Матн билан танишиб (танланган жойларни ўқиш) -
неча
манбалардан айрим масалаларни ажратиб олиш, шунингдек мазкур масала
бўйича ўзининг нуқтаи назарини ҳосил қилиш мақсадида
олинган
ахборотларни қиёслаш ва солиштириш учун қўлланилади.
Кўздан кечириш учун мутолаа -
Матн билан танишиб чиқиш ва
ўрганишдан олдин одатда китобга кўз югуртириб чиқилади.
Китобнинг
мазмуни, боблар ёки параграфлар номлари, асар муаллифи билан танишиб
олиш учун шундай қилинади.
Тажриба
-
умумий эмпирик тадқиқот услуби бўлиб, у
бошқариладиган шароитда ўрганилаётган объектлар устидан қатъий
назорат юритилишига асосланади.
Эссе
– бу муаллифнинг алоҳида индивидуал
позициясига эга эркин
шаклдаги баён бўлиб, қандайдир буюм ёки қандайдир сабаб бўйича
умумий ёки олдиндан билдирилган фикр-мулоҳазалардан иборатдир.
Далилланган эссе
– бу қўйилган саволга далилланган жавоб мавжуд
бўлган ёзма ишдир. Муаллиф муайян позицияга эга ва уни ҳимоя қилади,