Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet37/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Шамоллар. Ўзбекистон ҳудудида асосий шамолларнинг йўналиши фаслларга қараб фарқ қилади. Республиканинг шимолий текислик қисмида қиш ойларида шамоллар кўпроқ шимоли-шарқдан эсади. Жанубга томон шамоллар йўналиши ўзгариб, аввал шарқдан, сўнгра жануби-шарқдан эсади. Бунга қишда юқори босим маркази-Марказий Осиё (Сибирь) антициклони сабаб бўлади. Ёзда асосий шамоллар йўналиши Ўрта Осиё жануби ва Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбидаги паст босим марказларининг таркиб топиши натижасида ўзгаради.
Ёзда Ўзбекистон ҳудуди Турон термик депрессияси таъсирида бўлганда шамол асосан шимоли-ғарбдан, ғарбдан ва шимоли-шарқ томонлардан эсади. Республикамизнинг шарқий тоғ олди ва тоғли ҳудудларида шамолнинг йўналишига рельеф катта таъсир кўрсатади. Бу ерларда асосан шарқий, жануби-шарқий шамоллар кўп эсади. Бу ҳудудларда тоғ-водий, фён каби маҳаллий шамоллар кўпроқ бўлади.
Ўзбекистонда шамолнинг ўртача тезлиги умуман олганда катта эмас. Текисликларида шамол тезлиги секундига 3-4 метр атрофида бўлса, тоғ олди ва тоғларда секундига 3 метрдан камроқдир. Шамолсиз кунлар ҳам кўп, айрим жойларида бу кўрсаткич йилнинг ярмидан кўпроғига тўғри келади. Кучли шамоллар республикамизда тоғ оралиқ ботиқларидан текисликка чиқиш жойларида кузатилади. Фарғона водийсидан «Хўжанд дарвозаси» орқали Мирзачўл томон «Бекобод» ёки «Ҳовос» шамоли эсади. У йилига ўрта ҳиобда 52 кун кузатилади. Дарвоза орқали Мирзачўлдан Фарғона водийси томонга эсувчи шамолга «Қўқон» шамоли дейилади. Бу шамол йилига ўрта ҳисобда 53 кун кузатилади. «Бекобод» шамоли асосан қишда, яъни дарвозадан ғарбда босим паст, шарқда, Фарғона водийсида юқори бўлганда эсади, шамолнинг тезлиги секундига 30-40 метргача етади. Ёзда шамолнинг тезлиги камроқ, секундига 15-25 метр атрофида бўлади. Хўжанд дарвозасининг ҳар иккала томонида йилига ўрта ҳисобда 40-60 кун кучли шамол эсади.
Тоғ-водий шамоли республикамизнинг барча водийларида кузатилади, айниқса Чирчиқ-Оҳангарон водийсида барқарор бўлади. Тоғ-водий шамоли текислик ва тоғдаги ҳаво босимидаги фарқдан келиб чиқиб, кундуз куни водий бўйлаб тоққа, тунда эса тоғдан пастга томон эсади.
Республикамизнинг тоғ олди ҳудудларида қиш ва баҳор ойларида тоғдан пастга қараб эсадиган илиқ, қуруқ фён шамоли хосдир. Циклон паст босимли бўлганидан ҳавонинг тоғ водийлари бўйлаб пастга тушишига сабаб бўлади. Пастга тушаётган ҳаво зичлашиб, ҳар 100 метрда ўрта ҳисобда 10 га исийди. Ҳавога кўтарилган чанг заррачалари Қуёш нурида қизиб, улар ҳам ҳавонинг исишига сабаб бўлади. Бу ҳодиса «Воейков эффекти» деб аталади. Қишда фён шамоли эсганда, масалан, Чирчиқ водийсида ҳаво тўсатдан исиб кетиб, ҳарорат Қ200гача кўтарилади ва бундай ҳолат 3-4 кун давом этади.
Ёз ва баҳорда эсадиган кучли, иссиқ, қуруқ шамол гармсел дейилади. У Қизилқумда қизиган қуруқ ҳавонинг атрофга эсишидан ҳосил бўлиб, баҳор ва ёзда кузатилади. Тезлиги секундига 15-20 метргача етади. Гармсел эсганда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, 400 дан ошади, нисбий намлик 5-10 % гача пасаяди, баъзан қуюқ тўзон кўтарилади. Жазирама иссиқ ва тупроқда нам етишмаслиги натижасида экинлар қурийди. Айрим ҳолларда чанг бўронлари кўтарилиб, ҳаво хиралашади, нафас олиш қийинлашади. Бундай ҳодиса Фарғона водийсида, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида йилига ўрта ҳисобда 10-15, бошқа ерларда 4-10 марта кузатилади.
Сурхондарё вилоятининг энг жанубида тез-тез кузатиладиган ғарбий ва жануби-ғарбий кучли шамолни «Афғон» шамоли дейилади. Бу шамолнинг пайдо бўлиши совуқ ҳавонинг Ўрта Осиё текислик қисмига бостириб кириши ва совуқ фронтнинг яқинлашишига боғлиқ. Шимолдан келган ҳаво совуқ, зич ва оғир бўлганлигидан жанубдаги Парапамиз тоғларидан ўта олмай, текисликларда тўпланиб, юқори босим маркази вужудга келади. Ҳисор ва Кўҳитанг тоғлари билан тўсилган Сурхондарё, Кафирниҳон, Вахш ҳавзаларида эса ҳаво илиқ, босим паст бўлади. Шунга кўра, бу ҳудудларга қараб кучли ғарбий ва жануби-ғарбий шамоллар эсади. Термиз яқинида «Афғон»шамоли йилига ўрта ҳисобда 16 кун эсади. Бу шамол тоғлардан ошиб тушиб, қишда илиқ ҳаво, бошқа вақтларда эса иссиқ ҳаво келтиради. Унинг тезлиги айрим вақтларда секундига 15-20 м га етади, қум ва чангни тўзитади, баъзан ҳавони шу қадар хиралаштирадики, 100-200 метр наридаги хеч нарсани кўриб бўлмайди. Бу шамол баҳорда эсганда қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказади.
Ўзбекистнда кузатиладиган иқлимнинг ноқулай хусусиятларига қишки қаттиқ совуқлар, кузда совуқнинг эрта тушиши, баҳордаги кечки совуқлар, жала ёмғирлар, дўллар, қалин қор ёғиши ва яхмалаклик, ёзги жазирама иссиқлар, кучли шамоллар, чанг-тўзон кўтарилиши, иссиқ шамол (гармсел) ва бошқалар киради.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish