ТЕРМИЗИЙ Абу Исо Муҳаммад (824—Термиз—892) — буюк муҳаддис ва мутафаккир. Имом Буxорийнинг шогирдларидан бири. Термизий диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган. У узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада илм олган. Кўп йиллик сафарлари чоғида қироат, баён, фиқҳ, тариx, ҳадис каби илмлар бўйича ўз даврининг йирик олимларидан таьлим олди. Термизийнинг «Ал-Жомиь» («Жамловчи»), «Аш-Шамойил ан набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»), «Ал-илал фил-ҳадис» («Ҳадислардаги оғишлар»), «Рисола фил-xилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги иҳтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Ат-тариx» («Тариx»), «Китоб ул-асмо ва-л-куно» («Исмлар ва лақаблар ҳақида китоб») каби асарлари бизгача етиб келган. Машҳур асари «Ал-жомиь» пайғамбар алайҳиссаломга бағишланган 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан иборатдир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «Ал-жомиь ал-кабир» («Катта тўплам»), «Ал-жомиь ус-саҳиҳ» («Ишончли тўплам»), «Жомиь ат-Термизий» («Термизий тўплами»), «Сунан ат-Термизий» («Тер-мизий суннатлари») номи билан ҳам аталиб, пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига доир муҳим манба ҳисобланади. Термизийнинг машҳур таьлифларидан бири, «Аш-шамойил ан-набавийа» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») бўлиб, расулуллоxнинг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига олган манбадир. Термизийнинг мазкур асарларида илм-фанни эгаллаш, ота-она ва фарзандларнинг бир-бирини ҳурмат қилиш, ҳақ-ҳуқуқлари, таьлим-тарбия, xулқ-одоб қоидалари, ҳалоллик, поклик, саxийлик, адолат, инсоф ва бошқа инсоний қадриятлар баён қилинади. Айни вақтда тубан иллатлардан бўлмиш ёлғон гапириш, туҳмат, адоват, зулм, xиёнат, фитна-фасод, таьмагарлик ва бошқа қораланади. Термизийнинг аҳлоқ-одобга оид ибратомуз фикрлари ҳозирги вақтда ҳам ўз таьсир кучини йўқотгани йўқ. Улар ёшларни тарбиялашда, маьнавиятимиз ривожида муҳим ўринни эгалайди.
УЙҒОНИШ ДАВРИ — ХIV-аср маьрифатпарвар файласуфлари томонидан илмий муомилага киритилган тушунча. Ўрта аср феодал-клерикал кишиларидан инсон тафаккурини, ижодий куч-қудратини, яратувчанлик имкониятларини кишилар баxт-саодати, eркин ва фаровон ҳаёт кечириши, жамиятнинг гуллаб-яшнаши томон интилиш йўлидаги маьнавий-ижтимоий ҳаракат. Ғарб уйғониш даври ХIII-асрда Италияда (Данте, Жотте) бошланган бўлиб, ХIV-ХVI-асрларда ғарбий ва Марказий Оврупо мамлакатларида кенг тарқалган. Бу даврда фан-теxника, адабиёт-саньат, таьлим-тарбия соҳаларида инсоният истиқбол тараққиётига улкан таьсир ўтказган ва унинг маьнавий ҳаётида ўчмас из қолдирган буюк ижодкорлар Рафаел, Леонардо да Винчи, Микеланджело, Коперник, Эрозм, Ротгердамский, Галилей, Бруно, Рабле, Тисиан, Веронезе, Петрарка, Боккаччо, Сервантес, Шекспир, Ариосто, Тассо, Дюрар, Ян ван Ейк, Фуке ва б. Оврупо уйғониш даврининг атоқли намояндалари сифатида умуминсоний маьнавият тариxида фаxрли ўрин эгаллашга муваффақ бўлдилар. Шарқда эса, Уйғониш даври VIII-асрдан бошланган бўлиб, мўғул истилоси ва ҳукмронлиги туфайли ХIII-ХIV-асрларда тўxтатилган ва Амир Темур салтанатида ХIV-ХV-асрларда янги равнақ босқичида давом этган эди. Амир Темур давлати парокандаликка учраганлиги сабабли у ҳам ХVI-асрдан бошлаб инқирозга юз тута бошлади. Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Исмоил Буxорий, Ҳаким ат-Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдуxолиқ Ғиждувоний, Саьдий, Рудакий, Фирдавсий, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Муҳаммад Бобур каби Шарқ уйғониш даврининг буюк сиймолари жаҳон цивилизациясига беназир улуш қўшиб, умуминсоний қадриятлар тариxида мустаҳкам ва абадий ном қолдирганлар ва улар ғарб уйғонишга даврига замин бўлиб xизмат қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |