дунёқараш тавсифидаги билимлар тизимини эгаллаган бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосини, давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши; ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;
Ватан тарихини билиши; миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиши ва илмий асослай олиши, миллий ғоя асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши;
табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятда замонавий илмий асосларда фойдалана олиши;
инсонлар орасидаги жамиятга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларни касбий фаолиятда ҳисобга ола билиши;
ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва унумли фойдаланиш методларини эгаллаш; ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил фикрлаш ва керакли қарорлар қабул қила олиши;
бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;
янги билимларни мустақил ўзлаштира олиши, ўзини такомиллаштириш ва ўз меҳнатини илмий асосда ташкил қила билиши;
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват ва спорт билан шуғуллнаиб бориш зарурати ҳақида илмий тасаввурга ва эътиқодга эга бўлиши, ўзини жисмонан такомиллаштиришнинг малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
2.2 Касбий малакавий талаблар Бакалавр: жарроҳлик сохасида: хамширалик ёрдамини ташкил қилиш. Жаррохлик амалиётида хамширалик жараёнини тадбиқ этиш. Операция олди ҳолатида хамширалик жараёнини ташкил қилиш. Операция даврида хамширалик ёрдамини кўрсатиш. Операциядан кейинги хамширалик парвариши. Жаррохликда беморларни холатини физикал бахолаш. Беморларни операцияга тайёрлашда хамширанинг роли. Жаррохликда янги технологиялардан фойдаланиш.
акушерлик ва гинекология сохасида:Хомиладор аёлларнинг физиологик ҳолатини баҳолаш. Антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш. Туғруққа тайёрлаш даврида ҳамширалик жараёнини тадбиқ этиш. Репродуктив саломатликни сақлаш йўллари ва янги контрацептив технологиялар. Акушерликда замонавий текшириш усуллари ва янги технологиялар. Акушерликда учрайдиган асосий синдромлар. Касалликларни ташҳислаш ва даволаш принциплари. Акушерликда физиологик ва патологик ҳолатлар. Аёллар билан тушунтириш ишларини олиб бориш. Замонавий шароитда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш тадбирларини ташкиллаштириш. Гинекологияда хамширалик жараёнини ташкиллаштириш асослари. Гинекологияда ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари. Клиник текшириш учун материал йиғиш қоидалари. Экстрагенитал касалликлар. Гинекологик беморларда профилактик ёрдам ва диспансер кўрувни ташкиллаштириш.
анестезиология ва реаниматология сохасида: Ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш. Оғриқсизлантиришда врачга ёрдам бериш. Умумий оғриқсизлантириш учун махсус аппаратларни ва инструментларни тайёрлаш. Жадал даволашда беморларнинг хаётий кўрсаткичларини аниқлаш. Вена босимини аниқлаш. Суткалик диурезни ўлчаш. Анестезиологияда янги технологиялардан фойдаланиш. Махаллий оғриқсизлантириш учун жихозлар тайёрлаш.