ЖИНСИЙ ҲУЖАЙРАЛАР
Сперматозоид тузилиши
. Сперматозоид узунлиги 60-70 мкм бўлиб, бош
ва дум қисмларидан иборат (расм.20.2). Бош қисмида ядро ва уни ғилофча
шаклида қоплаб турувчи акросома жойлашган. Акросома ўзида турли хил
гидролитик (гиалуронидаза, протеазалар, трипсин ва унга ўхшаш)
ферментлар тутиб, улар уруғланиш жараѐнидаги акросомал реакцияда ўта
муҳим аҳамиятга эга. Ядро зич гомоген ҳолда бўлиб, у хромосомаларнинг
гаплоид тўпламини сақлайди.
Расм 20.2. Эркаклар жинсий ҳужайраси сперматозоиднинг тузилиши
(схема). Юқорида-бўйлама кесим, пастда - оралиқ (2.2) ва дум (2.3)
соҳасидаги кўндаланг кесимлар. 1-бошча: 1.1-ядро, 1.2- акросома, 2-дум
қисми: 2.1- боғловчи бўлим, 2.1.1- проксимал центриола, 2.1.2- чизиқли
устунлар, 2.2 - оралиқ бўлим, 2.2.1- аксонема, 2.2.2 - ташқи зич толалар, 2.2.3
– митохондриялар, 2.3 - асосий бўлим, 2.3.1 – аксонема, 2.3.2- зич толалар,
2.3.3 - бўйлама устунлар, 2.3.4 – қовурғалар, 2.4 - терминал бўлим, 3-
плазмолемма.
Сперматозоиднинг бошчаси юпқа цитоплазма билан ўралган. Уни
қоплаб турувчи плазмолемма гликозилтрансфераза ферментини сақлайди, бу
фермент сперматозоиднинг тухум ҳужайра рецепторлари билан бирикишини
таъминловчи рецепторнинг асосини ташкил қилади.
Дум қисми
қуйидаги
бўлимлардан иборат: 1) бўйин; 2) оралиқ; 3) асосий; 4) терминал.
Бўйин
бўлими
проксимал центриола ва дистал центриоланинг проксимал ҳалқаси
орасида жойлашган. Сперматозоиднинг бўйин қисмида, ядронинг орқа қутби
соҳасида жойлашган проксимал центриола уруғланиш пайтида тухум
ҳужайрага ўтади ва уруғланган тухум ҳужайранинг ѐки зиготанинг
бўлинишида иштирок этади.
Оралиқ бўлими
дистал центриоланинг иккита
ҳалқаси орасида жойлашган.
Бу ерда спиралсимон йўналган митохондриялар
мавжуд. Митохондриялар энергия ажратиб, сперматозоиднинг харакатини
таъминлайди.
Асосий бўлим
оралиқ қисмдан давом этиб, юпқа парда билан
қопланган ва кескин чегарасиз
терминал бўлимга
ўтади. Сперматозоид устки
томондан гликокаликс билан қопланган. Хивчиннинг асосидан 9 жуфт
периферик ва 1 жуфт марказий микронайчалардан иборат ўқ ип (аксонема)
ўтади. Ўқ ип киприкчаларнинг аксонемасига ўхшаш бўлиб, классик
тузилишга эга. Думчанинг асоси фақатгина ўқ иплардан ва думчанинг охирги
бўлими эса жуда ингичка ўқ ипдан ташкил топган. Охирги бўлимнинг ўқ ипи
ташқи томондан фақатгина плазмолемма билан ўралган. Хивчин
аксонемалари микронайчаларида динеин оқсили бўлиб, у тубулин билан
бирга хивчиннинг қамчинсимон ҳаракат қилишини таъминлайди. Динеин
АТФ-азалар синфига кирувчи АТФ кимѐвий энергиясини механик энергияга
айлантириш имконини берувчи ферментдир. Агар микронайчада динеин
ферменти бўлмаса, сперматозоидлар харакатланиш қобилиятини йўқотади ва
бу эркаклардаги бепуштликнинг сабабларидан бири ҳисобланади. Амалиѐтда
спермиограммани,
яъни
сперматозоидларнинг
миқдор
ва
сифат
кўрсаткичларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Эркакларда бир марта ажраладиган шаҳват (эякулят) 3 мл атрофида
бўлади. Унда 250-350 миллион атрофида сперматозоидлар жойлашган:
шундан 60% — тўлиқ етилган, 2% — етилмаган (сперматидлар) ва 30% —
атипик (катта бошчали, кичик бошчали, нотўғри шаклли бошча тутувчи,
нотўғри шаклли хивчинли, икки хивчинли, икки бошчали ва х.к.). Атипик
сперматозоидлар
турли
касалликларда,
гиѐҳвандликда,
сурункали
алкоголизмда кўп учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
нормативларига кўра 1 мл эякулятда 20-200 миллион сперматозоидлар,
шулардан нормал сперматозоидлар 60%дан кам, атипиклари —30%дан кўп,
тириклари — 75% дан кам, харакатчанлари -50%дан кам, етилмаганлари
(сперматидлар, сперматоцитлар) – 2%дан кўп бўлмаслиги лозим.
Сперматозоид ядросида 22 аутосома ва 1 жинсий Х- ѐки Y-хромосома
жойлашган. Х-хромосома йирикроқ бўлади, шунинг учун Х-хромосома
тутувчи сперматозоидларнинг харакатчанлиги нисбатан пастроқ деган
тахминлар бор. Барча сперматозидларнинг ярми Y хромосома, қолган ярми
эса Х жинсий хромосома сақлайди деб ҳисобланади.
Сперматозоидлар суюқликда минутига 2-3 мм тезликда харакат килади.
Уларнинг ҳаракат йўналиши
ижобий хемотаксис
(тухум ҳужайра ишлаб
чиқарувчи кимѐвий моддалар - хемоаттрактантлар томонга қараб) ва
реотаксис
(тухум йўлларидан оқиб келувчи суюликка қарама-қарши
йўналишда) билан боғлиқ. Аѐл қинига тушган спермийларни 30 – 60
минутдан сўнг бачадон бўшлиғида, 1,5 – 2 соатдан кейин эса бачадон
найларининг ампула қисмида (уруғланиш жойида) кўриш мумкин.
Кислотали муҳитда улар харакатчанлик қобилиятини тез йўқотади.
Сперматозоидларнинг уруғлантириш қобилияти аѐллар жинсий йўлларида 2
суткагача сақланади, яшаш муддати эса 5 кунгача бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |