Мамлакатнинг (товарнинг) рақобатчилик қобилиятини, рақобатбардошлилигини баҳолаш – бошқариш муаммолари бўйича Европа Форуми халқаро ташкилоти доимий равишда мамлкатларнинг рақобатчилик қобииятини (рақобатга бардошлилигини) белгилаш юзасидан кузатишлар олиб боради. Бунда 340 га яқин кўрсаткичлар ва 100 дан ортиқ баҳолардан фойдаланилади. Таҳлил маълумотлари 10 та омил бўйича гуруҳлаштирилади:
1) иқтисодий имконияти, салоҳияти (потенциали) ва иқтисодий ўсиш суръати
тезлиги;
2) саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлиги;
3) илмий-техникавий ривожланиш даражаси, илмий-техника ютуқларини
ўзлаштириш суръати;
4) халқаро меҳнат тақсимотида қатнашиш;
5) молиявий пул тизимининг барқарорлиги;
6) иқтисодиётни тартибга солишда давлат таъсири;
7) ишлаб чиқарувчиларнинг ихтисос ва малака даражаси;
8) меҳнат, иқтисодий ресурслари, манбалари билан таъминланганлиги;
9) иқтисодий, молиявий вазиятнинг барқарорлиги;
10) ички сиёсий вазиятнинг барқарорлиги.
Моддий зарар – 1) талофат, катта харажат, мол-мулк ва пул маблағлардан маҳрум бўлиш, тўлиқ олинмаган фойда; 2)исталмаган ўзгариш ва йўқотишлар, бир субъект фаолияти, ҳаракатлари орқали бошқа субъект, табиий атроф-муҳитга, одамларга етказилган зарар. Моддий зарар корхона ёки хўжалик фаолиятида ишлаб чиқариш харажатларининг даромаддан ошиб кетиши натижасида вужудга келади.
Наркобизнес – соф наркотик моддалар ва таркибида шундай моддалар бўлган
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш орқали даромад топиш.
Протекционизм (фран. protectionnisme, лот. protectio – ҳимоя) – давлатнинг миллий иқтисодиётининг чет эл рақобатидан ички бозорни чет эл товарларининг кириб келишидан ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсати. Протекционизм экспортни рағбатлантириш, импортни чеклаш, импорт молларидан бож ҳақларини ошириш ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларида ўз ифодасини топади.
Рақобатчилик қобилияти, рақобатга бардошлилик (конкурентоспобность) – товар (мол)нинг бозордаги шунга ўхшаш товар (мол)ларга нисбатан барча сифат ва иқтисодий кўрсаткичларини таққословчи тавсифи. Агар товар (мол)нинг иқтисодий кўрсаткичлар бўйича устунлиги сезилса, унинг рақобатчилик қобилияти юқори бўлади. Унинг рақобатчилик қобилияти уни ишлаб чиқарган корхона ва мамлакатнинг нуфузини, обрў-эътиборини билдиради, уларга бозорнинг ишончини оширади. Бу қобилият қанчалик юқори бўлса, мол шунчалик кўп ва тез сотилади, ишлаб чиқарувчи (сотувчи) шунчалик кўп фойда кўради.
Ресурслар – 1) ресурс, имконият, бойлик манбаи; восита, чора, илож; 2) ишлаб
чиқаришни таъминлайдиган омил ва воситаларни билдиради. Иқтисодий ресурслар ўз ичига капитал (ишлаб чиқариш воситалари), меҳнат (меҳнат лаёқатига эга аҳоли, инсон капитали), ер (табиий ресурслар), тадбиркорлик қобилияти ва ахборотни олади.
Саботаж – ишни бузиш, ўзини ишлаган қилиб кўрсатиш ва шу йўл билан ишга
тўсқинлик қилиш. Давлат ёки жамият муассасаси, корхона ва ташкилотларида меъёридаги ишга олдиндан ўйлаб қўйилган ва яширин характерга эга бўлган қарши ҳаракат.
Do'stlaringiz bilan baham: |