Глоссарий


Винтли насослар асосидаги кўчма бўяш агрегатлари



Download 115,89 Mb.
bet86/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

12.6. Винтли насослар асосидаги кўчма бўяш агрегатлари

Бундай агрегатлар ишлов бериладиган юзаларга шпаклевка, грунтовка, замазка, таркибида 50% гача қаттиқ, айрим фракцияларининг йириклиги 3 мм гача бўлган ва ҳаракатчанлиги 7 см юқори бўлган сув-елимли, мойли ва синтетик бўёқларни суришда ишлатилади. Бўяш агрегатларида винтли насосни ишлатилиши материалларни пурковчи қурилмага бир маромда узатилишини ва бўяш ишларини юқори сифатини таъминлайди.


Шпаклевкаловчи агрегат (12.7-расм) ишлов бериладиган юзаларга ҳаракатчанлиги 7 см ва ундан юқори бўлган шпаклевка таркиблари ҳамда грунтовка ва сув-елимли бўёқ таркибларини, қаватма-қават узатиш ва суртиш учун мўлжалланган. Агрегат юкланиладиган бункер 1, силжитиш учун даста 12, шнекли винтли аралаштирувчи 2, винтли насос 3, босимли шланг 4, қармоқ 8, икки ғилдиракли юриш қурилмаси 16, электр шкаф 11 ва бошқариш аппаратидан иборат.


12.7-расм. Шпаклевкаловчи агрегат.

Насос босимини манометр 9 назорат қилади. Шпаклевкаловчи агрегатни унумдорлиги 0.72 м3/соат, горизонтал бўйича узатиш 70 м, вертикал бўйича 35 м, узатиш босими 2 МПа.


Кичик габаритли бўяш агрегатлари бўлиб-бўлиб юборилган объектларда жуда катта бўлмаган бўяш ишлари ҳажмларини бажаришда қўлланилади. Агрегат (-расм) ташиш ва ишлов бериладиган юзаларга турли хил бўёқ таркибларини: елимли шпаклевка, грунтовкали таркиблар, сув-елимли ва синтетик бўёқларни ҳамда бошқа материалларни винтли насос ҳосил қиладиган босим остида суртишга мўлжалланган. Агрегат сиқилган ҳаво ёрдамида ҳам ишлаши мумкин, бунинг учун пурковчи асбобда сиқилган ҳавони етказиш ва алмаштириладиган соплолар назарда тўтилган.
Агрегатнинг (12.8-расм) ташкил этувчи қисмлари: сиғими 30 дм3 қабул қилувчи бункер, винтли насос 10, шнекли аралаштирувчи 6, аралаштирувчи ва насосни узатмаси, икки резина ғилдираги 1, ва таянч устуни 11, босимли шланг 9, форсунка 8 билан, ишга тушириш аппарати 5. Ўзаро шарнирли муфта билан боғланган аралаштирувчи ва винтли насос узатмаси қуввати 0.55 кВт электродвигател 4 дан тасмали узатма 3 ва бир поғонали редуктор 2 ёрдамида амалга оширилади. Агрегат диаметри 16, 25, 32 мм бўлган босимли шланглар билан жамланмаланган. 2 МПа босим ҳосил қилувчи винтли насос шланг диаметри 32 мм бўлганда 30 м баландликка, 15 ва 10 м гача шланг диаметри мос равишда 25 ва 16 мм бўлганда. Агрегат унумдорлиги 250 м3/соат гача.

12.8-расм. Кичик габаритли бўяш агрегати.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish