Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet43/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Дарёларнинг оқизиқлари сувнинг тоғ ёнбағирлари, дарё ўзанларида тоғ жинсларини ювиши, емириши, олиб кетиши натижасида ҳосил бўлади.
Ўзбекистон дарёлари суви Ўрта Осиёдаги бошқа дарёлар каби серлойқа эмас. Фақатгина иккита дарё-Сурхондарё ва Шерободдарё сувининг йиллик ўртача лойқалиги бу дарёларнинг тоғлардан чиқиш жойида 2 кгҒ м3 га тенг. Ўзбекистоннинг кўпчилик дарёларида йиллик ўртача лойқалик 200-500 гҒ м3 ни ташкил этади. Тоғ дарёларининг ўсимлик билан яхши қопланган ҳавзаларининг юқори қисимларида сув тиниқ бўлиб, ўртача йиллик лойқалиги 10 гҒм3 атрофидадир. Чирчиқ ҳавзасидаги дарёлар сувининг лойқалик даражаси ҳам паст 200 гҒ м3 га тенг. Сел ўтадиган айрим сойларда бу кўрсаткич кескин ошиб, 200 кгҒм3 гача боради. Дарёлар сувининг лойқалиги ҳавзаларнинг литологик ва рельеф шароити ҳамда ўсимлик қопламининг ҳолатига боғлиқ бўлиб, республикамизнинг тоғли қисмларида турли жойда турличадир.
Республикамиздаги сув омборлари, кўпроқ тоғ олдида, тоғ оралиғи ботиқларида жойлашганлигидан уларда дарёлар олиб келган катта миқдордаги лойқа йиғилмоқда. Натижада сув омборларидан тиниган ва совуқ сув чиқмоқда, бунинг оқибатида далаларимиз табиий ўғитдан маълум даражада маҳрум бўлмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғ дарёлари ҳавзаларидан 1 йилда 1 км 2 жойдан ювиладиган тоғ жинсларининг миқдори 4 т дан 685 т гача боради. Бинобарин, йиллик денуденция қатлами 0,0018 – 0,354 мм га тенг.
Дарё ҳавзасида тоғ жинсларининг ювилиш тезлиги қатор қонуниятларга боғлиқ. Масалан, Чирчиқ ҳавзасида ёғиннинг кўп ёғиши ва намнинг нисбатан кўпроқ бўлишига қарамасдан жойнинг геологик тузилиши, тупроқ ва рельеф хусусиятларига боғлиқ равишда тоғ жинслари кам ювилади. Бу ерда 1 км 2 майдон юзасидан ювилиб кетиладиган лойқа оқизиқларининг йиллик миқдори 170 тоннани, Чотқол ҳавзасида 102, Угом ҳавзасида 223 тоннани ташкил этади. Шерободдарё, Ғузордарё ҳавзаларида ювилишнинг камлигига (240,180 тонна) сув йиғиш майдони паст бўлганидан кам ёғин ёғиши ва оқар сувлар кам ҳосил бўлиши сабабдир. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра Ўзбекистон тоғларида йилига ҳар гектар майдондан 525 тонна тупроқ-грунт ювилади.
Ўзбекистон майдони ва сув миқдори жиҳатидан қўшни ҳавзалардан кескин ажралиб турадиган Орол ҳавзасида жойлашган. Бу ҳавза катталиги жиҳатидан Ер юзидаги берк ҳавзалар орасида фақат Каспий денгизи ҳавзасидан кейин иккинчи ўринда туради. Бу ҳавзага Амударё билан Сирдарё ва бир қанча кичик дарёлар киради. Ўзбекистон дарё тармоқларининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, улар бир-бири билан боғланмаган алоҳида, майда берк ҳавзаларга бўлиниб кетади. Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзалари ана шундай берк ҳавзалар ҳисобланади.
Амударё билан Сирдарё ҳавзадаги энг йирик дарёлар бўлиб, республикамиз ҳудудидан уларнинг Норин, Қашқадарё, Соҳ, Чирчиқ, Зарафшон, Сурхондарё, Шерободдарё ва бошқа ирмоқлари оқиб ўтади. Ўзбекистонга уларнинг ўрта ва қуйи оқимлари тўғри келади.
Амударёнинг ҳам ўрта ва қуйи оқимлари Ўзбекистонда жойлашган. У Ҳиндиқуш тоғларидаги Вревский музлигидан Вахжир номи билан бошланади. Сўнгра Помир дарёси билан қўшилиб, Панж, Вахш билан қўшилиб, Амударё номини олади. Амударёга ўнгдан Кофирнихон билан Сурхондарё, чапдан эса Қундуз ирмоқлари келиб қўшилади. Амударё текисликка чиққач Орол денгизига қадар унга биронта ҳам ирмоқ қўшилмайди.
Амударёни қадимда Ўкуз, Чоржўй, Омуйа, Оқсус, Ўкс, Жайхун, Омул номлари билан атаганлар.
Амударё оқимининг 82-83% и Панж ва Вахш дарёлари сувларидан, 11 % и Кофирнихон ва Сурхондарё ҳамда 4 % и Қундуз сувларидан шаклланади. Амударё ҳавзасида тоғли қисмидан ҳар йили ўрта ҳисобда 79 км3 сув текисликка оқиб чиққан, шундан 6 % (8%) и Ўзбекистонда ҳосил бўлган. Амударёнинг Орол денгизига қуядиган суви 1960 йилларда йилига ўртача ҳисобда 38,6 млрд м3 ни ташкил этган.
Сирдарё Ўрта Осиёдаги энг узун, лекин серсувлиги жиҳатидан Амударёдан кейин иккинчи ўринда турувчи дарёдир. У Марказий Тяншандаги Оқшироқ тоғидаги Петров музлигидан бошланувчи Норин дарёси билан Фарғона тоғ тизмасидан оқиб тушувчи Қорадарё Балиқчи қишлоғи ёнида қўшилгандан сўнг Сирдарё деб аталади. Фарғона водийсида Сирдарёнинг собиқ ирмоқлари суви суғоришга сарф бўлганлиги учун дарёга етиб бормайди. Сирдарё ҳавзасининг тоғли қисмида йилига ўрта ҳисобда 38 млрд м3 сув ҳосил бўлади. Сирдарё Фарғона водийсидан чиққач чап томондан унга биронта ҳам йирикроқ ирмоқ келиб қўшилмайди. Ўнг томондан эса унга Оҳангарон, Чирчиқ, Калас ва Арис ирмоқлари келиб қўшилади. Қуйида Амударё ва Сирдарё ҳақида гидрологик маълумотларни келтирамиз (2-жадвал ).
2-жадвал

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish