Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Кўлларнинг баландлик минтақалари бўйлаб жойлашиши



Download 1,5 Mb.
bet45/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Кўлларнинг баландлик минтақалари бўйлаб жойлашиши

Дарё ҳавзалари

0-500
м



500-1000 м



1000-1500 м



1500-2000 м



2000-3000 м



Амударё дельтаси ва қайири

422


-


-


-


-


Фарғона водийси

7


-


2


6


21


Чирчиқ ҳавзаси

-


5


1


3


20


Сурхондарё ҳавзаси

19


3


-


1


4


Қашқадарё ҳавзаси

4


-


4


и
2

2


Зарафшон ҳавзаси

19


-


-


3


16




4-жадвал
Ўзбекистон кўллари ҳақида асосий маълумотлар (V. 106 м3).

Т
р

Кўллар

Дарё
ҳавзаси

Денгиз сатҳидан
баландлиги, м

Сув сиғими
106 м3

Сув юзаси майдони,
км2

Энг катта чуқурлиги,
м

1

Орол (1960)




53

1068000

68 000

68

2

Орол (2000)




32,6

160 000

22 500

47,6

3

Арнайсой

Сирдарё

237,5

13485,5

2000

22

4

Айдар

Сирдарё

237,5

12037

1309

25

5

Тузкон

Сирдарё

237,5

1448,5

515,8

8,12

6

Қурбонкўл

Шоҳимар
Дон

1725

1,17

0,14

13,4

7

Сариқамиш

Амударё

4,3

28500

2850

39,5

8

Судочье

Амударё

53




337




9

Денгизкўл

Зарафшон

181,5

2723,4

267

22

Текисликдаги кўпгина кўлларнинг пайдо бўлиши дарёларнинг эрозия ва аккумляция фаолияти билан боғлиқ. Булар эски ўзан ўрнидаги кўллар, дельтадаги кўллар, дарёларнинг бош дарёга етиб бормаслигидан ҳосил бўлган кўллардир.
Текисликда антропоген кўллар ҳам кўп. Улар асосан пастқам ерларга ташлама ва зовур-дренаж сувларининг ташлаб юборилиши натижасида вужудга келган. Масалан, Айдар, Сариқамиш кўллари. Ўзбекистоннинг текислик қисмида тектоник кўллар жуда кам, лекин улар катта кўллардир. Орол, Денгизкўл ана шундай кўллар. Текисликдаги катта кўлларга Амударё дельтасидаги Судочье ва Арнайсойни киритиш мумкин.
Ўзбекистон тоғларидаги кўллар асосан тектоник, морена ва дарё ўзанини ёнбағирлардан қулаб тушган жинслар тўсиб қўйиши натижасида ҳосил бўлган кўллардан иборатдир. Республикамизда 80 га яқин тўғон кўллар бор. Қоратака, Кўккўл, Бадак Чирчиқ ҳавзасидаги энг катта тўғон кўллардир. Қоратака кўлида 70 млн м3 гача сув йиғилади. Тўғонни сув уриб кетиши хафи бор кўлларга Ихноч, Шовуркўл, Қоратака ва Катта кўлларни киритиш мумкин. Тўғоннинг бузилиши оқибатида кўлдан бирдан кўп сув чиқиб кетиши катта сел тусини олади. Бундай селнинг халқ хўжалиги, аҳоли учун қанчалик зарарли экани маълум. Бунга 1998 йилда Шоҳимардон сойда бўлиб ўтган сел мисол бўлади.
Ўзбекистон кўллари орасида шифобахш кўллар ҳам бор. Фарғона водийсидаги Ахсикент, Жиззах шаҳри яқинидаги Тузкон ва Денгизкўл ана шундай кўллардир.
Ўзбекистондаги энг катта кўл Орол денгизидир.


11. (карта Аральское море).
У 18000-20000 йил олдин ер пўстининг эгилган жойидаги ботиқда вужудга келган. Ўтган асрнинг 60- йилларида Орол денгизи майдони ороллари билан ўртача 68 минг км 2 ни ташкил этган ва сув юзаси майдонининг катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи (Каспий денгизи, Америкадаги Юқори кўл ва Африкадаги Виктория кўлидан кейин) ўринда турган. Ундаги сув ҳажми 1000 км 3 , ўртача чуқурлиги 16,5 м атрофида бўлган, энг чуқур ери ғарбий қисмида бўлиб, 68 м. гача етган. Денгизда 300 дан ортиқ орол бўлган.
Орол денгизи асосан Амударё ва Сирдарё сувидан тўйинган. В.Л. Шульцнинг маълумотига кўра, 60- йилларгача денгизга Амударё йилига ўртача 38,6 км3, Сирдарё эса 14 км 3 сув келтириб қўйган. Денгизнинг сув балансида ёғинларнинг улуши 9 км3 ни, ер ости сувлари эса 5,5 км3 ни ташкил этган. Денгиз ўта арид ўлкада жойлашганлигидан унинг юзасидан ҳар йил 1 м га яқин қалинликдаги, аниқроғи 66 км3 ҳажмдаги сув буғланган. Бу миқдор денгизга дарёлар келтирган сув йиғиндисидан кўпроқдир.
Сув баланси элементларининг нисбатига боғлиқ ҳолда денгизда сув сатҳи йиллар давомида ўзгариб турган. Масалан; Ф. Ҳикматов маълумотига кўра, 1785 йилдан денгизда сув сатҳи кўтарила бошлаган, 1825 йилдан эса пасайган. 1835 – 1850 йилларда яна кўтарилган, 1862 йилдан камайган, натижада Кўкорол 1880 йилда яриморолга айланиб қолган. 1885 йилдан бошлаб эса денгиз суви сатҳи яна кўтарила бошлаган. 1919 йилда денгизнинг сув юзаси майдони 67 300 км2, сув миқдори 1087 км3 бўлган, 1935 йилда эса кўл майдони 69670 км2, сув ҳажми 1153 км3 га тенг бўлган.
Денгиз сувининг шўрлиги ўртача 10-11 % 0 ни ташкил этган. Денгиз қишда музлагани учун унда 7 ой кема қатнаган.
Ўтган асрнинг 60-йилларида Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистонда янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва экин майдонларининг кенгайтирилиши оқибатида суғоришга олинадиган сув миқдори кескин ортган. 1965 йилда ерларни суғоришга жами бўлиб 63,2 км3 сув олинган бўлса, 1985 йилда 111,5 км3 сув олинган. Орол денгизида Амударё ва Сирдарёдан қуйиладиган сув миқдори йилдан-йилга камая борди. Оқибатда денгиз сув сатҳи 1960 йилдан бошлаб жадал суръатларда пасая бошлади. (6-жадвал ).
Ҳозирги кунда денгиз уч бўлакка бўлинган: 1) кичик ва саёз шимолий қисми; 2) нисбатан катта майдонга эга, лекин саёз шарқий қисми, 3) энг чуқур ҳисобланган ғарбий қисми. Уларда сувнинг шўрлиги 60-80 гҒл атрофида ўзгариб туради. Денгизда 1984 йилдан балиқ тутиш, 1981 йилдан кема қатнови тўхтатилди. Денгизнинг қуриган қисми қум ва туздан иборат катта чўлга- Орол қумга айланди.
Орол денгизининг қуриган қисмидан жуда кўп миқдорда туз ва чанг заррачаларни шамол учириб, Жанубий Орол бўйига ётқизиши бу ҳудуднинг экологик ҳолатига ва экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир ўтказмоқда.
Ўрта Осиё гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг 1994 йилда эълон қилган маълумотига кўра, Орол денгизининг қуриган қисмидан шамол 1 йилда 57 млн тонна тузни учириб кетиб, Жанубий Оролбўйи ҳудудида 500 км. гача масофага тарқатган. Денгизнинг қуриган қисмидан 100 км масофагача бўлган ерларга тушаётган қум-тузнинг миқдори 1 гектарда 1500-2000 кг.ни, 500 км.гача бўлган ҳудудларда 500-1000 кг ни, 500 км.дан нарида 100 кг ни ташкил этган.
Ҳозирги кунда Орол денгизи сув сатҳининг кескин пасайиши ва Амударё дельтаси сув меъёрининг ўзгарганлиги муносабати билан қуйидаги учтаси масалага эътибор бериш зарур:
1)Орол бўйида вужудга келган танг экологик вазиятни бартараф қилиш;
2)Орол денгизи сатҳини қулай бўлган бирон мутлақ баландликда сақлаб қолиш;
3)Орол денгизи қуриган қисмининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш.

Ўзбекистонда сунъий сув ҳавзалари- сув омборлари ҳам кўп (5-жадвал). Улар асосан дарёлар оқимини тартибга солиб туриш, энергетика мақсадларида қурилган. Республикамизда 1995 йилда сув хўжалиги ихтиёрида умумий ҳажми 18,8 млрд м3 бўлган 53 та сув ва 25 та сел омборлари бўлган. Булар дарё ҳавзалари ва баландлик минтақалари бўйича нотекис жойлашган. Жадвалда келтирилган 25 та сув омборидан 1 таси денгиз сатҳидан 200 м гача баландликда, 12 таси 200-500 м орасида, 9 таси 500-1000 м орасида, 3 таси 1000-1200 м орасида жойлашган. Сирдарё ҳавзасидаги сув омборлари сув сатҳи майдонининг катталиги билан ажралиб туради. Сув омборининг фойдали томонлари билан бирга салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Улардан сизилиб чиққан сув атрофдаги грунт сувларини тўйинтириб, улар сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда ва оқибатда сув омбори атрофидаги автоморф ландшафтлар аста-секин ярим гидроморф ва гидроморф ландшафтларга айланмоқда.


5-жадвал

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish