Табиий-илмий курс
Бакалавр:
- борлиқ бир бутун физикавий объект, ҳақидалиги ва унинг эволюцияси;
- табиий илмларнинг фундаментал бирлиги, табиатшуносликнинг тугалланмаганлиги ва унинг янада ривожланиши мумкинлиги;
- табиатда дискретлик ва узлуксизлик;
- табиатда тартиб ва тартибсизликнинг нисбати, объектлар тузилмасининг тартибга солинганлиги, тартибсиз ҳолатга ўтиш ва унинг акси;
- эҳтимоллик – табиий тизимларнинг объектив тавсифи эканлиги;
- симметрия тамойиллари ва сақланиш қонунлари;
- билишда эмпириклик ва назарийлик нисбати;
- табиатдаги ҳолатлар ва уларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши;
- моддий жисм, моддий нуқта ва механик тизим, уларнинг орасидаги боғланишлар, мувозанати ва ҳаракати шартлари;
- материал ҳосил бўлиши биологик шаклларининг ўзига хосликлари, тирик тизимлар пайдо бўлиши ва ривожланиши тамойиллари;
- биомуҳит ва унинг эволюцияси йўналиши;
- тирик тизимлар бир бутунлиги ва гомеостази;
- организм ва муҳит ўзаро таъсири, организмлар уюшмаси, экосистемалар;
- биомуҳит ва инсон биосоциал табиати бирлиги нуқтаи назаридан ўз касбий фаолиятининг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- механика, электриклик ва магнетлик, тебранишлар ва тўлқинлар, квант физикаси, статистика физикаси ва термодинамикаси, кимёвий тизимлар, моддаларнинг реакциявийлик хоссаси, кимёвий идентификация, экология асосий тушунчалари, қонуниятлари ва моделларини;
- табиий билимлар назарий асосларини;
- физика, назарий механика, кимё ва экология бўйича назарий ва экспериментал тадқиқот усулларини;
- кимёвий идентификациялаш ва моддаларни аниқлаш усулларини;
- физикавий, кимёвий ва биологик моделлаштиришни;
- техник қурилмалар ясаш учун табиий билимлардаги янги кашфиётларни;
- назарий механиканинг асосий қонунлари, теоремалари ва тамойилларини, ҳамда моддий жисмлар ва механик тизимлар мувозанати ва ҳаракатига оид муайян масалаларни ечиш методларини;
- атроф муҳит ва инсонни физик, кимёвий ва биологик ҳодисалар зарарли таъсиридан ҳимоялаш воситалари ва усулларини;
- табиат муҳофазаси ва табиатдан самарали фойдаланишнинг экологик тамойилларини, табиатга зарар етказмайдиган технологиялар яратиш усулларини билиши ва улардан фойдала-на олиши;
- физик, киёвий ва биологик моделларни тадқиқ этиш;
- ишлаб чиқариш жараёнларида ва техника объектларида оддий физик, кимёвий ва биологик тизимларнинг моделларидан фойдаланиш;
- назарий механиканинг асосий қонунлари, теоремалари ва тамойилларини мухандислик амалий масалаларини ечишда қўллаш;
табиий фанлар турли қисмлари учун хос бўлган катталиклар сон тартибини ўлчаш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |