Машғулот раҳбари Илҳомов Иқболжон Сиддиқович, “Саноат дизайни” кафедраси катта ўқитувчи.
Мавзу№7. Москва князлик архитектураси. ЎҚУВ САВОЛЛАРИ: 1. Москва князлиги архитектураси. 2. Қадим Россия тарихида Москва шаҳри архитектурасининг роли.
Рус миллати куч қудратининг ривожланишига татар халқи билан бўлган қарама-қаршиликлар тўсқинлик қилди ва иқсодиётда бошқа давлатлар билан алоқа қила олди. Ҳарбий ишларда ҳамкорлик қилинди ва айрим иш берувчилар билан турли тортишувлар бўлиб турди.
Вақтлар ўтиб сиёсий марказ аста-секин Москва шаҳри бўлиб қолди.
Москвада 1147 йилда биринчи бор летопись пайдо бўлди. 1156 йилда қалъанинг жанубий - ғарбий томонида улуғ Владимир князлиги ҳукмронлик қилди XIII асрга келиб биринчи Москва князи Даниль худудларни кенгайтира бошлади.
Бу вақтларда у чегараларни кенгайтирганлиги учун улуғ княз мақомини олди. Унинг бу ишларини Иван Калита, Дмитрий Донскойлар давом эттирди. Шундан сўнг Москвада Иване Калите подшолик даврида тошдан уй ва бинолар қурила бошланди.
1-ўқув саволи: Москва князлиги архитектураси.
1380 йилда Москва қўшинлари билан Куликов даласида катта жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Дмитрий Донский ғалаба қозонди. Бу ғалабаси билан Рус халқи олдида унинг яна обройи кучайиб кетди. Вақт ўтиши билан кўплаб диний йўналишдаги қарашлар мустаҳкамланиб борди ва миллатни динга бўлган муносабатини ўзгартирди, кўплаб ибодатхоналар очилди.
Москва рус миллатининг сиёсий ва динний марказига айланиб борди. Ёш сиёсатчи Пётр давлат бошқарувига келди. У сиёсати жараёнида кўплаб рус ибодатхоналарига ва динни ривожлантиришга эътиборини қаратди.
Аста - секинлик билан Москва улуғ кучли давлатга айланиб борди. Қурилишлар ва барча йўналишлар ривожланди, одамларнинг динга бўлган муносабати ўзгариб, мустаҳкамланиб борди.
Бу монастир ибодатхоналар қурувчилар томонидан кенг ва чиройлилиги билан рус халқининг бойлиги бўлиб қолган.
Кенг масштабда қурилган давлат монастрлари кўпроқ оқ тошлардан қурилган бўлиб, ўзига хос безак ролини бажарган. Вақтлар ўтиши билан бу монументал бинолар ғиштлар билан қурила бошлади.
XVI асрга келиб оқ тошлар бадиий безак ролини ўйнай бошлади.
Иван III подшолиги даврида кўпгина машҳур усталар Псков, Твер, Ростовдан ва шу билан бирга Италиядан таклиф қилинган.
Москвадаги биринчи янги монуметал бино ҳали қуриб битказилмаган Успенский собори 1474 йилда қулаб тушди. Бу бино қурилиши Владимир ва бошқа бинолардан бир ярим баробар катта бўлиши режалаштирилган эди.
Ибодатхонани шимолий томони қулаб тушган сўнг Псковдан кўплаб архитектор ва олимлар таклиф қилинди.
Улар текшириш вақтида тошларни мустаҳкамлигини айтдилар ва унга ишлатилган қаришма материаллари сифатсиз эканлигини кўрсатдилар.
Ҳатто машҳур Болон архитектори Аристотел Фиоравант ҳам таклиф қилинади. Фиоравант текшириш вақтида қадимги Рус архитектураси тарихини ўрганди ва ибодатхонани қулаш сабабларини тушунтириб берди.
2-ўқув саволи: Қадим Россия тарихида Москва шаҳри архитектурасининг роли.
XVI асрнинг охирига келиб Москвада кўплаб қурилишлар ривожланди. Благовешинский собори (1484-1489г.) қурилиши учун Псковдан кўплаб машҳур усталар таклиф қилинди.
Благовешинск собори улуғ князлик ибодатхона ёнига қурилган бўлиб, унда хор мусиқа товушлари эшитилиб туради.
Ибодатхона аввалига биринчи марта қурилганда уч ва тўрт устунли қилиб қурилганлиги аниқланди.
1. Нечанчи асрда биринчи Москва князи Даниль Москва худудларини кенгайтира бошлади?
2. Москвада нечанчи йилда биринчи бор летопись пайдо бўлган?
3. Россияда нечанчи асрга келиб оқ тошлар билан бадиий безак ишлари олиб борила бошланди?
4. Успенский соборни таъмирлаш учун қайси шаҳарлардан машҳур усталар таклиф қилинган?
5. Благовешинский собори нечанчи йилларда қуриб битказилган?
6. Россияда биноларни қуришда қандай ғиштлардан фойдаланилган?