдилар:
Рус тили ва уни ўқитиш методикаси
кафедраси профессор-ўқитувчилари,
рус тили ва адабиёти факультети
талабалари
Кун тартиби:



  1. Она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан 21 октябрда утказилган “Тил– миллатнинг кўзгуси” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳақида.

Халқнинг ўзлигини намоён этувчи қадриятларидан бири унинг миллий тилидир. Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши ўзбек тилининг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради. Ўзбек тили ҳақида қабул қилинган қонунлар тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этишга таянч бўлиши билан бирга, унинг илмий асосда ривожланиши борасида ҳам кенг имкониятлар яратмоқда. Айниқса, 2019 йилда қабул қилингани мамлакатимиз Президентининг она тилимизга давлат тили мақоми берилган кунни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш ҳақидаги фармони тилимизга бўлган эътиборни давлат сиёсати даражасига кўтарди,


Бугун она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Рус тили ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчилар Сапарова З.И. ва Очилдиева Д.Ш. томонидан “Тил– миллатнинг кўзгуси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда барча профессор-ўқитувчилар ва рус тили ва адабиети факультети талабалари фаол қатнашдилар.
Тадбирни кафедра мудири проф. Нурманов А.Т. очиб берди. У ўз сўзида тил ўрганишни аввало она тилидан бошлаш кераклигини таъкидлаб ўтди. “Айнан тил воситасида одамлар бир миллат сифатида бирлашади, яъни тил халқни халқ, миллатни миллат сифатида намоён қилади”,- деди.
Тадбир давомида талабалар ўз чикишларини намоён этишди. Улар она тилига бағишланган шеърлар, сахна кўринишларини намоиш этишди.
Шунингдек факультет талабаси, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Мард ўғлони” мукофоти совриндори Оканов Сайфиддин ўз ижоди билан ўртоқлашди ва талабалар билан дилдан сухбат қурди.
Факультетнинг ўқув ишлари ва ёшлар билан ишлаш декан ўринбосарлари Шарифова И.М. ва Каримов Н.М. сўзга чикишди. Улар талабалрни байрам билан табриклашди ва мамлакатимизда 21 октябрь куни тил байрами сифатида нишонланиши анъанага айланиб қолган, чунки, мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, асосий мақсадлардан бири эканлигини айтишди.
Тадбир якунида ватанни мадх этувчи қўшиқ барча талабалар тамонидан ижро этилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсон учун унинг Ватани, ота-онаси, оиласи қанчалик қадрли бўлса, унинг она тили ҳам шу қадар азиз ва муқаддас бўлади. Тадбир талабаларда яхши таъсурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш буйича


декан ўринбосари : Каримов Н.М.
Рус тили ва уни ўқитиш методикаси
кафедраси ўқитувчиси: Бабаева А.А.

Тил байрамитадбири









Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish