Гидрометрия


Сув сарфлари эгри чизиқларини экcтраполяциялаш



Download 4,96 Mb.
bet43/51
Sana19.11.2022
Hajmi4,96 Mb.
#868388
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
Гидрометрия кулланма охирги версия

Сув сарфлари эгри чизиқларини экcтраполяциялаш. Сув сарф­лар эгри чизиғини ўлчанган сув сатҳларидан ташқари юқорига ва пастга давом эттириш сув сарфлари эгри чизиғини экстраполяциялаш деб аталади. Экстраполяция сув сатҳлари ўзгаришининг экстремал қийматларида дарё оқими элементларини ҳисоблашда жуда зарурдир.
Сув сарфлари одатда барча сув сатҳларида ўлчанмайди. Тошқин ва тўлинсув даврида техник сабаблари окибатида ёки тошқиннинг қисқа муддатда содир бўлиши натижасида сув сарфи ўлчанмай қолиши мумкин.
Агар сув сарфлари эгри чизиғи сув сатҳлари ўзгариши амплитудасининг 80% ини ўз ичига олган бўлса, унда бундай эгри чизиғи ишончли ҳисобланади. Ўлчанган сув сарф­лари билан асосланмаган, қолган 20% сув сатҳлари амплитудаси экстраполяция қилиниши керак.
Гидрометрия амалиётида сув сарфи эгри чизиғи кўпроқ юқорига экстраполяция қилинади. Шу билан бирга сув сарфлари эгри чизиғини кўйи томон экстраполяция қилиш ҳам ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Сув сарфлари эгри чизиғини экстраполяциялашнинг кўпгина усуллари ишлаб чиқилган. Қуйида улардан энг асосийларини кўриб чикамиз.
Сув ўлчаш постлари учун сув сарфлари эгри чизиғини экстраполяциялаш.
1. Сув сарфлари эгри чизиғини бевосита давом эттириш билан экцраполяциялаш усули эгри чизикнинг ўлчашлар билан асосланмаган қисми сув сатҳлари амплитудасининг 10% идан ошмаган тақдирда қўлланилади. Бундай усулни қўллаш шартларига кўра, сув ўлчаш жойида дарёнинг кўндаланг кесимида кескин ўзгаришлар бўлмаслиги, ўзан ғадир-будирлиги унчалик ўзгармаган бўлиши керак. Бу усулда сув сарфлари эгри чизиғи ўз йўналиши бўйича кўз билан чамалаб, энг юқори сув сатҳигача давом эттирилади.
Эгри чизиқнинг экcтраполяцияланган қисми узун чизиқчалардан иборат чизиқ билан кўрсатилади.
2. Сув сарфи элементлари бўйича сув сарфлари эгри чизиғини экстраполяциялаш усулининг моҳияти шундаки, бунда ва эгри чизиқлари айрим-айрим ҳолда экстраполяцияланади. Бу эгри чизиқларнинг экстраполяцияланган қисмларидан сув сарфлари эгри чизиғини энг юқори сув сатҳларигача узайтириш учун фойдаланилади. Бунда сув сарфи кўндаланг майдонини сувнинг ўртача тезлигига кўпайтириб топилади. Кўпинча энг катта сув сарфини аниқлаш билан чегараланилади: Q=f(H)эгри чизиқнинг ўлчашлар билан асосланган қисми энг катта сув сарфи қийматигача давом эттирилади. Бу усул, бевосита давом эттириш усулига қўйилган шартларга амал қилган ҳолда қўлланилади.
3. Шези ифодаси ёрдамида экстраполяция­­лаш. Бу усулни сув юзаси нишаблигини аник ўлчаш маълумотлари мавжуд бўлганда қўллаш мумкин. Сувнинг оқиш тезлиги бир текис бўлган дарёларда бу усул яхши натижалар беради. Сув сатҳлари юқори бўлган шароитларда Шези коэффициенти ўзгармай қолади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, Q=f(H) эгри чизиғининг экцраполяция қилинадиган қисми бевосита аниқланган кўндаланг кесим майдонини Шези ифодаси бўйича ҳисобланган сувнинг ўртача оқиш тезлигига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда hўрт нинг киймати миқдори гидрометрик створда ўлчанади. Эгри чизиқнинг экстраполяция қилинадиган қисми учун нишаблик I ва Шези коэффициенти C миқдорлари эгри чизиқларни I=f(H) ва C=f(H) тузиш ва экстраполяциялаш йўли билан аниқланади. I=f(H) боғланишни сув юзаси нишаблигининг бевосита ўлчаш маълумотлари асосида тузиб, сўнгра уни керакли катта сув сатҳигача давом эттириш йўли билан экстраполяцияланади. Агар катта сув сатҳларида нишабликлар ўлчанган бўлса, эгри чизиқ экстраполяцияланмайди. Ўлчанган сув сарфлари бўйича C= f(H)эгри чизиғини тузиш учун ифода бўйича Шези коэффициенти C нинг миқдорлари ҳисобланади. C=f(H) эгри чизи­ғини талаб қилинган юқори сув сатҳигача давом эттириш йўли билан экcтраполяция қилинади.
4. Д.Ж. Стивенс усули бўйича экстраполя­циялаш. Бу усул одатда чуқурлиги 3-4 м бўлган ва бир текис оқадиган катта дарёларда яхши натижалар беради. Бундай шароитларда Шези формуласини қўллаб, сув сарфини қуйидаги ифода бўйича ҳисобласа бўлади:
Q = , (1.90)

Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай шароитларда C нинг қиймати миқдори амалда сув сарфига боғлиқ эмас. Шунинг учун сув сарфини ифоданинг функцияси деб қабул қилиш мумкин, яъни


, (1.91)
бунда С — cоnst деб қабул қилинган.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish