Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet373/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
ГАСТРУЛЯЦИЯ ВА ОРГАНОГЕНЕЗ 
 
Гаструляция (лотинчадан gaster - ) - ҳужайраларнинг кўпайиши, 
ўсиши, йўналтирилган кўчиши ва ихтисослашиши (дифференциацияси)
билан боғлиқ бўлган кимѐвий ва морфогенетик ўзгаришларнинг мураккаб 
жараѐни бўлиб, бунинг натижасида: ўқ аъзолар комплекси ва тўқималар 
эмбрионал ривожланишининг асосий манбалари бўлган ташқи (эктодерма), 
ўрта (мезодерма) ва ички (энтодерма) варақлари ҳосил бўлади. 
Одамда шартли равишда гаструляциянинг икки босқичи ажратилади. 
Биринчи босқич (деламинация) эмбрионал ривожланишнинг 7-кунига, 
иккинчи босқич (иммиграция) эса 14-15-кунларига тўғри келади. 
Деламинация ѐки ажралиш пайтида (лотинчадан lamina - пластинка) 
эмбрионал тугунча (эмбриобласт) материалидан иккита варақ: ташқи 
эпибласт
ва бластоциста бўшлиғига қараган ички 
гипобласт 
варақлари 
ҳосил бўлади. Эпибласт ҳужайралари – кўп қаторли призматик эпителий 
кўринишига эга. Гипобласт ҳужайралари эса эпибласт остида нозик бир 
қатлам ҳосил қилувчи кичик кубсимон, кўпикли цитоплазмадан иборат 
ҳужайралардан ташкил топган. Эпибласт ҳужайраларининг бир қисми 8-
кундан кейин шаклланадиган 
амнион пуфаги
деворини ҳосил қилади. 
Амниотик пуфакнинг пастки қисмида эмбрион танаси ва қўшимча эмбрион 
аъзоларининг ривожланишига таъсир қиладиган материал - эпибласт 
ҳужайраларининг гуруҳи жойлашади. Гипобласт ҳужайралари ѐн томонга ва 
пастга ўсиб бориб бирламчи сариқлик қопчасининг энтодермасини ҳосил 
қилади. Шундай қилиб, эпибласт амнион пуфакчасининг тубини, гипобласт 
эса сариқлик қопининг том қисмини ҳосил қилади. 
Гаструляциянинг 
кейинги 
жараѐнларида 
эпибласт 
ҳисобига
эмбрионнинг ҳар уччала варақлари -
эктодерма, энтодерма ва мезодерма
ҳосил бўлади. Бундан ташқари эпибласт ўзида ҳомиладан ташқари эктодерма 
ва мезодермаларнинг материалини ҳам сақлайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish