23
XIII аср охирларида Германия амалда еттита энг йирик князлар: учта
руҳоний княз - Майнц, Кѐлн ва Трир архиепископлари ва тўртта дунѐвий
княз - Богемия қироли (Чехия қироли), Рейн пфалтсграфи, Саксония герцоги
ва Бранденбург маркграфи томонидан идора қилинарди. Улар «Шваб
зерцалоси»да айтилганидек, курфюрстлар (сайловчилар)
деб аталиб,
императорни сайлаб қўярдилар. Курфюрстлар императорни сайлаш
ҳуқуқигагина эмас, балки уни тахтдан ағдариб ташлаш ҳуқуқига ҳам эга
эдилар. Бу, кейинчалик,
1356 йилги «Олтин булла»да ҳам янада мустаҳ-
камланди. «Олтин булла» курфюрстларни ўз
князлик мулкларида тамомила
суверен ҳокимлик ҳуқуқларига эгадирлар, деб тан олган эди.
1356 йилги ―Олтин булла‖ – Муқаддас Рим империясининг қонунчилик
ҳужжати бўлиб, импер Рейхстаги томонидан қабул қилинган. У ―Олтин
булла‖ деб номланган ҳужжатлар ичида энг машҳуридир. Лотин тилида
тузилган ушбу ҳужжатнинг матни Император
Карл IV Люксембурглик
томонидан тасдиқланган эди. Булланинг амал қилиши Муқаддас Рим
империясининг барбод бўлиши билан ниҳояга етди (
1806 йил
).
Карл IV, Богемияда (ҳозирги Чехия) ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва
ўз мулкларини кенгайтириш билан овора бўлиб, империянинг сиѐсий
парчаланишини мустаҳкамлаб, 1356 йилда Олтин буллани чиқаради. Буллада
князьларнинг ўз мулкларидаги тўлиқ
суверенитети тан олинган эди,
феодаллар ўртасидаги урушлар қонунлаштирилган, шаҳарлар иттифоқлари
яна ман этилган эди. Булла герман қиролини (императорини) еттита империя
курфюрстлари (Майнц, Трир ва Кѐльн архиепископлари, Чехия қироли,
Рейнлик пфальцграф, Саксония герцоги ва Бранденбург маркграфи)
коллегияси томонидан сайланишини тасдиқлаб, бу курфюрстларнинг
ҳуқуқларини белгилаб берган. Рейхстагдаги
етакчи рол Майнц
архиепископига берилган эди. Бундан ташқари, булла курфюрстликлар
ҳудудларининг бўлиб ташланишини тақиқлаб қўйган. Шунингдек, бу
24
ҳужжатда курфюрстларнинг ўз тангаларини зарб этишга чекланмаган ҳуқуқ
тасдиқланган
1
Курфюрстлар, тез орада империя тож-тахтини тассарруф қилиш ҳуқуқ-
ларидан батамом фойдаландилар. Карл IV нинг ўғли
император Вацлав
феодалларга қарши курашаѐтган шаҳарларга кўмак беришга ҳаракат
қилганлиги учун князлар 1450 йилда уни тахтдан ағдардилар
2
. Бу сулоланинг
иккинчи императори, яъни Карл IV нинг бошқа ўғли - Сигзмунд (1410-1437
йиллар) курфюристлар қўлида энди итоатгўй қурол бўлиб қолди.
«Олтин булла»да курфюрстларнинг сони, таркиби ўрнатилиб, ҳар йили
курфюристлар съезди чақирилиши кўрсатилган. Унга юқоридаги еттита
курфюрстлар
кирган.
Курфюрстлар
ўз
мол-мулкларини,
тоғ-кон
бойликларига эгалик қилиш каби ҳуқуқларини ўзларида сақлаб қолдилар.
Курфюрстларга кенг судлов ҳуқуқи ҳам берилиб,
улар умумимперия судида
қатнашганлар ҳамда дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланганлар. Курфюрстлар
аста-секин императорни сайлашда унинг олдига махсус шартлар қўя
бошлаганлар. Бу шартлар ХVI асрдан бошлаб «сайлов капитуляцияси»
3
деган
ном олган. Бунда император курфюрстларнинг шартига кўниб, уларнинг
талабларига жавоб берадиган бўлди.
Бу даврда императордан ташқари яна
иккита империя муассасаси -
Do'stlaringiz bilan baham: