Геоэкологик муҳитнинг ландшафт таҳлили. Ҳозирги кунда ҳудудий табиий географик таҳлил халқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда ва самарали амалий натижалар бермоқда. Айниқса қишлоқ хўжалик тармоқларини жойлаштириш масалаларини ечишда ҳудудий таҳлилни кенг ва тўлиқ қўлланиш яхши натижа беради. Ландшафтлар асос қилиб олинган табиий географик районлаштириш харитаси қишлоқ хўжалик ишлаб чиқиши учун табиий муҳитга оид зарурий маълумотларни беради. Табиий муҳитнинг бирор хўжалик мақсади учун яроқлилигини аниқлашда асосий мезон табиат компонентлари эмас, балки бир хил табиий шароитга эга бўлган ва табиий географик ҳудудларнинг мазмунини ташкил этувчи ландшафтларнинг типологик комплексларидир. Улар табиий географик шароити жиҳатидан нисбатан бир хил бўлган жойлардир. Бинобарин, бундай жойлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига бевосита ёки билвосита таъсир этадиган тоғ жинслари, рельеф, тупроқ ва ўсимлик қоплами, сувлари, иқлимига, яъни муайян табиат компонентларига асосланиб ҳам ажратилади.
Ландшафтлар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари нуқтаи назаридан баҳоланганда уларнинг мазкур жойларнинг ўзлаштириш имкониятларини чегаралаб турадиган хусусиятлари ҳам кўрсатиб ўтилади. Ландшафтларнинг бу жиҳатлари тупроқ қоплами (ривожланиши, шўрланиш, ботқоқланиш даражаси, тошлоқли ёки гилли, қумли эканлиги), геоморфологияси (рельефнинг хусусиятлари, ер юзасининг нотекислиги, ёнбағирларнинг қиялиги) билан ўзаро боғлиқдир.
Н.А.Когай (1971) юқорида айтилганларни ҳисобга олиб ландшафтларни деҳқончилик нуқтаи назаридан гуруҳлаштиради ва уларни жуда паст сифатли, паст сифатли, ўртачадан паст сифатли, ўртача сифатли, ўртачадан юқори сифатли, юқори сифатли табиий комплексларга бирлаштиради (11-жадвал)
11-Жадвал
Турон провинцияси ландшафтларининг қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан гуруҳлаштирилиши
(Н.А.Когай 1971, 1990 й.)
Ландшафтларни баҳолаш синфи
|
Ландшафтлар
|
Ландшафтларнинг сифати
|
1
|
2
|
3
|
Жуда паст сифатли
|
I. Гляциал-нивал ландшафтлар
|
Тупроқ қопламининг йўқлиги ва тик ёнбағирли (300 дан катта), рельефнинг жуда нотекислиги туфайли деҳқончиликда яроқсиз.
|
II. Баланд тоғ-чўл ва чўл-дашт ландшафтлари. Баланд тоғ ўтлоқ-дашт ва чўл ландшафтлари
|
Тошлоқ тупроқли ва қояли тик ёнбағирли (300 дан катта), нотекис рельеф сабабли деҳқончиликда яроқсиз.
|
III. Ўртача баландликдаги тоғ ўрмон-ўтлоқ-чўл ландшафтлари
|
Тупроқ қопламининг ювилганлиги ва тик ёнбағирли (200 дан катта), парчаланган, ўйиқ рельеф сабабли деҳқончиликка яроқсиз.
|
IV. Паст тоғлар, адир ва тоғ этаги ландшафтлари
|
Ёнбағирлари жуда парчаланган, қиялиги 8-120 дан 400 гача бўлган рельеф ва тошлоқ тупроқ бўлганлигидан деҳқончиликда жуда кам имкониятга эга.
|
|
V. Шўрхок ерлар ва қадимда денгиз қоплаган текисликлар ландшафтлари
|
Тупроқда туз миқдори юқори бўлганлигидан дехқончиликка деярли яроқсиз.
|
VI. Шамол келтирган қумли текислик ландшафтлари
|
Қумли микрорельеф шакллари ва қумларнинг дефляция ҳамда аккумляция жараёни кенг тарқалганлиги учун деҳқончиликда яроқсиз.
|
Паст сифатли
|
VII. Шамол фаолияти таъсирида кучли ўзгарган дельта текислиги ландшафтлари
|
Деҳқончиликда оралатиб, танлаб фойдаланилади. Қумларни фитоме лиорациялаш талаб этилади.
|
Ўртачадан паст сифатли
|
VIII. Арид денудацияли текислик ландшафтлари
|
Тупроқ ҳосил қилувчи она жинсларнинг юпқалиги ва тупроқ қопламининг гипсли бўлганлигидан деҳқончиликда чегараланган имкониятга эга.
|
Ўртача сифатли
|
IХ. Тоғ водийларининг таг қисми, тоғ этаги текисликлари, тоғ олдидаги парчаланган текисликлар ландшафтлари
|
Тупроқнинг тошлоқлиги ва текисликнинг нотекис микрорельефли эканлиги сабабли деҳқончиликда қисман чегараланган имкониятга эга.
|
Ўртачадан юқори сифатли
|
Х. Қайир, кўл, дельта ва терасса текисликлари ландшафтлари
|
Деҳқончиликда яроқли. Яхоб суви бериш, зовурлар қазиш, қисман нивелирлаш (текислаш) зарур.
|
|
ХI. Тоғолди пролювиал ва пролювиал-аллювиал текисликлар ландшафтлари
|
Деҳқончиликда энг яхши (жуда қулай) шароитга эга.
|
Юқори сифатли
|
ХII. Воҳалар ландшафтлари
|
Антропоген ўзгартирилган маданий воҳалар, жуда қулай.
|
Текисликдаги чўл зонасидан то баланд тоғларнинг гляциал-нивал зоналаригача бўлган ҳудудлардаги паст сифатли ландшафтлар деҳқончиликка яроқсиз бўлса-да, яйлов чорвачилиги учун яроқли ландшафтлардир. Аллювиал, аллювиал-дельта, пролювиал-аллювиал текисликларнинг табиий комплекслари ўртачадан юқори сифатли ландшафт сифатини ташкил этиб, қишлоқ хўжалигида ўзлаштириш учун энг қулай шароитга эга. Ландшафт комплексларини ўрганишда ва уларни синф ва кичик синфларга, гуруҳларга ажратишда қиёсий табиий географик асос бўлган бундай ёндошув ўз моҳиятига кўра комплекслик хусусиятига эга.
Ўзбекистоннинг табиий географик регионларида турли сифатга эга бўлган ландшафтларни ажратиш катта амалий аҳамиятга молик. Шунингдек, республикамизнинг маъмурий бирликлари-вилоят ва туманларида ҳам ландшафтларни қишлоқ хўжалик нуқтаи назаридан гуруҳларга ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |