1.3.2. Парчин михли бирикмалар
металл конструкцияларда мустаҳкам чоклар, турли идишларда герметик чоклар ва буғ қозонларида мустаҳкам жипс чоклар ҳосил қилиш ҳамда пайванд чоклардан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган бирикмаларда қўлланилади.(1.2-расм)
Парчин михли бирикманинг асосиий элементи парчин мих ҳисобланади, у икки учида каллаклари бўлган цилиндрсимон стержендан иборат.
Парчинлаш пайтида парчин михнинг каллаксиз учига куч таъсир эттирилади, натижада каллак ҳосил бўлиб, стержень деталлардаги тешикларни тўлдириб, парчинланади.Парчин михга куч таъсир эттириш қўлда ва машиналарердамида бажарилишимумкин.
1. 2-расм. Парчин михли бирикмалар.
1.3.3 Пайванд бирикмалар қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган бирикмалар бўлиб, бунда деталларнинг бирикиш жойлари пайвандлаш йўли билан ҳосил қилинади.(1.3-расм) Деталларни пайвандлаб бириктириш пайванд чоклар ердамида бажарилади. Пайванд чоклар электр ердамида пайвандлашда электродларни ва газ алангаси ердамида пайвандлашда чивиқларни суюқлантириш йўли билан ҳосил қилинади. Электр ейи ердамида пайвандлаш кўп тарқалган. Ёй ердамида пайвандлашдан ташқари элект-шлак воситасида пайвандлаш ва пайвандлаш ва контакт пайвандлашлардан ҳам фойдаланилади.
1.3-расм.Пайванд бирикма турлари.
а) учма-уч; в) устма-уст; в) таврли; г) бурчакли
Электр ёйи, электр-шлак ва контактлаб пайвандлаш натижасида учма-уч, устма-уст, лентасимон ва нуқтали чоклар ҳосил бўлади. Конструктив ижро қилиш нуқтаи-назаридан пайванд чоклар учма-уч, устма-уст, таврсимон турларга бўлинади.
1.4 Узатмалар ва уларнинг турлари.
Энергия манбаи билан машинанинг иш бажарувчи қисми оралигида жойлашиб, уларни ўзаро богловчи ҳамда ҳаракатни талаб қилинганидек бошқаришга имкон берувчи механизмлар узатмалар дет аталади.
Машинасозликда механик, электр, пневматик ва гидравлик узатмалардан фойдаланилади.
Машина деталлари курсида, асосан, механик узатмалар ўрганилади. Улар икки турга бўлинади: 1) ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (фрикцион ва тасмали узатмалар); 2) ишлашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (тишли, червякли ва занжирли Ишқаланиш ҳисобига ишловчи узатмаларнинг асосий деталлари (гилдирак шкив ва шу кабилар) силлиқ сиртга, илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмаларнинг асосий деталлари (тишли гилдирак, червяк ва шу кабилар) эса катта буровчи моментнинг узатилишини таъминлайдиган тишларга эга. Узатмаларда энергия манбаидан энергияни бевосита қабул қилиб олувчи вал етакловчи вал деб, бу валдан энергияни қабул қилиб, иш бажарувчи қисмга узатувчи вал етакланувчи вал деб аталади.
а в с
1.4-расм. Фрикцион узатмалар.
а) цилиндрик. в) конуссимон. с) фрикцион вариатор.
1-етакловчи ғилдирак 2) етакланувчи ғилдирак.
Do'stlaringiz bilan baham: |