Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet368/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тухум ҳужайранинг тузилиши.
 
Тухум ҳужайра (овоцит, ovum-
тухум) думалоқ шаклга эга. Балоғат ѐшидаги аѐлда ҳар 26-28 кун ичида 1 та 
тухум ҳужайра етилади. Кам ҳолларда 2 ва ундан ортиқ ҳужайра етилиши 
мумкин. Тухум ҳужайранинг тухумдондан чиқиши 
овуляция
дейилади ва бу 
жараѐн асосан (ЛГ) лютропин гормони таъсирида кечади. Етилган фолликула 
ѐрилганда тухумдондан қорин бўшлиғига 
иккинчи тартибли овоцит
чиқарилади. У фақат уруғланиш содир бўлгандагина мейознинг иккинчи 
бўлинишини тугатиб, 
етук овоцитга
айланади. Овоцит мустақил 
ҳаракатлана олмайди, шунинг учун овуляциядан олдин бачадон найчасининг 
кенгайган қисми тухумдоннинг овуляция бўладиган юзасига келиб, уни 
қоплаб олади. Бу овоцитнинг тўппа-тўғри бачадон найига тушишини 
таъминлайди. Унинг най бўйлаб бачадон томонга ҳаракати най 
мушакларининг перисталтик қисқариши ва эпителий ҳужайраларидаги 
киприкчаларнинг тебраниши юзага келтирган суюқлик оқими ҳисобига 
бўлади. Бачадон найидаги овоцит уч қобиқ билан ўралган. Ташқи томондан 
уни фолликуляр ҳужайралар ўраб туради, бу қават 
нурли тож
(
corona 
radiata
) деб аталади. Ўрта қавати тухум ҳужайранинг ривожланиш даврида 
глюкопротеинларнинг синтези ва секрецияси натижасида ҳосил бўлиб, 
шаффоф 
ѐки 
ялтироқ қават
(
zona pellucida
) дейилади. Ва ниҳоят, энг ички 
қаватни бевосита овоцитнинг 
плазмолеммаси
ташкил этади. Нурли тож 
фолликуляр ҳужайралари тухум ҳужайра учун озиқлантириш ва ҳимоя 
вазифасини ўтайди. Уларнинг ўсимталари ялтироқ қаватдан ўтиб, 
плазмолеммага тегиб туради, лекин цитоплазмасига кирмайди. Ўз навбатида 
плазмолемманинг ўсимталари ҳам уларнинг орасига кириб туради. Ялтироқ 
қават (Z
ona pellucida, Zp
) гликопротеинлар ва гликозоаминогликанлардан 
ташкил топган нозик филаментлар тўридан иборат. Айнан шу қаватда тухум 
ҳужайранинг гликопротеин рецепторлари 
Zp1, Zp2 ва Zp3 
жойлашган 
бўлади. 
Zp3 
сперматозоидларнинг асосий рецепторидир, 
Zр2
эса гаметаларни 
қўшимча бирикишини таъминловчи иккиламчи рецептор ҳисобланади. Zp1
Zp2ни Zp3 билан боғланишини таъминлайди. 
Zp3
рецепторлар ҳайвон турлари бўйича юқори спецификликка эга. 
Сперматозоидларнинг рецепторлари ана шу оқсиллар билан мос 
келгандагина акросомал реакция бошланади ва уруғланиш рўй беради. 
Масалан, чўчқанинг сперматозоидлари билан итнинг тухум ҳужайрасини 
уруғлантириш мумкин эмас, чунки уларнинг рецепторлари бир бирига тўғри 
келмайди.
Аѐл ҳаѐтининг фарзанд кўриши мумкин бўлган бутун (фертиллик 
даври, балоғат ѐшидан то климаксгача) даври мобайнида ўрта ҳисобда 300-
450 тухум ҳужайраси етилиши мумкин. Тухум ҳужайралар улардаги 
сариқлик моддасининг (озиқа ѐки трофик киритмаларнинг) миқдори ва 
цитоплазмада жойлашганлигига қараб тасниф қилинади. Сариқлик миқдори 
кўп ва у цитоплазманинг бир қутбида жойлашган бўлса, бундай овоцитлар 
поли- телолецитал (poli – кўп) ҳисобланади. Полилецитал овоцитлар тухум 
қўйувчи ҳайвонларда (масалан, қушларда) бўлади, чунки уларда эмбрион 
тараққиѐти мустақил кечади. Шу туфайли озиқ моддаларнинг катта заҳираси 


бўлиши жуда муҳим. Одам эмбриони эса асосан она организми орқали 
озиқланади, демак бундай катта заҳирага эҳтиѐж йўқ. Одам тухум ҳужайраси 
олиго- ва иккиламчи изолецитал бўлади, яъни тухум сариқлиги кам миқдорда 
ва ҳужайра цитоплазмасида бир текисда тарқалган. 
Расм 20.3. Тухум ҳужайранинг тузилиши (схема). 1– ядро; 2– 
плазмолемма; 3– фолликуляр эпителий; 4 – нурли тож; 5 – кортикал 
доначалар; 6 – сариқлик киритмалари; 7 – шаффоф ѐки ялтироқ қават; 8 – Zp 
гликопротеин рецептори. 
Тухум ҳужайра диаметри 130 мкм катталикда бўлади. Ҳужайра 
цитоплазмасида сариқлик таначалари тарқоқ ҳолда бўлади. Етук тухум 
ҳужайра цитоплазмасида ҳужайра маркази йўқ, лекин митохондриялар, 
донадор эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси яхши ривожланган. 
Цитоплазманинг периферик қисмида, плазмолемманинг остида Гольджи 
комплексида ҳосил бўлган махсус лизосомалар - 
кортикал доначалар
жойлашади. Кортикал доначалар уруғланиш даврида уруғланиш қобиғини 
ҳосил қилишда иштирок этади. Самарадор уруғланиш учун тухум ҳужайра 
овуляциядан кейин бир кун ичида сперматозоид билан учрашиши керак. 
Амалиѐтдан келиб чиққан ҳолда, овуляцияланган тухум ҳужайра беш кун 
давомида уруғлантирилиши мумкин деб баҳоланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish