XX БОБ
ЭМБРИОЛОГИЯ АСОСЛАРИ
Эмбриология (юнонча - embryon - эмбрион, logos - таълим) -
эмбрионнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганувчи фан. Эмбриология кўп
қиррали фан бўлиб, унинг хилма-хил йўналишлари мавжуд. Умумий
эмбриология барча хордали ва умуртқали ҳайвонлар учун хос бўлган
ривожланиш қонуниятларини, қиѐсий эмбриология эволюциянинг турли
босқичларидаги
организмларнинг
тараққиѐтини
таққослаган
ҳолда,
ветеринар эмбриология уй ҳайвонларининг эмбрионал ривожланишини
ўрганади. Эмбриология йўналишлари ичида одам эмбриологияси, уни
кўпинча тиббиѐт эмбриологияси деб ҳам аталади, алоҳида ўрин тутади.
Тиббиѐт
эмбриологияси
одам
эмбрионининг
ривожланиш
қонуниятларини ўрганади. Асосий эътибор эмбрионал манбалар ва
тўқималар
ривожланишининг
қонуниятларига,
она-плацента-ҳомила
тизимининг метаболик ва функционал хусусиятларига ва одам
ривожланишининг қалтис даврларига қаратилади. Буларнинг барчаси тиббий
амалиѐт учун катта аҳамиятга эга.
Одам эмбриологиясини билиш барча шифокорлар, айниқса акушерлик
ва педиатрия соҳаларида ишлайдиган шифокорлар учун жуда муҳим. Бу она-
ҳомила тизимидаги касалликларни ташхислашда, бола туғилганидан кейинги
ривожланиш нуқсонлари ва касалликлар сабабларини аниқлашда ѐрдам
беради.
Бугунги
кунда
одам
эмбриологияси
ҳақидаги
билимлардан
бепуштликнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳомиланинг фетал
аъзоларини трансплантация қилиш ва контрацептивларни ишлаб чиқишда
фойдаланилади. Хусусан, тухум ҳужайрани етиштириш, экстракорпорал (
организмдан ташқарида, сунъий) уруғлантириш ва ҳосил бўлган
бластоцистани бачадонга жойлаштириш муаммолари долзарб бўлиб
қолмоқда.
Одамнинг
эмбрионал
ривожланиш
жараѐни
узоқ
эволюция
натижасидир ва муайян даражада ҳайвонот дунѐси бошқа вакилларининг
ривожланиш хусусиятларини ўзида акс эттиради. Шунинг учун одам
тараққиѐтининг баъзи дастлабки босқичлари анча паст даражада
ривожланган хордали ҳайвонларнинг эмбриогенез босқичларига ўхшаб
кетади. Эмбриогенез – уруғланишдан то ҳомила туғилгунгача, тухум қўйувчи
ҳайвонларда эса, то тухумдан чиққунигача бўлган даврдир.
Одам эмбриогенези - унинг онтогенезини бир қисми бўлиб, қуйидаги
асосий босқичларни ўз ичига олади: I - уруғланиш ва зиготанинг
шаклланиши; II - майдаланиш ва бластулани (бластоцистани) ҳосил бўлиши;
III – гаструляция – эмбрион варақларининг (экто-,энто-, мезодерма) ҳосил
бўлиши; IV – нейруляция, ўқ аъзолари комплексини шаклланиши ва
эмбрионал куртакларнинг ихтисосланиши; V – эмбрион ва эмбриондан
ташқари аъзоларнинг гистогенез ва органогенези (расм 20.1).
Эмбриогенез прогенез ва илк постэмбрионал давр билан чамбарчас
боғланган. Шундай қилиб, тўқималарнинг ривожланиши эмбрионал даврда
бошланади (эмбрионал гистогенез) ва бола туғилгандан сўнг давом этади
(постэмбрионал гистогенез).
Прогенез (ѐки гаметогенез) – бу жинсий ҳужайралар, яъни тухум
ҳужайра ва сперматозоидларнинг ривожланиш даври. У аѐлларда
тухумдонда, эркакларда уруғдонда кечади. Прогенезда мейоз бўлиниш
натижасида ривожланган жинсий ҳужайраларда хромосомаларни гаплоид
тўплами
юзага
келади.
Расм 20.1. Эмбриогенезнинг асосий босқичлари. I - уруғланиш ва
зиготанинг шаклланиши; II - майдаланиш ва бластулани (бластоцистани)
ҳосил бўлиши; III – гаструляция – эмбрион варақларининг (экто-,энто-,
мезодерма) ҳосил бўлиши; IV – нейруляция, ўқ аъзолари комплексини
шаклланиши ва эмбрионал куртакларнинг ихтисосланиши; V – эмбрион ва
эмбриондан ташқари аъзоларнинг гистогенези ва органогенези.
Одамнинг эмбрионал ривожланиши ўртача 280 кун (38 – 40 ҳафта)
давом этади. Одатда пренатал ривожланишнинг уч босқичи тафовут
қилинади: бошланғич ѐки
концептус даври
(1-2 ҳафта), пушт ѐки
эмбрион
даври
(3-8 ҳафта),
ҳомила даври
(ривожланишнинг 9-чи ҳафтасидан бола
туғилгунига қадар). Эмбрионал даврнинг охирига келиб тўқима ва
аъзоларнинг асосий эмбрионал куртаклари шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |