Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Ўсимликларни муҳофаза қилиш



Download 1,5 Mb.
bet69/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Ўсимликларни муҳофаза қилиш. Ўзбекистон ҳудудида чўл, адир, тоғ олди, тоғ ва баланд тоғ баландлик минтақалари ўсимлик қоплами тарқалган. Республика ҳудудида 4100 дан ортиқ ўсимлик тури бўлиб, шундан 577 таси доривор, 103 таси бўёқли ва 560 таси эфир мойли. Ўсимликларнинг 10–12% муҳофазага муҳтож. Бундан ташқари мамлакатда, хусусан. Оролбўйида табиатни муҳофаза қилиш мақсадида иҳота ўрмонлари бунёд этиш давом этмоқда.
Сўнгги йилларда эса қурилиш материали сифатида фойдаланилувчи импорт ёғоч кескин камайиши муносабати билан теракзорлар бунёд этилмоқда.
Бундан 40–45 йил муқаддам текисликдаги дарё ва сойлар қайирлари анча зич тўқай ва қамишзорлар билан қопланган бўлиб, тўқайларда туранғил, тол, жийда, юлғун каби дарахт ва буталар қалин ўсган. Кейинги йилларда тўғон, сув омборлари ва каналлар қурилиши авж олиб, дарё ҳамда сой сувлари кескин камайиши, сизот сувлари сатҳи тобора камайиб, уларнинг минераллашуви ва шўрлиги ортиши натижасида бу тўқайларнинг катта қисм қуриди (айниқса, қуйи Амударёда). Республика яйловларининг ҳозирги аҳволи ҳам анча ташвишлидир. Буларнинг асосий сабаблари – яйловлардан нотўғри фойдаланиш, тоғ олди ва чала чўл зонасидаги катта-катта майдонларнинг асоссиз равишда ҳайдалиб, экинлар экилганлиги, чўлда – саксовул, тоғларда – арча каби қимматбаҳо дарахт ва бута ўсимликларининг кўплаб кесилиб кетганлиги, яйловда қўй, мол боқиш меъёрига амал қилмаслик, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, чўл зонасида янги-янги шаҳар ва йўллар қурилиб, янги конлар ишга туширилганлигидир.
Ўзбекистоннинг ўрмон фонди, асосан, тоғ ўрмонларидан иборат бўлиб, табиатни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Улар ажойиб табиий манзара, ўзига хос соғлом микроиқлим яратади, сувни сақлайди ва тупроқни эрозиядан асрайди, атроф муҳитнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди.
Ўрмонлар республика майдонининг 5,1% ини ташкил этади. Кейинги 30–35 йил мобайнида экологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли Ўзбекистон «қизил китоби»га 147 ўсимлик оиласи киритилди. Буларнинг кўпи қимматбаҳо доривор ўсимликлардир. Республикамизда 1997 йилда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳақида» қонун қабул қилинди.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish