Катталарда ҳамширалик иши бўйича
Бакалавр:
Терапия, хирургия, неврология, геронтология, психиатрия ва наркологияда хамширалик жараёни ва хамширалик назарияси;
Одам организмининг анатомияси ва физиологияси, жинсий ривожланиш хусусиятлари;
Норма ва патологияда органлар тизимининг ўзаро боғлиқлиги ва функционал бошқаруви;
Ёш бўйича организм функцияларининг компенсатор-мосланувчанлик қонуниятлари;
СПИД, наркомания ва жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари;
Ижтимоий-касбий ва турли ёш-жинс вакилларида касалликлар кечишининг ўзига хослиги;
Одам организмида тарқалган касалликларда дори-дармонсиз даволаш усуллари асослари;
Организмнинг турли физиологик ва патологик ҳолатларида даволаш ва ташхислаш аппаратураларини қўллаш ва кўрсатмалар хақида тасаввурга эга булиши;
Организм ёш аспектлари бўйича антропометрик кўрсаткичларини;
Организмдаги хаётий физиологик кўрсаткичлар асосларини;
Организмнинг функционал ҳолатига қараб дори воситаларини тавсия қилиш, клиник-фармакотерапевтик ёндошиш;
Ўқиш, мехнат, хордиқ режимига индивидуал ёндошиш тамоиллари;
Терапия, хирургия, неврология, геронтология, психиатрия ва наркологияда кенг тарқалган касалликларнинг этиологияси, патогенези, эпидемиологияси, асосий кўринишлари, критериялари, клиник ва лаборатор - инструментал диагностикаси, кечиши, асоратлари хақида;
Касалликларда хамширалик мутахассислиги бўйича беморни физикал бахолаш ва хамширалик ташхислаш, савол-жавоб қилиш услублари;
Норма ва патологияда асосий лаборатор-инструментал текширув усуллари ва кўрсаткичлари;
Бемор саломатлиги хақида маьлумот йиғиш ва бахолаш, хамширалик жараёнига солиш, бемор муаммолари ва эхтиёжига қараб малакали парвариш ишларини ўтказиш, тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва самарадорликни бахолаш;
психотерапия ва тиббий - психологик ёрдам кўрастишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Жабрланганларни ва беморларни қабул қилиш, текшириш ўтказиш, маълумот йиғиш, касаллик ва ҳаёт анамнезини тўплаш;
Беморларни қабул қилиш, текшириш ўтказиш, маьлумот йиғиш, касаллик ва хаёт анамнезини тўплаш;
Беморни парваришлашда хамширалик жараёнини қўллаш;
Турли ёшдаги беморларни парваришлаш;
Беморларни лаборатор ва инструментал текширувга тайёрлаш;
Организмда асосий антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш;
Касалликлар профилактикаси ва реабилитацияси;
Тиббий деонтологияга риоя қилиш;
Хамширалик касаллик тарихига хамширалик ёзувларини киритиш;
Бемор эхтиёжига қараб ёндошиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
Врачгача беморни қабул қилиш, текшириш, амбулатор карталар очиш, касаллик тарихини ва керакли тиббий хужжатларни рўйхатдан ўтказиш;
Бирламчи малакали хамширалик ёрдамини қўллаш, реабилитацион чора-тадбирлар ўтказиш, динамик кузатувлар, хамширалик ёрдами сифатини назорат қилиш кўникмаларига эга булиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |