География ва табиий ресурслар факультети картография кафедраси


Кадастр карталари ҳақида умумий тушунча



Download 1,29 Mb.
bet2/5
Sana28.06.2022
Hajmi1,29 Mb.
#713941
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-амалий иш (2) — копия

2. Кадастр карталари ҳақида умумий тушунча.
Кадастр карталари қуйидаги:
- давлат ер кадастри;
- фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри;
- давлат сув кадастри;
- давлат ўрмон кадастри;
- ўсимликлар дунёси обектлари давлат кадастри;
- ҳайвонот дунёси давлат кадастри;
- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;
- бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;
- давлат шаҳарсозлик кадастри;
- гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
- тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат кадастри;
- автомобил йўллари давлат кадастри;
- темир йўллар давлат кадастри;
- транспорт қувурлари давлат кадастри;
- алоқа обектлари давлат кадастри;
- энергетика обектлари давлат кадастри;
- чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;
- табиий хавфи юқори бўлган тегралар (зоналар) давлат кадастри;
- техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
- Картография-геодезия давлат кадастри;
- ҳудудлар давлат кадастрлари бўйича маьлумотлар базалари ёрдамида фойдаланувчи, буюртмачи, тадқиқотчилар учун маьлум бир ўлчамда, картографик қонун – қоидалари асосида яратилган картографик асар.
Фойдаланувчи, буюртмачи ва тадқиқотчилар учун кадастр маьлумотлари асосида тушунарли, тўлиқ ва маьлумотлар харитадан осон ўқилиши таьминланиши керак. Вахоланки, бу албатта харитада акс эттириладиган кадастр маьлумотлари асосида харита тузувчи маьлум бир маьнода хаританинг хомаки нусхаси, лойихасини, унинг мазмунини аниқ берилиши харита тузувчига боғлиқдир. Бу ўз – ўзидан харита тузувчининг илмий салохияти, билими, махсус тайёргарлик ишлари, кўникмалар ва тажрибаларидан келиб чиққан холда харита мукаммаллигини таьминлаб юқоридаги вазифаларни еча олади. Хозирги кунда айрим кадастр хариталари веб-, интерактив- ёки интернет хариталарига бўлган талаблар, уларга қуйиладиган вазифалар ошиб бормоқда, бу албатта замон талабига мос тушади.
3. Кадастр карталарини лойиҳалаш ва тузиш ишларининг ҳорижий тажрибалари.
АҚШда тўла қамровли кадастр мавжуд эмас. Ерларни рўйхатдан ўтказиш, ўлчаш ёки маркировкалаш мажбурияти йўқ. Мулкни бошқа шахсга ўтказиш: ёзма шаклда тузилган олди-сотди тўғрисидаги мажбурият шартномаси, камида 30 йил ичида ушбу мулкка бўлган ҳуқуқни исботлашда адвокат иштироки, тегишли ер участкаси бўйича суғурта компанияси томонидан бериладиган тарихий маълумот ва мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги жамоа рейестрига киритиладиган ҳужжат каби бир неча этапларда амалга оширилади. Рейестр хусусий суғурта компаниялари томонидан юритилади. Айрим штатларда ерлар, бино ва иншоотлар ҳисобини олиб бориш мақсадида кўчмас мулк кадастрини ташкил этиш тенденсияси кузатилмоқда.
Швейтсарияда кадастри тизими иккита орган: Федерал адлия вазирлиги тасарруфидаги Ер китоби, ва кантонлар тасарруфидаги кадастр воситасида бутун мамлакат ҳудудида бир хил шаклга келтирилган. Кўчмас мулкни шакллантириш ишлари шунингдек, хусусий геодезистлар томонидан олиб борилади. Мавжуд тизимни Кадастр хариталаш Федерал агентлиги раҳнамолигида Ер маълумотлари ягона миллий компютер тизимини яратиш йўли билан қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Австрияда 1985-йилдан ташкилий жиҳатдан ер китоби ва кадастр битта ҳисобланади ва марказлашган ҳолда юритилади. Ер китоби Федерал адлия вазирлиги, кадастр эса Федерал иқтисодий масалалар вазирлиги тасарруфидадир. Ер китоби ва кадастр Федерал Ҳукуматга бўйсунади. Кўчмас мулк обектларини шакллантириш хусусий геодезистлар томонидан ҳам олиб борилади. Келажакда Ер китоби ва кадастрнинг бирлиги кенг қамровли географик маълумотлар тизимини янада кенгайтириш асосида амалга ошириш тенденсияси кузатилмоқда.
Буюк Британияда кўчмас мулк кадастри-мулкий ҳуқуқ ҳимояси тизимининг функсионал бирлиги сифатида мавжуд эмас. 1862-йилдан ер участкаларига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш-ер участкалари номлари Рейестри амалга киритилди. Кўчмас мулкни шакллантириш, ўлчаш ишлари бўйича хусусий бюролар томонидан олиб борилади. Улар шунингдек, кадастр юритишни ҳам амалга оширадилар. Инглиз тизими мулкий ҳуқуқнинг ҳимоясини таъминлаш тизимида давлат аралашувининг жуда камлигининг намунасидир. Тўла қамровли ер-кадастр тизимини яратиш яқин келажакда кузатилмаяпти.
Голландияда Ер китоби ва кадастрни юритиш функсиялари Уй-жой қурилиши, режалаштириш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазирлиги тасарруфидаги “Кадастр” хизматлари томонидан олиб борилади. Кадастрни юритиш тўлиқ автоматлаштирилган. Рўйхатадан ўтказиш ва картографик маълумотлар интеграцияланиш тенденсияси асосида амалга оширилмоқда.
Германия Федератив Республикасида Германия тизими ташкилий жиҳатдан Ер китоби ва Ер кадастрига бўлинади. Тизим тарих давомида шундай шаклланганки, Ер китобини юритиш-ер участкасига бўлган юридик маълумотлар Рейестри сифатида Федерал адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ер кадастри эса мулкнинг ҳақиқий ҳолатининг исботи сифатида юритилади ва Федерал ер ваколатида ҳисобланади. Кўчмас мулкни шакллантириш хусусий геодезистлар томонидан амалга оширилади. Маъмурий ва бйурократик қийинчиликлар ягона федерал тизимни ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Ташкилий ва технологик жиҳатдан кадастр хизматлари ва рўйхатдан ўтказишни тўлиқ компютер технологияларига ўтиш тенденсияси кузатилмоқда.
Франсияда Кўчмас мулк Рейестри-кўчмас мулк ипотекаси ва гарови картотекалари бўйича Молия вазирлиги таркибига кирувчи Асосий ҳуқуқлар ипотекалар рейестр хизмати томонидан юритилади. Сақлаш вазифаси бўлмаган ер участкалари рўйхатдан ўтказилмайди. Маҳаллий ҳокимият органларининг кадастр хизматлари ўлчашлар асосидаги, солиқ солиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган график кадастрини юритадилар. Кадастр юритишни компютер технологияларига ўтказиш амалга оширилмоқда, тарихдан шаклланиб келган солиқ кадастри босқичма-босқич геоахборот тизимига қайта шаклланиб бормоқда.
Швейтсарияда кадастр тизими иккита орган: Федерал адлия вазирлиги тасарруфидаги Ер китоби, ва кантонлар тасарруфидаги кадастр воситасида бутун мамлакат ҳудудида бир хил шаклда келтирилган. Кўчмас мулкни шакллантириш ишлари шунингдек, хусусий геодезистлар томонидан амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказиш тартиби тўлиқ автоматлаштирилган, ер ахборотлари ягона маълумотлар банки амал қилади. мазкур соҳа шветсияда етакчи ҳисобланади.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish