Гипертония ва гипотония холатларни патофизиологик асослари режа: Гипер ва гипотония ҳақида тушунча



Download 124,5 Kb.
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi124,5 Kb.
#202525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
№22 Гипертония ва гипотония патофизиологияси 71179

Психоэмоционал зўриқиш


МНТда узоқ муддатли патологик қўзғалган ўчоқ








Симпато-адреналин тизимни активлашуви



Q
Ренин-ангиотензин тизмини активлашуви
R

Қон-томирни торайтируви таъсир



Альдостерон синтезини кучайиши

Қон-томирни МНТ орқали торайиши
Овқат билан NaCl кўп кириши






Гипернатриямия

Гипоталамус гипофизни орқа бўлаги





АДГ





гиперволемия




Q


АБ

Ушбу фазани ривожланиши уч босқичда кетади.


I-босқич симпатоадренал тизимни активлашуви.
Стресс, психоэмоционал зўриқишлар натижасида МНТда узоқ муддатли патологик учоқ пайдо бўлади. Ушбу холатда кўплаб катехоламинлар ажралади. Бунинг натижасида, артериал гипертензияни келиб чиқиши учун эффект юзага келади:
а) юракни минутли ҳажми ортади
б) умумий периферик қаршилик ортади
в) буйракка олиб келувчи артериолалар спазми, бевосита юкстагломеруляр аппаратга таъсир этиб, қонга ренин чиқишини таъминлайди.
II-босқич ренин-ангиотензин тизимни активлашуви.
Ренин қонга тушгандан сўнг, бир қатор биохимик жараёнлар рўй беради, қон томир деворида ангиотензин I, ангиотензин II га айланади ва ушбу пептидлар қуйидаги ўзгаришларни юзага чиқаради:
а) артериолаларни силлиқ мушакларини қисқариши (ангиоспазм)
б) МНТни артериал босимни идора этишда иштирок этуви қисми қўзғалади.
в) буйрак усти безини пўстлоқ қисмидан қонга кўплаб альдостерон чиқиши кузатилади.
III-босқич альдостеронни вазопрессин тизимни активлашуви.
Қонга альдостеронни кўп тушиши, ҳамда организмга овқат билан NaCl кўп кириши, гипонатриямияни чақиради, бу эса қон плазмасини осматик босимини оширади. Ушбу шароитда марказий ва периферик осморецепторларни қўзғалиши, гипоталамусдан вазопрессин секрецияни фаоллаштиради. Вазопрессин, буйракда факультатив реабсорбцияни кучайтиради, бу ўз навбатида ҳаракатдаги қон миқдорини ортишига (гиперволемия) олиб келади. Оқибатда юракнинг минутли ҳажми ортади ва артериал гипертензия юзага келади.
Гипокинетик фазада, резистив қон томирларда қайтмайдиган деструктив ўзгаришлар юзага келади, оқибатда умумий периферик қаршилик ва артериал босимни ортиши узоқ муддат сақланиб қолади. Ушбу фазани ривожланиши бир неча босқичда кетади.
а) артериолаларни ауторегулятор спазми, юракнинг минутли ҳажмини ортишига жавобан, тўқималарда нормал қон айланишни таъминлашга қаратилган реакциядир (тўқималарга ортиқча қон келишини олдини олади).
б) артериолалар силлиқ мушагини гипертрофияси
в) артериосклероз гипертрофияланган силлиқ мушак толаларда аста-секин дистрофик ўзгаришлар рўй беради, кейин ўлади, сўнгра қўшимча тўқима билан алмашинилади, натижада артериосклероз юзага келади. Артериолалар қаттиқ қўшувчи тўқимадан ташкил топган трубкага айланади, бу вақтда улар на бўшашиш, на қисқариш имкониятига эга бўлади. Шундан, умумий периферик қаршилик ва артериал босим доим юқори бўлади. Ҳаётий зарурий марказларни қон билан таъминланиши бузилади. Ўзгарган артериолалар ёрилиб кетиши ҳам мумкин, айниқса қон бош мияга қуйилса, геморрагик инсульт келиб чиқади.
Мембранага боғлиқ концепцияси бўйича артериал гипертензия патогенезини тушинтиришда замонавий тиббиёт иккита йўналиш: артериоларнинг силлиқ мушак ҳужайра мембранасида Са+ ва Na-K насосларни фаолиятини бузилиши билан тушинтиради.

  1. Са+ насосининг дефектлари, ҳужайра цитоплазмасидан Са+2 чиқишини бузилишига ва у ерда унинг концентрациясини ортишига олиб келади, бу эса артериола мускулларини контрактурасига, бу холат ўз навбатида, умумий периферик қаршиликни ва артериал босимни ортишига олиб келади. Шунингдек, ҳужайрада Са+2 ионларни кўп бўлиши, унинг зарарланишига ҳам олиб келади, бу эса артериосклерозга олиб келувчи омиллардан биридир.

  2. Силлиқ мушакларда Na-K насослар фаолиятини бузилиши, артериал гипертензияни энг муҳим компоненти бўлиб ҳисобланади. Бунинг тасдиғи сифатида, гипертоник касаллик билан оғриган беморларда, эндоген строфантинга ўхшаш омил топилган, ушбу омил Na-K насос фаолиятини сусайтиради (юрак гликозидлари строфантин, ауабаинга ўхшаб таъсир этади).

Na-K насос фаолияти бузилишидан, ҳужайра цитоплазмасида Na+ тўпланади, бу артериола силлиқ мушак ҳужайрасини шишига олиб келади ва бу жараён бир неча босқичда кетади.
а) артериола деворини қалинлашуви ва унинг ички юзасини камайиши юзага чиқади.
б) эндоген катехоламинлар таъсирига ҳужайраларни сезувчанлиги кескин ортиб кетади.
в) ҳужайраларни зарарланиши ва ўлими кейинчалик артериосклерозга олиб келади.
Юқорида кўрсатилган ўзгаришлар, турғун тарзда умумий периферик қаршиликни, бу эса артериал босимни ортишига олиб келади.

Download 124,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish