Геодезиядан 1-практикум


Трубанинг айланиш ўқи чизғичнинг остки сиртига параллел бўлиши керак



Download 13,03 Mb.
bet68/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

4.Трубанинг айланиш ўқи чизғичнинг остки сиртига параллел бўлиши керак.
Бу шартни теодолитнинг учинчи шартига ўхшаш текшириб кўрилади. Мензула бирон - бир бино деворидан 20 - 30м масофада ўрнатилиб, планшет горизонтал ҳолатга келтирилади. Деворнинг баландроқ қисмида аниқ кўринадиган М нуқта танлаб олиниб, кўриш трубаси шу нуқтага тўғриланади. Кейин объектив кўриш трубаси тахминан горизонтал ҳолатга келгунча пасайтирилади ва деворда ўша нуқтанинг проекцияси m1 қалам билан белгиланади. Труба зенит орқали айлантирилиб, кипрегель 1800 га бурилади ва яна аввалгидек М нуқта иккинчи марта проекцияланиб, деворда m2 нуқта белгиланади. М нуқтанинг проекциялари m1 ва m2 нуқталар бир - бирининг устига тушса, шарт бажарилган бўлади. Аслида бу шартнинг бажарилиши асбоб ишлаб чиқарилган заводда таъминланган бўлади. Агарда шарт бажарилмай қолса, бунга текширишни бир неча марта такрорлаб, ишонч ҳосил қилингач, асбоб махсус устахонага юборилади.
5. Иплар тўрининг вертикал ипи трубанинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Бу шартни текширишда узоқда яхши кўринадиган нуқта танлаб олиниб, кўриш трубаси шу нуқтага тўғриланади. Бунда кўриш майдонида иплар тўрининг вертикал ипи билан бош эгри чизиқ кесишган нуқта кузатилаётган нуқта тасвирига туташтирилган бўлади. Кўриш трубаси қаратиш винти ёрдамида секин пастга бурилади. Агар кузатилаётган нуқта тасвири кўриш майдонининг юқори четига вертикал ип бўйича силжиса, шарт бажарилган бўлади. Акс ҳолда иплар тўри призмасининг буриш йўли билан камчилик бартараф қилинади. Тузатиш устахонада бажарилади.

  1. Кўриш трубасининг коллимацион текислиги (кўриш ўқи орқали ўтувчи вертикал текислик) чизғичнинг йўнилган қиррасидан ўтиши ёки унга параллел бўлиши керак.

Кўриш трубаси узоқдаги яхши кўринадиган предметга тўғриланади ва чизғичнинг йўнилган қирраси учлари ёнига тик қилиб иккита нина қадалади. Кейин кузатилаётган нуқтага шу икки нина йўналиши бўйича қаралади. Агар ниналар орқали ўтаётган кўриш нури кузатилаётган нуқта орқали ўтса, шарт бажарилган ҳисобланади. Акс ҳолда, планшет бурилиб ниналар орқали ўтаётган кўриш нури кузатилаётган нуқтага тўғриланади. Шунда трубадан қаралганда, кўриш майдонида кузатилаётган нуқта тасвири силжиган бўлади. Бу силжишни бартараф қилиш учун колонка билан чизғични бирлаштирувчи винтлар бир оз бўшатилиб, колонка бурилиб кўриш трубаси нуқтага тўғриланади ва бўшатилган винтлар маҳкамланади. Бироқ бу тузатишни бажармаслик ҳам мумкин, чунки съёмка пайтида ўлчаш кипрегелнинг фақат бир вазиятида (масалан, ДЧда) бажарилади ва хатолик съёмка сифатига таъсир этмайди.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish