78
4.4. Икки ўқли алоҳида вагонда кўпи билан 3 т ПМ ёки 10 минг дона детонатор, 10 минг
дон ноэлектрик детонатор (НСИ) ва 1000 м детонацияловчи шнурларни сақлашга
рухсат
этилади.
Тўрт ўқли алоҳида вагонда кўпи билан 6 т портловчи модда ёки 20 минг дона детонатор,
20 минг дон ноэлектрик детонатор (НСИ) ва 2000 м детонацияловчи шнурларни сақлашга
рухсат этилади.
Айтилган ҳолларда биргаликда сақланадиган оловўтар шнур ва уни ёқиш
воситаларининг миқдори чегараланмайди.
4.5. ПА билан биргаликда икки ўқли вагонда кўпи билан 1 т ПМ ёки 5 минг дона
детонатор, 5 минг дон ноэлектрик детонатор (НСИ), 1000 м детонацияловчи шнур ва зарур
миқдордаги оловўтар шнурларни (ОШни ёқиш воситаларини), тўрт ўқли
вагонда эса икки
баробар кўп ПАни сақлашга рухсат этилади.
4.6. ПМ, ТВ ва НПАни биргаликда сақлашга мўлжалланган вагонларни ёғоч тўсиқлар
билан уч бўлинмага бўлиш керак. Вагоннинг четги бўлинмаси ПМ, ТВ ва НПАни сақлашга,
ўртадагиси (тамбур) ПАни бериш учун хизмат қилади.
Бўлинмага кириш эшиклари бутун ва камида 1,8х0,9 м ўлчамга эга бўлиши керак.
4.7. ПАни сақлаш учун жиҳозланган вагонлар соз ва тормозга, тормозлаш майдончасига
эга бўлиши керак. Кўмир ва озон алангаланадиган материалларни ташишда фойдаланилган
вагонларга ПАни жойлаштиришдан олдин, уларни бу маҳсулотлардан тозалаш ва ишқорли сув
билан ювиш зарур.
4.8. Вагонларнинг эшиклари зич бириктирилган ва ички томонидан юпқа
тахта лист
билан қопланган бўлиши керак. Вагонга кириш учун, унинг бир томонидан ичкарига
очиладиган камида 1,8х0,9 м ўлчамга эга бўлган эшик ўрнатиш зарур. Вагон ўт ўчириш
воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
4.9. ПАни бериш, шунингдек уларни қолдиқларини қабул қилиш фақат вагон боши берк
ва захира йўлларда бажарилиши зарур ва бу йўллар билан саноат ва турар-жой қурилишлари,
магистраль йўли орасидаги станция (ўтиш жойи) бошлиғи билан келишувга кўра
аниқланадиган масофа, лекин камида 125 м бўлиши керак. Автомобиль траспортининг вагонга
бориши учун қулай бориш жойи бўлиши керак.
4.10. ПА юкланган вагонлар билан ихтиёрий маневрларни бошлашда олдин, шунингдек
бундай вагонлар йўлда ҳаракатланаётганда барча люклар ёпиқ, вагонлар
кулф билан бекитилган
ва пломбаланган бўлиши керак. ПА жойланган қути, халталар маҳкамланган бўлиши керак.
4.11. Тунги пайтларда ПА сақланадиган вагон боши берк ва захира йўлларда турса, у
кўринадиган сигнал билан белгиланиши керак.
Қолганларида эса Ўзбекистон Республикаси ћудудида портловчи материалларни темир
йўл транспортида ташиш қоидалари талабларига роия этилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: