Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet77/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Текис ерлар -қиялиги 0,0-0,10. Бундай қияликдаги ерлар суғориб экин экиш учун яроқли, лекин қиялик деярли бўлмаганлиги учун шолидан бошқа экинларни суғориш учун ноқулай. Сув келтирган жинслар ва суғорма сувларнинг буғланиши натижасида тузлар аккумляцияси кузатилади, ерлар ботқоқланиши мумкин. Эгатларга сув лотоклар орқали олиб келинади ёки ерлар бостириб суғорилади.
Қиялик жуда кам ерлар – қиялиги 0,1-0,20. Суғориб экин экиш учун қулай, ҳамма экин турларини суғориш учун қулай шароит мавжуд, тупроқнинг бир текис намланиши таъминланади. Тупроқ ювилиши деярли кузатилмайди.
Сал қия ерлар -қиялик 0,2-0,50. Суғориб экин экиш учун яроқли. Пахта ва бошқа экинларни суғориш қулай, бироқ суғорув суви миқдори нормадан сал ортиб кетса, 0,3 0 қияликдан бошлаб тупроқ секин ювилиши мумкин.
Озгина қия ерлар - қиялик 0,5-1,00. Суғориб экин экиш учун яроқли. Лекин эгатларда сув миқдори мароми ошиб кетмаса, пахтани суғориш учун нисбатан қулай шароит мавжуд. Кучсиз эрозия суғорма бўлиши мумкин.


Қиялиги ўрта ерлар қиялик- 1-20. Суғориб экин экиш учун яроқли. Пахтани суғориш учун унча қулай эмас. Табиий ҳолда тупроқнинг бир оз ювилиши кузатилади. Суғорганда тупроқ ювилишини ҳисобга олиш ва жўякларни ёнбағирга кўндаланг ўтказиш лозим.

Қия ерлар-қиялик- 2-30. Суғориб экин экиш учун яроқли. Пахтани суғориш учун шароит ноқулай. Тупроқларнинг ювилиши сезиларли кузатилади. Эгатларни ёнбағирлар қиялигига кўндаланг ўтказиш лозим.
Қиялиги катта ерлар- қиялик 3-50. Суғориш учун яроқли, лекин тупроқ ювилиши суғоришни қийинлаштиради. Маромидан ортиқ сув билан суғориш кучли ювилишга олиб келади. Тупроқнинг табиий ҳолда ювилиши ўртача. Суғориш махсус зинапояли калта эгатларда олиб борилиши лозим.
Қиялиги жуда катта ерлар- қиялик 5-80. Баҳорги деҳқончилик учун яроқли, лекин ерни ҳайдаш учун жуда ноқулай. Тупроқнинг гумусли қатламининг кучли ювилиши кузатилади. Деҳқончиликни махсус зина-поя террасаларда олиб бориш мумкин. Ерга ёнбағир қиялигига кўндаланг йўналишда ишлов бериш мумкин.
Ўта қия ерлар – қиялик 8-120 .Суғориб экин экиш учун яроқсиз, эрозия тупроқни бутунлай ювиб кетиши мумкин. Токчилик ва боғдорчиликда фойдаланиш мумкин (кичик ерларда).
Суғориб экин экиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини аниқлашда ернинг ўйдим-чуқурлиги, ўйиқларнинг қанчалик чуқурлигини баҳолаш ҳам муҳим ўрин тутади.Ерни планировка қилиш (текислаш), суғорув ариқлари ва зовурлар шохобчалари йўналишини аниқлаш, қуриладиган насос станциялари қувватини белгилаш ернинг ўйдим чуқурлиги маълумотларига асосланади. Ер ости сувлари табиий оқимини, маҳаллий эрозия базисларини аниқлаш ҳам шу маълумотлар асосида бажарилади. Уйдим-чуқурлиги (ўйиқлар чуқурлиги) 0-1 м бўлган ерлар суғориб экин экиш жуда ноқулай ҳисобланади, чунки бунда грунт сувининг оқиб чиқиб кетиши қийин бўлади. Бундай ерларда грунт суви юзага кўтарилиб, тупроқда туз тўпланганлиги учун зовур-дренаж тармоқларини анча зич жойлаштириш ва ерларга ҳар йили яхоб суви бериш зарур бўлади.
Обикор деҳқончилик учун кўп жойларда ўртача даражадаги уйдим-чуқур ерлар (5-10м)энг қулай ҳисобланади. Бундай ерларда грунт суви чуқурда, унинг табиий оқими таъминланган бўлади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish