Ҳомиладорлик ва лактация давридаги сут безининг тузилиши
.
Ҳомиладорликнинг биринчи ойларидан бошлаб найсимон бўшлиғи бор,
баланд эпителий билан қопланган сут йўллари зўр бериб ўса бошлайди.
Унинг деворларида кўп сонли секретор охирлар (альвеолалар) пайдо бўлиб,
унинг бўшлиғи кенгаяди. Секретор охирларини бўлиб турувчи бириктирувчи
тўқимага лейкоцитлар тўпланади. Тармоқланган сут йўли ва йириклашган
альвеолаларда секреция белгиси кўринмайди. Ҳомиладорликнинг учинчи
ойининг охири, тўртинчи ойининг бошида секрециянинг биринчи белгилари
кўрина бошлайди. Ҳомиладорликнинг охирги кунлари ва бола туғилганидан
сўнг дастлабки кунларда ажралган секрет йирик ѐғтомчилари сақлайди ва
сутдан бир оз бошқа таркибга эга бўлган оғиз сути (colostrum)дан иборатдир.
Оғиз сути оғизтаначалари деб номланувчи, ѐғ томчиларни ютиб олган
лейкоцитларнинг мавжудлиги ва йирик ѐғ томчиларининг кўплиги билан
ажралиб туради. Оғиз сути жуда оз миқдорда ажралади. Эмизиш даврининг
бошланиши билан оғиз сути таначалари йўқолади ва одатда, туғруқдан бир
суткадан сўнг, секреция жараѐни деярли бутун без бўйлаб тарқалиб, унинг
жадаллиги тез ошади. Аммо биринчи тўрт кун мобайнида (баъзан 8 кунгача)
оғизсути ажралиши давом этади ва кейинчалик без оддий сут ажратишга
мослашиб олади.
Сут 1-2% оқсил моддалар, 3-4% ѐғ, 5% қанд ва 0,6% лецитин сақловчи
эмульсиядан иборат бўлади. Сут безларининг секретор фаолияти энг авжига
чиққан пайтида без альвеолалари деворида йирик секретор ва миоэпителиал
ҳужайралар жойлашади (расм 19.6).
Расм 19.6. Сут бези альвеоласи
деворининг тузилиши схемаси:
1-липид
томчилари;
2-оқсил
доначалари; 3- апокрин йўл билан
ажралаѐтган липид ва оқсиллар (сут
маҳсулоти);
4-миоэпителиал
ҳужайралар.
Альвеолалар бир вақтнинг ўзида секрет ажратмаганлиги учун турлича
кўринишга эга. Сут ажратган альвеолаларда эпителий ясси бўлса, сут
доначалари сақлаган без ҳужайралари бўйчан цилиндрсимон шаклга эга
бўлади.
Аѐл кўкрак билан эмизганда боланинг сўриш ҳаракатлари сўрғичдаги
тактил рецепторларни стимуллайди, натижадагипофизнинг орқа бўлагидан
окситоцин гормони ажрала бошлайди. Ушбу гормон сут синуслари ва сут
йўлларинингсиллиқ
мушаклари,
шунингдек
альволалардаги
миоэпителиалҳужайраларнинг
қисқаришива
сут
ажралишига
олиб
келади.Салбий эмоционал ҳолатлар, яъни хафалик, ташвиш ѐкиғазаб
окситоцин ажралишини камайтиради ва рефлекснибартараф этади.
Сут безларининг лактациядан кейинги акс тараққиѐти
.
Кўкрак билан
эмизиш тугаганидан сўнг ҳомиладорлик ва лактация даврида ривожланган
аксарият альвеолалар дегенерацияга учрайди. Эпителий ҳужайраларининг
апоптози, аутофагияси содир бўлади, ўлган ҳужайралар макрофаглар
томонидан йўқотилади. Чиқарув йўллари тизими фаолсиз бўлган умумий
ҳолатига қайтади. Менопаузадан сўнг сут безлари альвеолалари ва чиқарув
йўлларининг ўлчамлари кичраяди, стромада фибробластлар, коллаген ва
эластик толалар миқдори камаяди.
Сут бези саратони деярли ҳар доим безнинг охирги бўлакчаларидаги
эпителий ҳужайраларидан ривожланади. Касалликнинг энг тарқалган шакли
сут йўлларининг инвазив саратони ҳисобланади, бунда бўлак ичи найлари
ѐки найларнинг майда тармоқларидаги эпителий ҳужайралари атрофдаги
стромага ўсиб киради ва катталашади. Карцинома ҳужайралари қон ва лимфа
томирлари бўйлаб ўпка ѐки мияга боради ва сут бези саратони билан боғлиқ
ўлимга олиб келади.
Мастэктомияда қўлтиқ ости лимфа тугунлари ҳам одатда хирургик йўл
билан олиб ташланади ва олинган тўқима сут бези карциномаси метастаз
ҳужайраларининг мавжудлигига текширилади. Касалликни эрта аниқлаш
(кўрикдан ўтиш, маммография) ўлим даражасини пасайтириш имконини
беради. Сут безининг бактериал инфекцияси ѐки ўткир мастит лактация ѐки
инволюция давридаги сут безида, одатда найларнинг сут билан
обструкцияланиши юзага келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |