Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet10/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

2.6 Блоклар ва полиспастлар.
Юкни кўтариш тизимини танлашда нечталик полиспастдан фойдаланишни ҳал қилиш керак.Танлашда юк кўтарувчанлик, кўтариш баландлиги, кран ва юк тури ҳисобга олинади. Юк полиспастлар канатнинг тортиш кучи ва барабандаги буровчи моментни камайтиради

2.7-расм. Полиспастлар


а-полиспастсиз-Q; б-иккилик полиспаст-Q:2; учлик полиспаст-Q:3.



2.8-расм. Полиспастлар схемаси.
а-оддий икки каррали; б-оддий уч каррали; в-оддий тўрт каррали; г-иккиланган икки каррали; д-иккиланган уч каррали; е - иккиланган уч каррали;
Полиспаст карралиги ҳам кўтариш механизми конструкциясига таъсир кўрсатади. Полиспаст карралиги кўтариш механизми схемасининг конструктив тахлили бўйича танланади. Пўлат арқон йўналтирувчи блокдан ўтмасдан тўғридан-тўғри барабан учига маҳкамланадиган кранларда икки каррали полиспастлардан фойдаланилади. Агар пўлат арқон барабанга ўралишдан олдин йўналтирувчи блокдан ўтса у ҳолда карралиги бирга тенг бўлган полиспастдан фойдаланилади
Полиспаст блоклари ўқлари фазода ҳаракатланувчи – ҳаракатланувчи блоклар ва ўқлари фазода қўзғалмас - қўзғалмас блокларга бўлинади.
Полиспастнинг асосий кўрсаткичи унинг карралигидир. Юк осилган арқон тармоқлари сонининг барабанга ўраладиган тармоқлар сонига нисбати полиспаст карралиги дейилади.
Юкларни кўтариш ва туширишда полиспастларда блоклардаги каби арқон қаттиқлиги ва таянчлардаги ишқаланиш қаршилик кучлари таъсир қилади. Ушбу қаршиликлар полиспаст фойдали иш коэффициентининг қийматини белгилайди.



2.9-расм. Полиспастлар
Агар арқон Пўлатдан тайёрланган ва блок думалашъодшипникларида ўрнатилган бўлса, блокнинг ФИК 0,97….0,98 га, сирпанувчи подшипникларга ўрнатилган бўлса, 0,94……0,96 га тенг бўлади.


2.7 Тўхтатгичлар ва тормозлар.

Қурилиш машиналарининг механизмлари тўхтатгичлар ва тормозлар билан жихозланади. Тўхтатгичлар лебедка, таль ва домкратларда қўлланади ва кўтарилган юкни белгиланган вазиятда тўхтатиш ва ишончли равишда қотириб қўйиш вал ва барабаннинг фақат бир томонлама айланишига йўл қўйиб,тескари томонга айланишига тўсқинлик қилади.



2.10 -расм Фрикцион тўхтатгич
а) ясси ишқаланиш юзали. б) понасимон юзали

2.11- расм. Хроповикли тўхтатгич


а) тўхтатиш схемаси б) собачка
Тузилиши бўйича хроповикли –ташқи илашишли,фрикцион роликли ва понали турларга бўлинади. Вазифаси бўйича тўхтатгичлар туширувчи ва тўхтатувчи, ишлаш усули бўйича-нормал ёпиқ ва нормал очиқ, бошқарилиш тури бўйича- автоматик ва бошқариладиган турларга бўлинади
Ҳар қандай хроповикли тўхтатгич (2.10-расм) валга ёки барабанга бикр қилиб махкамланган,махсус шаклдаги тиши бор тишли ғилдирак 1 дан ва қўзғалмас ўқда эркин ўтирадиган тишлагич 2 дан иборат.Тишлагич хроповик ғилдираги билан мажбурий равишда (пружина 3 , юк ва бошқалар) ёрдамида илаштирилади ва юк тушаётганда ғилдиракнинг айланишига тўсқинлик қилади.Юк кўтарилганда тишлагич ғилдирак тишларида эркин сирпаниб юриб, унинг айланишига тўсқинлик қилмайди.Тўхтаткич ишга туширилганда зарб кам бўлиши учун 2...3 тишлагич қўлланилади. Автоматик фрикцион роликли тўхтаткичларнинг тузилиши ва ишлаши сўндирувчи фрикцион роликли муфталарга ўхшайди.
Тормозлар барабандаги ёки механизм валидаги буровчи моментни, тормознинг бир бирига тегиб турувчи қўзғалувчан ва қўзғалмас элементлари орасида ишқаланиш кучлари туфайли ҳосил бўладиган буровчи моментни бутунлай ёки қисман мувозанатлайди.Тормознинг қўзғалувчан элементи (шкив,диск) тормозланадиган вал билан қимирламайдиган қилиб бириктирилган бўлади, қўзғалмас элементи эса (лента, колодка, диск машина корпуси билан бирлаштирилган). Тормозлар вазифасига кўра двигателдан узиб қўйиладиган механизмларни тўхтатиш учун мўлжалланган тўхтатувчи (стопор) тормозларга ва туширилаётган юкнинг тезлигини ростлайдиган, юкни тутиб туриш ва тушириш тормозларига бўлинади. Тормозлар уларнинг бир-бирига тегиб турувчи иш элементларининг конструкциясига кўра колодкали, дискли, лентали ва конусли турларга бўлинади.
Лентали тормоз тормоз шкивини ва у билан боғланган бошқариш системасини қамраб олган фрикцион устқуймалари бор эгилувчан пўлат лентадан иборат.
Расм 1.2 да нормал туташган автоматик лентали тормоз кўрсатилган бўлиб, унинг лентаси 5 шкив 4 га нисбатан пружина 10 воситасида туташади ва электромагнит тасирида ажралади.Электромагнит 8 нинг ғалтагидан ток билан таъминланадиган механизмнинг электр двигатели ишга туширилганида якор 7 тортилади, якорь эса туртгич 6 орқали лентанинг кетувчи тармоғи билан боғланган ричаг 9 га таъсир қилади. Ричаг шкив томонга бурилганда лента устқуймалари ва шкивнинг иш сирти бир бирига тегмай қолади ва тормоз ажрайди.
Колодкали тормозлар иккита тормоз устқуймаси 11 га эга бўлиб, улар тормоз шкивини диаметрал қарама-қарши томондан сиқишади. Колодкаларга фрикцион сифатлариоширилган жўваланган пўлат лента бириктирилган. Икки колодкали тормозлар тўхтатуви,автоматик,нормалтуташган ва икки томонлама ишлайдиган тормозларга бўлинади. Пружина 10 сиқилганида икки колодкали тормозлар туташади,махсус тормоз электромагнитлари ёки электр –гидравлик турткичлар 12 ёрдамида ажратилади,булар механизмнинг юритиш двигателига параллел қилиб уланган бўлади. Тормознинг ажраши двигателни ишга тушириш билан бир вақтда юз беради. Тормоз колодкаларининг шкивга босилиш кучи

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish