Глоссарий


Пневматик пурковчи бўяш агрегатлари



Download 115,89 Mb.
bet84/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

12.2. Пневматик пурковчи бўяш агрегатлари


Кўчма бўяш агрегатлари иш ҳажми кичик бўлган бориш қийин объектларда ВЗ-4 вискозиметр бўйича ёпишқоқлиги 15...25 с бўлган лакбўёқли материалларни юзаларга бўяшда қўлланилади. Агрегат (12.1-расм, а) кўчириладиган диафрагмали компрессор 1, пневматик пистолет-бўёқ пуркагич 3, ҳаво ўтказувчи шланг 2 ва энергия билан таъминловчи кабелдан иборат.
Силжийдиган бўяш агрегатлари ўрта ва катта ҳажмдаги бўяш ишларини бажаришда қўлланилади. Агрегат жамламасига (12.1-расм, б) компрессор, дам берадиган бўёқ баки 4, пневматик қўл бўёқ пўркагич 5 ва эгилувчан материал 6 ва ҳаво 2 шланглари киради.
Дам берадиган бўёқ бакининг (12.2-расм) сиғими 20 л бўлиб қилиндрик корпус 1 га эга бўлиб унинг ичида бўёқ учун алмаштириладиган идиш 2, қўл билан ҳаракатга келувчи парракли аралаштиргич 12 ва фильтр 13 дан иборат. Алмаштириладиган идиш бўёқ таркиби рангини алмаштиришда қўлайликни таъминлайди.

12.1-расм. Пневматик пуркайдиган бўяш агрегатлари: а − кўчма; б − сўриладиган.

12.2-расм. Дам берадиган бўёқ баки..
Универсал пневматик бўёқ пўркагич (123-расм) катта ва ўрта ҳажмдаги ишларни бажаришда ёпишқоқлиги 30...35 с бўёқ таркибларини пўркашга мўлжалланган ва бўёқ ҳайдовчи бак ёки алмаштириладиган кичик бак билан ишлаши мумкин. Бўёқ пўркагич корпус 5, даста 7, ва штуцер 8 ва 11 ҳаво ва бўёқ, тиқин 3, бошча 2, учлик 1,нина 4, тепки 10, ҳаволи клаван 9 ва нинани тартибга солувчи регулятор 6 дан иборат. Бошчадан ҳаво оқими чиққанда ўзи билан бўёқни етаклаб уни майда заррачаларга бўлиб бўяладиган юзага урилиб қатлам ҳосил қилади.

12.3-расм. Универсал пневматик бўёқ пўркагич.
12.3. Иссиқ ҳаво билан иситилган таркибларни суртадиган паст босимли бўяш агрегатлари
Бундай агрегатлар иссиқ қуруқ ҳаво билан иситилган бўёқ, шпаклевка ва грунтовкаларни ҳамда декоратив қаттиқ таркибида майдаланган тош бўлган таркибларни паст босимда суртиш учун ишлатилади. Паст босимли агрегатлар катта ҳажмда паст босимли иссиқ ҳаво ишлаб чиқарувчи турбо ҳаво дамлаб берувчи, пневматик пистолет-пўркагич, бирлаштирувчи шланглар, бўёқ етказиб берувчи қурилма (Пистолет пўркагичга бириктирилган қўядиган бакча ёки бўёқ ҳайдовчи бак), энергия билан таъминловчи кабелдан иборат бўлиб кўчма ёки силжитиладиган қилиб чиқарилади (-расм Ишқаланиш натижасида ҳаво турбо ҳаво дам берувчида қизиб 60...80°С га қизиб термо чидамли шланг орқали пистолет пўркагичга узатилади. . Пистолет пўркагич дастали алюмин корпус 7, бўёқ учун пастда жойлашган полиэитлен бачокдан 1, форсунка 5, материал сопло 4, ҳаво клапани (ҳаво регулятори) 3, бўёқни етказиб берувчиматериал қувурча 2, тепки 6, нина 8 ва нинани юришини регулятори 9 иборат
12.4-расм. Иссиқ ҳаво билан иситилган бўёқларни суртадиган паст босимли бўяш агрегати.

Таркибида майда тош бўлган декоратив қаттиқ таркибларни суртиш учун агрегатлар майда тош отувчи пўркагич (12.5-расм) жамланмаланади. Майда тош отувчи пўркагич алюмин корпус 5, бошча 1, пластмассали бункер 3 даста 4 билан, пружинаости қувурчаси 2, тепки 7 ва қувур юришини регулятори 6 дан иборат. Тепки босилганда қувур ўнгга силжийди ва материал бункердан ўз оғирлиги остида бошчага тушади, ва у ерда у сиқилган ҳаво ёрдамида юзага узатилади.





12.5-расм. Майда тош отувчи-пўркагич.



Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish