Муаллақ оқизиқларни ўлчашда қўлланиладиган асбоблар.
Сувнинг лойқалигидан намуна олишда қўлланиладиган асбоблар батомотрлар доб аталади. Улар ишлаш тамойилига қараб икки турга ажратилади:
1. Сувдан бир онда намуна олувчи батомотрлар;
2. Сувдан маълум вақт давомида намуна олувчи батомотрлар.
Ҳозирги пайида амалда иккинчи гуруҳдаги батомотрлар ишлатилади. Улардан энг кўп қўлланиладигани шиша-бутилка ҳамда вакуумли батомотрлардир. Тоғ дарёларида металл батомотри қўлланилади. Унда бутилка батомотр моталл корпус ичига ўрнатилади.
Ўзан туби оқизиқларини ўлчайдиган асбоблар. Ўзан туби оқизиқларини ўлчашдаги хатоликлар муаллақ оқизиқларни ўлчашда йўл қўйиладиган хатоликларга нисбатан бир ноча марта катта бўлади. Айрим ҳолларда хатолик 100 % ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб бўлади:
1) ўзан туби оқизиқларининг бир хил тезликда ҳаракатланмаслиги;
2) токислик дарёларида батометрни вертикалда тўғри ўрната олмаслик;
З) батометр сувга вертикал йўналишда туширилганда унинг атрофида табиий ҳолатнинг ўзгариши;
4) батометрнинг қабул қилиб олувчи қисмининг ўзан тубида токис ётмаслиги.
Ўзан туби оқизиқларини ҳисоблашда қўлланиладиган асбобларнинг турлари жуда кўп. Уларга Глушков, Гончаров, Аполлов батомотрларини мисол қилиб колтириш мумкин.
Тоғ дарёларида ўзан туби оқизиқларини ўрганишда Шамов батомотри ва сотка батомотр қўлланилади.
Синов саволлари: 1. Оқизиқлар оқими деб нимага айтилади?
2. Оқизиқлар оқимини ўрганишнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини айтиб беринг.
3. Оқизиқларнинг ҳосил бўлишига қандай омиллар таъсир этади?
4. Оқизиқларнинг қандай турлари мавжуд?
5. Батометр деб нимага айтилади ва улар нечта турга бўлинади?
6. Оқизиқларни ўлчайдиган асбобларнинг турларини биласизми?
Тоғ дарёларида ўзан туби оқизиқларини ўрганишда қандай батометрлардан фойдаланилади?
1.6.1 Лойқа оқизиқлар оқимини ҳисоблаш Юқоридаги мавзуларда қайд этилганидек, дарёларнинг лойқа оқизиқлари икки турда бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда уларни ўлчаш ва ҳисоблаш усуллари ҳам турличадир. Ушбу мавзуда муаллақ ҳамда ўзан туби оқизиқлари сарфини ўлчаш, оқизиқлар оқимини ҳисоблаш усуллари ёритилади.
Дарёларнинг лойқа оқизиқларини ўлчаш ва ҳисоблашдан асосий мақсад сув хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва уларни эксплуатация қилишда зарур бўлган тегишли маълумотлар билан таъминлашдир. Шу мақсадни амалга ошириш учун оқизиқлар оқими ҳисобланади, уларнинг йил давомида ва йиллараро ўзгариш қонуниятлари ўрганилади.
Дарёлар лойқа оқизиқларининг асосий ташкил этувчиларидан бири-муаллақ оқизиқлар мунтазам равишда режа асосида ўлчаб борилади. Ўлчашлар сони йил давомида токислик дарёларида 20 дан кам, тоғ дарёларида эса 30 дан кам бўлмаслиги корак. Дарёларда тўлинсув ва тошқин даврларида ўлчашлар сони кўпайтирилади. Кам сувли даврда эса ҳар ойда камида бир марта ўлчаниши зарур.
Дарёларда муаллақ оқизиқларни ўлчаш вақтида албатта сув сарфи ҳам ўлчанади. Сув сарфини ўлчаш вақтида қандай ишлар бажарилса, муаллақ оқизиқларни ўлчаш вақтида ҳам шу ишларни бажариш зарур бўлади. Бунда þқоридагиларга қўшимча сувнинг лойқалигидан намуна олинади. Намуна олиш вақтида қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:
Нуқта усули.
Йиғинди усул.
Интограцион усул.
Þқоридаги усулларни қўллаш жараёнида дарё сувидан қуйидаги тартибда 4 хил намуна олинади:
1. Муаллақ оқизиқлар сарфини ҳисоблаш учун олинадиган намуна;
2. Жонли космада болгиланган доимий нуқтадан олинадиган намуна;
3. Оқизиқларнинг йириклигини аниқлаш мақсадида олинадиган намуна;
4. Сув ўлчаш постида олинадиган намуна.
Муаллақ оқизиқларни ҳисоблашда асосан иккита усул қўлланилади:
1) аналитик усул;
2) график усул.
Бу усулларнинг ҳар бирини қўллашдан олдин биринчи навбатда олдинги мавзуларда келтирилган қуйидаги ифода ёрдамида дарё сувининг лойқалиги (r)ҳисобланади:
,
Аналитик усул билан муаллақ оқизиқларни ҳисоблашда қуйидаги ифодадан фойдаланилади:
R = 0,001(К×a×W1 +( )W +...+( )W K×an×Wn), кг¤сок,
бу орда: К-қирғоқ олдида тозликнинг камайишини ҳисобга олувчи коэффиционт; a-бирлик кенгликка мос келадиган қисман муаллақ оқизиқлар сарфи, қуйидаги ифода билан аниқланади:
a = r × u , г¤м2 × сок,
бу орда: r-вертикалдаги ўртача лойқалик бўлиб, махсус ифодалар ёрдамида ҳисобланади. Бу ифодалар вертикалдаги ўртача тозликни ҳисоблашда қўлланиладиган ифодаларга ўхшашдир.
Агар муаллақ оқизиқларни ўлчаш вақтида нуқта усулидан фойдаланилиб, намуна 5 та нуқтада олинган бўлса, ҳисоблашларда график усулни қўллаш мумкин. График усулда муаллақ оқизиқлар сарфини ҳисоблашда бажариладиган ишлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) сув сарфи Q ни график усулда ҳисоблаб, шу графикнинг ўзидан муаллақ оқизиқлар сарфи R ни аниқлаймиз;
2) дарё суви лойқалиги r нинг чуқурлик бўйича тақсимланиш эпþраси чизилади;
3) муаллақ оқизиқларнинг бирлик сарфи a аниқланади;
4) a нинг чуқурлик бўйича тақсимланиш эпþраси чизилади;
5) эломонтар оқизиқлар сарфини (r, г ¤ м×сок) ҳисоблаймиз, яъни a эпþрасининг майдони r ни боради;
6) эломонтар оқизиқлар сарфи r нинг вертикал баландлигига бўлган нисбати вертикал бûйича оқизиқларнинг ўртача бирлик сарфини ифодалайди;
7) оқизиқларнинг ўртача бирлик сарфининг дарё конглиги бўйича тақсимланиш эпþраси чизилади;
8) шу эпþрадан чуқурлик ўлчанган вертикаллар учун a аниқланади;
9) ҳар бир чуқурлик вертикали учун эломонтар оқизиқлар сарфи аниқланади: r = h × a;
10) эломонтар оқизиқлар сарфи r ни дарё конглиги бўйича тақсимланиш эпþраси чизилади;
11) шу эпþранинг майдони оқизиқлар сарфи R ни боради;
12) Оқизиқлар сарфининг сув сарфига нисбати, яъни жонли космадаги ўртача лойқалик rўр ни ифодалайди.