Совуқ даврнинг давомийлиги кунларда
(Л.Н.Бабушкин бўйича, 1981)
Географик кенглик
|
Ҳудуд
|
Қ50 дан паст бўлган даврнинг ўртача давомийлиги
|
00 дан паст бўлган даврнинг ўртача давомий
лиги
|
450
|
Устюрт
|
150-155
|
120-125
|
40-410
|
Қизилқумнинг маркази ва Бухоро воҳаси
|
100-110
|
40-55
|
38-390
|
Қашқадарёнинг қуйи қисми
|
65-85
|
0-10
|
37-380
|
Ўзбекистоннинг жанубий чекка қисми
|
45-60
|
0
|
Ўзбекистонда айрим йиллари қиш илиқ келади ва ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтамайди. Бундай даврни Л.Н.Бабушкин «вегитацияли қиш» деб атаган. Л.Н.Бабушкин маълумотига кўра, вегитацияли қиш ҳамма қишларнинг Чурукда, Мўйноқда, Нукус ва Қўнғиротда 0 % ни, Урганчда 9 %, Томида 16 %, Шафриконда 41 %, Қоракўлда 55 %, Тошкентда 45 %, Чорвоқда 31 %, Мирзачўлда 33 %, Самарқанда 54 %, Жизахда 45 %, Навоийда 53 %, Қўқонда 34 %, Фарғонада 28% %, Андижонда 21 %, Қаршида 56 %, Китобда 66 %, Ғузорда 80 %, Термизда 94 % ва Шерободда 100 % ини ташкил этади.
Ёзнинг хусусиятларини аниқлашда мусбат ҳароратлар йиғиндисини, совуқсиз кунлар сонини билиш катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда ёз энг узоқ давом этадиган фасл бўлиб, у республика текислик қисмининг жанубида 160 кунгача, шимолида 105-107 кунгача давом этади. Ёзнинг энг иссиқ ойи-июлда ҳаво ҳароратининг мамлакат текислик қисмида тақсимланиши кўпроқ кенглик зоналлиги қонуниятларига бўйсинади. Лекин ҳароратга ер юзасини қоплаган тоғ жинслари, уларнинг таркиби, сув ҳавзаларининг бор-йўқлиги, ҳудуднинг ўсимлик билан қопланганлик даражаси ҳам таъсир этади. Тоғли ҳудудларда ёзги ҳаво ҳароратининг тақсимланишига географик кенгликнинг таъсири иккинчи даражасли бўлиб қолди, ҳарорат кўпроқ баландликка боғлиқ бўлиб қолиб, баландлик минтақаланиши намоён бўлади.
Ёз ойларида Ўзбекистон ҳудудини маҳаллий иссиқ тропик ҳаво қоплаб олади. Июль ойининг ўртача ҳарорати мамлакат текислик ва тоғ олди ҳудудларида 25-310 орасида бўлади. Термиз ва Шерободда 310 -320 га етади. 300 ли изотерма Қизилқумнинг марказий районларини ўраб туради, Қашқадарё ва Зарафшоннинг қуйи оқимида ҳарорат 29-310, Фарғона водийсида 26-280, Қуйи Амударёда 25-280, Устюртда 270 атрофида бўлади.
Ёз ойларида ҳаво асосан июнь-июль ойларида пешин пайтида ниҳоятда қизиб кетиб, мутлақ юқори ҳарорат текислик ва тоғ олдиларида 42-470 гача кўтарилади, 2000-2200 м баландликда 30-320, 3000 м баландликда 20-220 ни ташкил этади.
Л.Н.Бабушкиннинг маълумотига кўра, 1912 йилнинг 8 июлида Термизда ҳавонинг ҳарорати 500, 1915 йили 21 июлда 49,50 га етган. Жанубий ҳудудларда тупроқ усти ҳарорати 60-650 бўлади, айрим пайтларда 70-750 гача кўтарилади, Шўрчида эса 790 га етгани кузатилган.
Юқори ҳаво ҳарорати суғориладиган ерларда иссиқ севар ўсимликларнинг ўсишига, эрта ҳосилга киришига имкон беради, лекин юқори ҳарорат ҳаводаги ва тупроқдаги намнинг камайишига сабабчи бўлади, одам соғлиғига салбий таъсир этади.
Республикамизда экинларга анча зарар етказадиган кечки баҳорги ва эртанги кузги совуқлар бўлади. Вегетация даврида ҳаво ёки тупроқ ҳароратининг қисқа муддат 00 дан пасайиб кетиши, баъзан -1,5, -20 га тушиб қолиши натижасида ғўза ва полиз экинларини, меваларини совуқ уради, баъзи жойларда улар бутунлай нобуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |