Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Қўриқхона, миллий боғ ва буюртма қўриқхоналар



Download 1,5 Mb.
bet71/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Қўриқхона, миллий боғ ва буюртма қўриқхоналар. 1993 йилда «Махус муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида» қонун қабул қилинди. Унда бундай ҳудудларни аниқлаш, уларни тартибга солиш, муҳофаза қилиш қонун-қоидалари қайд қилинган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларнинг нодир ва тугаб бораётган турларини сақлаб қолишда, сонини кўпайтиришда қўриқхона, миллий боғ ва буюртма қўриқхоналар аҳамияти каттадир. қўриқланадиган ерларнинг умумий майдони 2 млн. гектардан ортиқ. Мамлакатда 9 қўриқхона бўлиб, 5 таси – тоғда, 2 таси – дарё қайиридаги тўқайда ва 1 таси чўл ландшафтларида жойлашган. Булар Чотқол тоғ-ўрмон, Зомин, Қизилқум, Бодайтўқай, Нурота, Зарафшон, Ҳисор, Сурхондарё, Китоб қўриқхоналаридир. Бу қўриқхоналарда биоэкологик тадқиқотлар олиб борилади.
Қўриқхоналардан ташқари камайиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида 9 та буюртма қўриқхона барпо этилган. Булар Арнасой, Қоракўл, Сайғоқ, Судочъе, Саримиш, Қорақир, Қарнобчўл, Қўшработ, денгизкўл буюртма қўриқхоналар бўлиб, уларда қишловга учиб келувчи йирик қушлардан – ўрдак, ғоз, бирқозон, оққуш, сув қушларидан ўрдак, ғоз, қоравой, фламинго (қизилғоз) ҳимоя остига олинган.
Алоҳида экологик, тарихий ва нафосат аҳамиятига эга бўлган, шу билан бирга табиатни муҳофаза қилиш, рекреация, илмий, маданий, маърифий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган алоҳида муҳофаза этиладиган объектларни ўзида қамраб олган миллий боғлар ҳам ташкил этилган. Бундан миллий боғлар ҳозирча 2 та: Зомин миллий боғ (майдони 241,1 км2) билан Угом-Чотқол миллий боғи (5745,9 км2) ажойиб иқлимли серманзара ландшафтлари аҳолининг дам олиб, хордиқ чиқариши, спорт туризми машғулотлари билан шуғулланиши учун жуда қулайдир. Унда баргли сийрак тоғ ўрмонлари, бутазорлар, арчазорлар, субальп ўтлоқлари табиий комплекслари ва уларда яшайдиган ноёб ҳайвонлар муҳофаза қилинади, илмий ишлар олиб борилади.
Табиат объектлари муҳофазаси.


18. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Харита
.

Табиатнинг ноёб, диққатга сазовор объектларига ғорлар, ажойиб шаклли қоялар, даралар, шаршаралар, ер қатламлари очилиб қолган жойлар, шаршаралар, ўзига хос булоқлар, катта ёшли дарахтлар киритилади. Табиатнинг бундай объектлари илмий, рекреация, туризм, саёҳат, нафосат мақсадларида ўрганилади ва муҳофаза қилинади. Табиатнинг гўзал, ранг-баранг, ҳаво ва суви мусаффо, табиати шифобахш ландшафтлари ҳам махсус муҳофаза қилинади. Чунки бундай ландшафтларни асил ҳолида сақлаб қолиб, муҳофаза қилиш, улардаги табиий жараёнлар ва экологик мувозанатнинг вақт давомидаги қонуний ўзгаришларини тадқиқ қилиш жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳоаза қилиш давлат қўмитаси республика ҳудудида 400 дан ортиқ табиат ёдгорлигини ҳисобга олган. Булардан 80 га яқини жонсиз табиат ёдгорликларидир. Жонсиз табиат ёдгорликлари орасида хилма-хил карст рельефи шакллари, шу жумладан, археологик аҳамиятга эга бўлган ғорлар ва унгурлар, шунингдек нодир булоқлар, шаршаралар, илмий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган қоялар ва геологик очилмаларни муҳофаза қилиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Сайробдаги қадимий чинор, Бойсундаги Чорчинор, одамларнинг қадимги аждоди топилган Тешиктош ғори, Хўжакентдаги қояга чизилган расмлар, Чинор, Амир Темур ғори, Қирққиз, Одамтош, «Диназаврлар жанги» қоялари ва бошқалар шулар жумласидан. Уларнинг бетакрор, сеҳрли ва мафтункор манзаралари жиддий муҳофазага муҳтождир.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish