Сув сарфлари эгри чизиғини қуйи томон экстраполяциялаш. Сув сарфлар эгри чизиғини қуйига экстраполяциялаш кичик сув сатҳларида (Нмин ҳам ҳисобланганда) сув сарфлари ўлчанмаган тақдирда бажарилади. Бунда икки усулдан фойдаланиш мумкин. Биринчи усул сув сарфи нолга сув сатҳи эса маълум бир миқдорга тенг бўлганда қўлланилади. Бунда сув сарфлари эгри чизиғи сув сарфи нолга тенг қийматда ординатани кесиб утади. Афсуски, нол сув сарфи қийматини ҳар доим ҳам тўғри аниқлаб бўлмайди.
Нол сув сарфи қуйидагича аниқланади:
а) Агар гидроствор саёз жойда бўлса, унда нол сарф қиймати тўлқинсимон ўзан тубининг чўққисига тенг бўлади. Агар гидроствор тўлқинсимон ўзан туби устида жойлашган бўлса, нол сарф белгиси створдаги ўзан тубининг энг пастки нуқтасига тенг бўлади. Иккала ҳолда ҳам сув сатҳи қайд қилинган белгиларга тушиши билан сувнинг ҳаракати тўхтайди. Бу ишларни бажариш учун чуқурлик ўлчаш ишларини олиб бориш зарур.
б) Нол сарф белгисини аниқлаш мумкин бўлмаганда сув сарфлари эгри чизиғи сув сарфи элементлари бўйича пастга экстраполяция қилинади. Створ қирқими бўйича кўндаланг кесим майдони аниқланади. Ўртача тезлик эса 0ур=f(H) эгри чизиғини бевосита пастга давом эттириш йўли билан топилади. Сув сарфи Q=f(H) боғланиш бўйича ҳисобланади.
1.5.3 Деформацияланувчи ўзан учун сув сарфи
эгри чизиғи графигини чизиш
Ўзан доформацияси, яъни ўзаннинг емирилиши,унда лойқа оқизиқлар тўплашиши каби ҳодисалар мавжуд бўлган дарё участкаларида оқимни ҳисоблаш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Доформация ҳодисаси мавжуд бўлган ўзанларда сув сарфи билан сув сатҳи орасидаги боланиш анча мураккаб, баъзи ҳолларда эса умуман бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитида сув сарфи билан сув сатҳи орасидаги боғланишни тузиш учун қуйидаги усулларни қўллаш мумкин:
а)вақтинчалик эгри чизиқ усули;
б)асосий жонли космага колтириш усули;
в)стаут усули;
г)инторполяция усули.
Бу усуллардан қайси бирини танлаш учун ўлчанган сув сарфлари ҳақидаги маълумотлар тўпланади. Улар асосида қуйидаги боғланишлар чизилади:
Q = f (H); W = f (H); Vўр = f (H); B = f (H); hўрт = f (H).
Ҳар бир боғланишдаги нуқталарнинг ўзаро жойлашиши таққосланади. Сўнг таққослаш натижаларига асосланиб, комплекс график чизилади.
Агар ўзанда доформация ҳодисаси вақти-вақти билан мавжуд бўлса, у ҳолда вақтинчалик эгри чизиқ усулидан фойдаланиш мумкин. Бунда бир нечта эгри чизиқлар бўлади ва улар турли даврлардаги боғланишларни ифодайлайди. Масалан, биринчи эгри чизиқдан 10 мартдан 20 майгача фойдаланиш мумкин. Сув сатҳи кўтарилишда давом этса, бу ҳолатга алоҳида эгри чизиқ мос келади.
Доформация жараёни вертикал йўналишда кечса, асосий жонли космага колтириш усули қўлланилади. Бу усулда йил давомида ўлчанган сув сарфларидан ташқари улар оралиғида ўлчанган чуқурликлардан ҳам фойдаланилади. Шу маълумотлар асосида дарё ўзани кўндаланг қирқимининг биргаликдаги чизмалари чизилади. Улар орасидан тегишли сув сарфига мос келадиган кўндаланг қирқим асосий деб қабул қилинади. Асосий кўндаланг қирқимга тегишли турли сув сатҳлари (Н) учун майдонлар ҳисобланади. Сўнг ана шу майдонлар билан сув сатҳлари орасидаги боғланиш эгри чизиғи чизилади.
Кейинги босқичда ўлчанган сув сарфларида ҳисобланган жонли кесма майдонлари охирги графикка туширилади. Уларни ифодаловчи нуқталар графикда сочилган ҳолатда жойлашади. Ана шу сочилган нуқталар учун сув сатҳининг четлашишларини (±DН) аниқлаймиз. Эгри чизиқнинг ўнг томонида жойлашган нуқталар (+) ишора, чапдагилари эса (-) ишора билан олинади. Сўнг четлашишларнинг йил давомида тақсимланиш графиги чизилади(2.10-расм).
+DН
0 Т
-DН
Do'stlaringiz bilan baham: |