Glossariy 1-mavzu. Marketing va uni rivojlanishining asosiy bosqichlari



Download 202,46 Kb.
bet70/123
Sana23.02.2022
Hajmi202,46 Kb.
#126121
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123
Bog'liq
Ўзбекча глоссарийлар

ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙЛАРИ – илмий тадқиқот ва маданий-маърифий муассаса. Маълум географик ёки маъмурий ҳудуднинг тарихий ёдгорликлари, табиий, илмий ва бадиий тўпламлари, халқ санъати асарларини йиғади, сақлайди, илмий ўрганади, кўргазмалар уюштиради ва тарғиб қилади.
ҚАДРИЯТЛАР – борлиқ, жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Қ. б–н боғлиқ масалалар ҳаётнинг энг асосий мавзулари бўлиб ҳисобланади.


ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ – театр санъати тури. Чодир ичида ёки парда ортида яширинган актёр-қўғирчоқбозлар томонидан ҳаракатга келтириб кўрсатиладиган қўғирчоқлар томошаси. Қўғирчоқларнинг тури (тўла, ясси, шартли ёки натурал), бошқариш тизими (ип б-н бошқариладиган, қўлга кийиладиган, сояси тушириладиган, симли ва механик) ва катта-кичиклиги (бир неча сантиметрдан тортиб одам бўйидан ҳам юқори қўғирчоқлар) б-н боғлиқ ҳолда хилма-хил шакллари юзага келган.


Ҳаваскорлик театри – театр санъати билан асосий машғулотлардан ташқари шуғулланадиганлар театри.


ҲАЖВИЯ – бадиий адабиёт турларидан: сатира ва юмор, Ҳажвий асарлар танқидий руҳда бўлади. Ўтмишда Шарқ халқлари, шу жумладан, ўзбек адабиётида, асосан, шеърият ва фольклорда мустақил жанр сифатида ривожланган. Уларда жамият ҳаётининг, шунингдек, айрим гуруҳ ёки шахсларнинг аксарият ёмон томонла­ри тасвирланади.


ҲАЙКАЛ (араб.–катта, улуғ шакл) –1) тасвирий санъат асари; ҳайкалтарошлиқда. тош, ёғоч, суякни йўниб, ўйиб, металл (асосан, бронза, зангламайдиган пўлат), бетон, гипсни қолипга қуйиб, қотириб, сопол, чинни ҳайкалчалар тайёрлашда лойга шакл бериб, кейин қиздириб ишланади. Монументал (очиқ ҳавода), дастгоҳли (бино ичида), безак (меъморлик, боғ-паркда), жуда кичик ҳажмда ишланадиган (уй ичида безак вазифасини ўтовчи) хиллари бор; 2) заргарлик буюми; қорақалпоқ аёлларининг мураккаб кўкрак тақинчоғи. Ҳайкел деб ҳам аталади.


ҲАЙКАЛТАРОШЛИК – тасвирий санъат тури; борлиқни ҳажмли шаклларда, маконда уч ўлчамда тасвирлашга асосланади. Тасвир объекта, асосан, инсон; шунингдек, ҳайвонлар (анималистика), табиат (манзара) ва нарсалар (натюрморт). Ҳ.нинг 2 асосий кўриниши – айланиб кузатиш имконини берувчи думалоқ ҳайкал ҳамда фақат бир томондан кўришга мўлжалланган бўртма (қабариқ) тасвир рельеф тури фарқланади.


ҲОФИЗ (араб. – ёддан билувчи, сақловчи) – 7-а.дан арабларда Қуръон сураларини ёддан қироат б-н ўқувчи киши, қори. 11-а.дан мусулмон Шарқ мамлакатлари (жумладан, Ўрта Осиё ва Хуросон)да мумтоз ғазал ва достонларни ёддан айтган кишилар, шунингдек, ўзи ҳам ижодкорлик қобилиятига эга, куй-оҳангларни эсда сақлаш қувва (ҳофиза)си ўткир бўлган, юқори малакали ашулачи, хонанда (мас., Тўйчи ҳофиз, Левича ҳофиз, Мадумар ҳофиз ва б.).


ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ – кино санъати тури. Унда ҳақиқий воқеалар киносурати материал бўлиб хизмат қилади. 1-ҳужжатли киносуратларни ака-ука Люмьерлар 1895 й. (Францияда) олишган. Ўзбекистонда 1-Ҳ.ф.ни Худойберган Девонов суратга олган. Овозсиз кино даврига мансуб Ҳ.ф.ларда асосан тасвир ҳал этувчи роль ўйнаган, воқеалар мазмуни титр (ёзув)ларда изоҳланган, ғоявий йўналишда воқеа образи ҳукмронлик қилган. Овозли кинога ўтилгач, фильм воқеалари дикторлар томонидан шарҳланган.


ҲУНАРМАНДЧИЛИК, ҳунармандлик – миллий-анъанавий майда товар ишлаб чиқариш, одций меҳнат қуроллари ёрдамида якка тартибда ва қўл меҳнатига асосланган саноат тури; шундай маҳсулотлар тайёрланадиган касбларнинг умумий номи.

Download 202,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish