Йил
|
Стандарт
|
Мобил алоқа тизими
|
Техноло-гияси
|
Бирламчи бозори
|
1981
|
NMT 450
|
Nordic Mobile Telephony
450 MHz
|
Аналогли
|
Европа,
Ўрта Шарқ
|
1983
|
AMPS
|
Advanced Mobile
Phone System
|
Аналогли
|
Шимолий ва Жанубий Америка
|
1985
|
TACS
|
Total Access
Communication System
|
Аналогли
|
Европа ва Хитой
|
1986
|
NMT 900
|
Nordic Mobile Telephony
900 MHz
|
Аналогли
|
Европа,
Ўрта Шарқ
|
1991
|
GSM
|
Global System for
Mobile communication
|
Рақамли
|
Бутун дунё юзи бўйича
|
1991
|
D-AMPS
(TDMA)
|
Digital-AMPS
(Time Division
Multiple Access)
|
Рақамли
|
Шимолий ва Жанубий Америка
|
1993
|
CDMA One
(IS 95)
|
Code Division Multiple
Access One
|
Рақамли
|
Шимолий Америка,
Корея, Хитой
|
1992
|
DCS 1800
GSM 1800
|
Digital Cellular System
|
Рақамли
|
Европа
|
1994
|
PDC
|
Personal Digital Cellular
|
Рақамли
|
Япония
|
1995
|
PCS 1900
|
Personal Communication
Services
|
Рақамли
|
Шимолий Америка
|
2000
|
UMTS
|
Universal Mobile
Telecommunication Systems
|
Рақамли
|
Европа
|
2001
|
GSM 800
|
Global System for Mobile communication
|
Рақамли
|
Шимолий Америка
|
§2. GSM стандартининг функционал схемаси ва қурилмалар таркиби
GSM тармоғи 2 тизимга бўлинади. Бу тизимларнинг ҳар бири мобил радиоалоқа тармоғининг компоненти ҳисобланадиган, бир қатор функционал қурилмаларни ўз ичига олади.
Бу тизимлар қуйидагича:
- коммутация тизими - Switching System (SS);
- база станциялар тизими - Base Station System (BSS).
Бу тизимларнинг ҳар бири бошқариш маркази томонидан назоратланади. Бу тизимларнинг функционал схемаси қуйидаги 1-расмда кўрсатилган.
1-расм. GSM мобил алоқа тизимининг функционал схемаси.
Коммутация тизими (SS) чақирувларга хизмат кўрсатиш, алоқани ўрнатиш вазифаларини бажаради ҳамда абонентга тақдим этилган барча хизматларнинг амалга оширилишига жавоб беради. Коммутация тизими (SS) қуйидаги функционал қурилмаларни ўз ичига олади:
- Mobile Switching Center (MSC);
- Home Location Register (HLR);
- Visitor Location Register (VLR);
- Authentication Center (AUC);
- Equipment Identity Register (EIR).
База станциялар тизими (BSS) радиоинтерфейсга боғлиқ бўлган барча вазифаларга жавоб беради. Бу тизим қуйидаги функционал блокларни ўз ичига олади:
- Base Station Controller (BSC);
- Base Transceiver Station (BTS).
Техник хизмат кўрсатиш маркази (OMC) тармоқ учун керакли эксплуатацион-техник хизматлар билан боғлиқ бўлган барча вазифаларни бажаради. Масалан, у томондан тармоқ трафигининг ҳолати ҳамда тармоқнинг барча элементларининг ҳолати ҳақида келиб тушадиган авария сигналлари назоратланади.
Тармоқни бошқариш маркази (NMC) тармоқнинг умумий бошқарувини амалга оширади.
Тармоқни бошқариш маркази (NMC) ва техник хизмат кўрсатиш маркази (OMC) орқали коммутация тизими (SS) ва база станциялар тизими (BSS) билан боғланиш мумкин.
Мобил станция (MS) юқорида айтилган тизимларнинг ҳеч бирига кирмайди, лекин тармоқнинг элементи сифатида қаралади.
Мобил станция (MS) тармоқ зонасида алоқани амалга ошириш учун мобил алоқа тармоғи абоненти томонидан қўлланилади. MSнинг бир қанча турлари мавжуд, уларнинг ҳар бири абонентга кириш ва чиқиш алоқаларни ўрнатиш имкониятини яратади. MS ишлаб чиқарувчилари абонентларга ҳар хил бозор талабларини қаноатлантирувчи, дизайни ва имконияти бўйича ажралувчи кўп сондаги аппаратларни тақдим қилиб келмоқда.
Чиқиш қувватининг меъёрига қараб, МSларнинг ишончли қабул қилиш зонасининг чегараси ҳар хил оралиқда бўлади. Масалан, абонентнинг одатдаги қўл трубкасининг чиқиш қуввати, сиртқи антеннага эга бўлган автомобилга ўрнатилган аппаратнинг чиқиш қувватидан кам ҳамда шу сабабли унинг ишлаш зонаси кичик бўлади.
GSM стандартининг мобил станцияси қуйидаги элементлардан иборат:
- мобил терминал (трубка);
- абонентнинг идентификация модули (SIM).
GSM стандартининг бошқа стандартлардан фарқи шунда, сабаби абонент ҳақидаги маълумот мобил терминал ҳақидаги маълумот билан боғлиқ эмас. Абонент ҳақидаги маълумот смарт-картада (SIM) сақланади. SIM-картанинг GSM стандартида ишлайдиган хохлаган аппаратга ўрнатилиши абонентларга имконият яратади, сабаби абонентлар ўзининг хохиши бўйича мобил аппаратларини ўзгартириши мумкин. Бу ҳолат тармоқ томонидан абонентга хизмат кўрсатилишига зарар етказмайди, бундан ташқари абонент учун юқори хавфсизликни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |