2.3.3 Умумкасбий фанлар бўйича талаблар
Ҳамширалик иши асослари бўйича
Бакалавр:
шошилинч тиббий ёрдам, оилавий тиббиёт, юқумли касалликлар, реабилитология, эндокринология, стоматология, онкология, диетология, клиник фармакологияда хамширалик жараёни ва хамширалик назарияси;
Одам организмининг анатомияси ва физиологияси, жинсий ривожланиш хусусиятлари;
Норма ва патологияда органлар тизимининг ўзаро боғлиқлиги ва функционал бошқаруви;
Ёш бўйича организм функцияларининг компенсатор-мосланувчанлик қонуниятлари;
СПИД, наркомания ва жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари;
Ижтимоий-касбий ва турли ёш – жинс вакилларида касалликлар кечишининг ўзига хослиги;
Дори препаратлари, уларнинг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси хақида;
Одам организмида тарқалган касалликларда дори – дармонсиз даволаш усуллари асосларини;
Организмнинг турли физиологик ва патологик ҳолатларида даволаш ва ташхислаш аппаратураларини қўллаш ва кўрсатмалар хақида;
Соғлиқни сақлаш ва хамширалик иши муаммоларининг ижтимоий сиёсий ўзаро боғлиқлиги хақида тасаввурга эга булиши;
Организм ёш аспектлари бўйича антропометрик кўрсаткичларини;
Организмдаги хаётий физиологик кўрсаткичлар асосларини;
Реанимация ва анестезия, интенсив терапияни қўллаш тамоиллари ва қоидалари;
Организмнинг функционал ҳолатига қараб дори воситаларини тавсия қилиш, клиник-фармакотерапевтик ёндошиш;
Дори воситаларига тери ва сублингвал синамалар ўтказиш усуллари ва уларни тахлил қилиш;
Соғлом ва бемор одамларнинг рационал овқатлантириш тамоиллари;
Фавқулотда вазиятларда тиббий ёрдамни ташкил қилиш;
Ўқиш, мехнат, хордиқ режимига индивидуал ёндошиш тамоиллари;
Юқумли касалликлар, эндокринология, онкология ва оила тиббиётида кенг тарқалган касалликларнинг этиологияси, патогенези, эпидемиологияси, асосий кўринишлари, критериялари, клиник ва лаборатор - инструментал диагностикаси, кечиши, асоратлари хақида;
Касалликларда хамширалик мутахассислиги бўйича беморни физикал бахолаш ва хамширалик ташхислаш, савол-жавоб қилиш услублари;
Норма ва патологияда асосий лаборатор-инструментал текширув усуллари ва кўрсаткичлари;
Бемор саломатлиги хақида маьлумот йиғиш ва бахолаш, хамширалик жараёнига солиш, бемор муаммолари ва эхтиёжига қараб малакали парвариш ишларини ўтказиш, тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва самарадорликни бахолаш;
психотерапия ва тиббий - психологик ёрдам;
овқат махсулотларининг сифатини бахолаш мезонлари;
рационал овқатланиш асослари;
профилактик фаолиятда фитотерапия ва диетотерапия ахамиятини билиши ва улардан фойдалана олиши;
беморларни қабул қилиш, текшириш ўтказиш, маълумот йиғиш, касаллик ва ҳаёт анамнезини тўплаш.
беморни парваришлашда хамширалик жараёнини қўллаш;
турли ёшдаги беморларни парваришлаш;
беморларни лаборатор ва инструментал текширувга тайёрлаш;
организмда асосий антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш;
касалликлар профилактикаси ва реабилитацияси;
тиббий деонтологияга риоя қилиш;
ҳамширалик касаллик тарихига хамширалик ёзувларини киритиш;
бемор эхтиёжига қараб ёндошиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
шошилинч ҳолатларда ташҳислаш ва шошилинч тиббий тез ёрдам кўрсатиш;
ҳамширалик иши бўйича илмий-амалий текширувлар ўтказиш ва ташкиллаштириш;
врачгача беморни қабул қилиш, текшириш, амбулатор карталар очиш, касаллик тарихини ва керакли тиббий хужжатларни рўйхатдан ўтказиш;
бирламчи малакали хамширалик ёрдамини қўллаш, реабилитацион чора тадбирлар ўтказиш, динамик кузатувлар, хамширалик ёрдами сифатини назорат қилиш кўникмаларига эга булиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |