Иқлим элементларининг ҳудудий ва мавсумий тақсимланиши. Ўзбекистоннинг текислик қисми субтропик иқлимли чўл ва мўътадил иқлимли чўл зоналарида жойлашган. Иқлимшунослар субтропик минтақа чўллари билан мўътадил минтақа чўллари ўртасидаги чегарани Устюрт платосининг жануби-Қуйи Амударё (Чимбой)-Қоратоғ йўналишида ўтказадилар. Бу шимолий (мўътадил) ва жанубий (субтропик) чўллар ҳамда тоғлик ҳудудлар иқлимида катта фарқлар бўлиб, улар иқлим элементларининг фасллар бўйича тақсимланишида кўзга яққол ташланиб туради.
Иссиқликнинг тақсимланиши жойнинг географик кенглигига, Қуёш радиацияси миқдорига, ҳаво массаларининг хусусиятига ва ер юзасининг тузилишига боғлиқдир. Метеорологик ҳолатнинг энг асосий кўрсатгичи-бу ҳаво ҳароратидир. Ўзбекистоннинг текислик қисмида ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати чекка шимолда Қ8,60 га, жанубда эса Қ180 га тенг. Тоғлик ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тақсимланишига тоғ тизмаларининг йўналиши, мутлақ баландлиги ва Қуёшга ҳамда ҳаво оқимларининг йўналишига нисбатан қандай жойлашганлиги таъсир кўрсатади. Тоғларда юқорига кўтарилган сари ҳаво ҳарорати пасайиб боради. Шунинг учун тоғларда ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати текисликка нисбатан анча паст бўлиб, 2200-2500метрда манфий кўрсатгичга эга.
Ўзбекистонда энг совуқ ой-январнинг ўртач ҳарорати фақат мамлакат жанубида 00 дан юқори: Шерободда Қ3,60, Термизда Қ2,80, Ғузорда Қ1,90 га тенг. Шимоли-ғарбга борган сари ҳарорат пасая боради ва Зарафшон водийсида 0,20, Мирзачўл ҳамда Қизилқумда -20,-40, Хоразм воҳасида -50,-70, Устюрт платосида эса -80,-110 бўлади. Тоғ олди ҳудудларида (500-1200 м. баландликда) ҳаво ҳарорати пастроқ ерлардагига нисбатан илиқроқ бўлади. Масалан, Ургутда (баландлиги 1000 м) январь ойининг ўртача ҳарорати -0,50, Омонқўтонда (1200 м) -0,60 бўлса, Мирзачўлда -2,30. Тоғ олдидан баландга кўтарила борганда ҳаво ҳарорати яна пасаяди. Масалан, Чимёнда (1438)-4,60, Кўлсойда (2100)-5,90 тенг.-60ли изотерма Ҳисор тоғларида 2500-3000 метр баландликдан, Ғарбий Тяншаннинг Ўзбекистондаги тизмаларида 1800-2500 метр баландликдан ўтади. Ўзбекистонда Арктика ва Сибирдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда ҳаво ҳарорати қишда жуда ҳам пасайиб кетади. Мутлақ паст ҳарорат Тошкент-Мирзачўл ҳудудида -280дан -350 гача, Фарғона водийсида -230дан -310 гача, Туркистон-Нурота тоғларида -280 дан -350 гача, Зарафшон водийсида -240дан -350 гача , Қашқадарё воҳасида -230 дан -270 гача, Қуйи Амударёда -290 дан -320 гача, Устюртда эса -370 гача етади. Қишнинг давом этишини билиш қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан айниқса катта аҳамиятга эга. (1-жадвал)
Ўрта Осиёда қишнинг чегарасини суткалик ҳароратнинг баҳорда ва кузда Қ50 дан ўтган сана оралиғидаги кунлар билан ҳисобланади. Суткалик ўртача ҳароратнинг Қ50 дан пасайиши ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ноқулай. Лекин айрим мутахассислар ҳақиқий қиш чегарасини суткалик ҳаво ҳароратининг 00 дан баҳорда ва кузда ўтган саналари орасидаги кунлар билан ҳисоблайдилар. Ҳақиқий қишда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши бутунлай тўхтайди.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |