Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Сув ресурсларидан фойдаланиш



Download 1,5 Mb.
bet75/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Сув ресурсларидан фойдаланиш. Сув ресурсларидан ерларни ўзлаштириш омили тариқасида оқилона фойдаланиш масалалари нафақат пахтачилик зонасида, балки пахтачилик-лалмикор ва лалмикор зоналарда ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Маълумки, Ўзбекистоннинг сув ресурслари Сирдарё ва Амударё билан боғлиқ. Сирдарёнинг кўпйиллик ўртача оқими 38 км3 ни, Амударёники эса 79 км3 ни ташкил этади. Ҳозирги кунда уларнинг сув ресурслари деярли тугаб бўлган. Шу муносабат билан обикор деҳқончиликда сув ресурсларини тўғри ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш муаммоси долзарб масалага айланган. Амударё ирмоқларидан Сурхондарё (70,2 м3Ғс), Шеробод (7,5 м3Ғсек), Қашқадарё (50 м3Ғс), Зарафшон (164 м3Ғс) дарёлари Ўзбекистон ҳудудида оқади. Амударё сувининг маълум қисми унинг қуйи оқимидаги Хоразм ва Қорақалпоғистон ерларини суғоришга сарфланади. Амударёнинг ўрта оқимида Бухоро ва Қашқадарё воҳаларидаги янги ерларни ўзлаштириш мақсадида Қарши, Аму-Бухоро ва Аму-Қоракўл каналлари қурилган. Сирдарёнинг энг йирик ирмоқлари Норин (423 м3Ғс), Қорадарё (121 м3Ғс), Сўх (41 м3Ғс) дарёларининг қуйи оқимлари, Чирчиқ (221 м3Ғс), Оҳангарон (15,4 м3Ғс) дарёлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Ўзбекистоннинг тоғ оралиғи ва тоғ этагида жойлашган ҳудудларида ер усти сув оқимининг асосий қисми дарёлар ўзанларидан ва сув омборларидан каналларга олинади. Бу каналлар орқали Ўзбекистон воҳаларига йилига 50 км3 ҳажмда сув келади.
Ўзбекистондаги Қизилқум чўли ва Устюрт тошлоқ платоси ўзанли оқимга эга эмас. Шу боис бу ерларда сувдан хўжаликда фойдаланишнинг бирдан бир манбаси ер ости сувларидир. Устюртнинг ер ости сувлари шўрроқ ва шўр. Айрим жойларда чучук сув бўлиши эҳтимоли бор. Устюртдаги ер ости сувларининг ишлатилиши мумкин бўлган миқдори жуда кам. Қизилқумда чучуклантирмасдан фойдаланиш мумкин бўлган ер ости сувлари жуда кам. Марказий Қизилқумда ер ости сувларининг тўхтовсиз олиб туриш мумкин бўлган миқдори 11,0 м3Ғс га тенг.
Ўзбекистндаги мавжуд сув ресурсларининг асосий тури бўлган ер ости ва ер усти сувларидан оқилона фойдаланилган тақдирда обикор деҳқончилик ва яйлов чорвачилигини ривожлантириш имконияти туғилади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish