4.2 Трансмиссиянинг йиғма бирликлари.
Механик куч узатмаларининг энг оддий элементлари,яъни деталлар, звенолар ва узатмалар трансмиссия таркибида мураккаброқ тузилмаларни,яъни кинематик занжир ва механизмларни ташкил қилади. Кинематик занжир деб,узатмалар воситасида ўзаро боғланган звенолар қаторига айтилади.Механизм қўзғалмас қилиб махкамланган бир бир звеноли кинематик занжирдан иборат.Бу звенода бир ёки бир неча(етакчи) звеноларга ҳаракат берилганда бошқа(етакланувчи) звенолар маълум йўналишда ҳаракатланади.
Транссмиссиянинг бирор йиғма бирлигининг етакчи звеносидаги ҳаракат унинг охирги етакланувчи звеносига тезликни ва унга мос моментларни ўзгартириб ёки ўзгартирмасдан узатилиши мумкин. Бундай йиғма бирликка редукторлар, узатмалар қутиси, реверсив ва реверсив-тақсимлаш механизмлари ҳамда ижрочи механизмлар киради.
Редуктор деб етакланувчи валнинг айланишлар такрорлигини етакловчи валга нисбатан камайтирувчи ва бир қутига йиғилган бир ва бир неча механик узатмалардан тузилган механизмга айтилади.Редукторнинг умумий узатишлар сони t= nб / nт бу ерда nб- тез (етакловчи) ва nт – секин айланувчи(етакланувчи) валларнинг айланишлар такрорлиги. Редукторлар узатишлар сонига қараб бир, икки ва кўп поғонали бўлади.Редукторларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Бир поғонали цилиндрик, икки поғонали, уч поғонали, бир поғонали конуссимон, бир поғонали червякли редукторлар турлари мавжуд. Катта узатишлар сонини олиш учун кесишувчи тез юрар, секин юрар валларга ҳаракат узатиш учун ўз ичига турли узатмаларни олган конуссимон цилиндрик, червякли-тишли ва бошқа редукторлар ишлатилади.
4.1-расм. Ҳажмий гидравлик узатманинг принципиал схемаси.
4.3 Гидравлик юритмалар.
Ҳозирги замон қурилиш машиналарида кўп қўлланилади. двигатель қувватини иш жиҳозлари, ижрочи механизмлар ва бошқариш системасига узатиш учун Гидравлик юритмалар бошқа юритмаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: ФИК юқори, тежамли, бошқариш ва реверслаш қулай, юқори узатишлар сони билан таъминлай олади. Ижрочи механизмларни кенг диапазонда ишлаш шароитини яратади, айланма ҳаракатни илгариланма ҳаракатга айлантириб беради, двигатель ва механизмларни ўта юкланишдан сақлайди, тузилиши содда ва ихчам ишончли ишлайди. Ҳажмий ва статик турдаги гидравлик юритмалардаамалда сиқилмайдиган иш суюқлиги(минерал мой ) оқим энергиясидан фойдаланилади.
4.1-расмда бульдозер ҳажмий гидравлик юритмасининг принципиал схемаси кўрсатилган. Иш суюқлиги идиш 2 дан сузгич 1 орқали гидравлик насос 3 билан сўриб олиниб, гидравлик тақсимлагич 5 орқали гидравлик двигателларнинг (гидравлик цилиндрлар) бўшлиқларидан бирига ҳайдалади. Иш суюқлигининг босими таъсирида гидравлик цилиндрнинг поршенлари штоги билан айни бир вақтда бульдозернинг уларга боғланган отвали 9 ҳам ҳаракатлана бошлайди. Шу пайтда поршенлар гидравлик цилиндрларнинг қарама қарши бўшлиғидаги иш суюқлигини идишга гидравлик тақсимлагич орқали уланган тўкиш магистрали 12 га ҳайдайди
Ҳайдаш магистрали 4 га ростлагич клапан 11 ўрнатилган, у маълум босимга ростлаб қўйилган бўлади. Агар магистралда босим керагидан ортиб кетса, ортиқча иш суюқлиги тўкиш магистралига ташлаб юборилади. Насос машинанинг асосий двигателидан ҳаракат олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |