ӨЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ ИНФОРМАЦИЯЛЫҚ ТЕХНОЛОГИЯЛАРЫ ҲӘМ КОММУНИКАЦИЯЛАРЫН РАЎАЖЛАНДЫРЫЎ МИНИСТРЛИГИ
МУҲАММЕД АЛ-ХОРЕЗМИЙ АТЫНДАҒЫ
ТАшкент ИНФОРМАЦИЯЛЫҚ технологияларЫ университети НӨКИС ФИЛИАЛЫ
ЦИФРЛЫ ҚУРЫЛМАЛАРДЫ ЖОЙБАРЛАСТЫРЫЎҒА КИРИСИЎ ПӘНИ БОЙЫНША
ӨЗ БЕТИНШЕ ЖУМЫС
Тема: GSM соталы байланыс стандартының дүзилиси ҳәм жийиликлер бөлистирилиўи
Таярлады: 3-курс ТТ (КИ) бағдары (сыртқы) студенти Б.К.Турумбетов
Қабыллады: Б.К.Турумбетов
|
Нукус – 2022 йил
МАЗМУНЫ
Кирисиў …..……………………………………………………………………... 3
§1. Сотали алоқа тизимларининг ривожланиш тарихи………….…..…… 4
§2. GSM стандартининг функционал схемаси ва қурилмалар таркиби... 6
§3. GSM сотали алоқа тизимларида частоталар режалаштирилиши….... 8
Жуўмақлаў ……...…………………………………………………………… .. 10
Әдебиятлар дизими ….……………………………………………………….. 11
Кирисиў
Сотали алоқанинг ривожланиши 20 асрнинг 70-йилларидан бошланган эди. 1981 йил Норвегия, Дания, Швеция ва Финляндия давлатларини бирлаштирган 1-чи халқаро NMT-450 тизими пайдо бўлди.
1982 йилда Телекоммуникациялар бўйича Европа Комиссияси – CEPT (Conference of European Posts and Telegraphs) томонидан Европада ягона умумий фойдаланиш кўчма сотали алоқанинг рақамли тизимини яратиш ғояси қабул қилинди ва бу рақамли стандартга қуйидаги талаблар қўйилди:
- нутқ хабарини узатишнинг юқори сифатлилиги;
- ускуна ва хизмат кўрсатиш нархи арзон бўлиши;
- абонент станцияси кичик ўлчамли бўлиши;
- бир қатор янги ускуналар ва хизматлар билан ишлай олиши;
- радиочастота спектрини самарали ишлатиши;
- интеграллаштирилган хизматларнинг рақамли тармоғи билан мослашувчанлиги;
- халқаро роумингда ишлай олиши.
Мобил алоқанинг глобал тизими GSM (Global System for Mobile Communications) 1991 йилда пайдо бўлди ва рақамли сотали алоқанинг кенг тарқалган стандартларининг бири ҳисобланади. 1997 йилнинг охирига келиб, GSM стандарти дунёнинг 100 та давлатида ишлатила бошланди. Бу стандартни асосан Европа ва Осиё давлатлари қабул қилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида GSM стандартида «UzMobile» савдо белгиси остида «Ўзбектелеком» АК, «Билайн» савдо белгиси остида «UNITEL» МЧЖ, «Ucell» савдо белгиси остида «COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ва «UMS» савдо белгиси остида «UMS» МЧЖлар сотали алоқа хизматларини кўрсатмоқда.
Ушбу мустақил ишда сотали алоқанинг ривожланиш тарихини, GSM стандартининг функционал схемасини, қурилмалар таркибини, частоталар режалаштирилиши ва қурилишининг умумий тамойилларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |