Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet64/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Техник тавсифлари

Dini 12

Dini 22

DNA 03

DNA 10

Ўлчаш аниқлиги (электрон ўлчашар)













1. Нивелирлаш:













1 км йўлда ўрта квадратик хато хатоси













- штрих кодли инвар рейкаларида

0,3 мм

0,7мм

0,3 мм

0,9мм

- букланадиган рейкаларда

1,0 мм

1,3 мм

1,0 мм

1,5мм

2. Масофа (электрон ўлчашлар)













Нивелир режимида (рейкани 30 см сигменти билан)













- штрих-кодли инвар рейкаларда билан

20 мм

25 мм







-букланадиган рейкалар билан

25 мм

30 мм







3. Бурчаклар













Ташқи белгиланган доира













- саноқлар

1°гача

1° гача







- баҳолаш

0,1° гача

0,1° гача







Ўлчаш диапазони

1,5м-100м

1,5м-100м

1,8м-110м

1,8 – 110м

Ўлчаш вақти

3 сек

3 сек

3 сек

3 сек

Кўриш трубасининг катталаштириши

32Х

26Х

24Х

24Х

Компенсатор ишлаш диапазони

15'

15'

15'

15'

Диапозон ўрнатиш аниқлиги

0,2"

0,5"

0,2"
0,5"

0,5"

Дисплей

21 символдан 4 қатор, график кобилияти

Клавиатура

22 клавиша, контекстли функционал клавишалар (меню ва диалоглар, мулоқотлар) '



Ўлчаш дастурлари стандартлари

Бир неча ўлчашлар, оралиқ визирлаш билан йўлларни ўтказиш, юза нивелирлаш. Баландликларни жойга кўчириш.

Маълумотларни ёзиш хотираси

PCMCIA картаси (SRAM)

2200 қатор
маълумот
учун ўрна-тилган

PCMCIA картаси (SRAM)

Қувватлаш мансаби

NiMH батарея компрекси: 6В, 1.1Ач зарядланадиган, зарядлаш ва 1 соат

Батареянинг ишлаш вақти

3 кун

1 хафта

3 кун

1 хафта

Ишлаш ҳарорати

-20° С дан +50° С дан

Вазни (фақат асбобнинг)

3,5 кг

3,2 кг

2,8 кг

2,8 кг






70 – шакл. DNA 03 рақамли нивелири
5.14. Тахеометр съёмкани бажаришда қўлланиладиган асбоблар
Тахеометрик съёмка ҳозирги кунда нафақат оддий геодезик асбоблар теодалит-тахеометрлар (2Т30П, 3Т30П, 4Т30П, 4Т15П, 2Т5К ва бошқ.), ТД-авторедукцияли тахеометрлар, ТН - номограммали тахеометрлар ёрдамида, балки кенг равишда тарқалиб бораётган электрон тахеометрларни қўллаб бажарилмокда.
Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган электрон тахеометрлар (электрон тахеометрик станциялар) ўлчаш - ҳисоблаш мажмуасидан иборат бўлиб, унга ихчам масофа ўлчаш электрон дальномери, горизантал ва вертикал бурчакларни ўлчаб, натижасини табло (монитор)га чиқариб ва бирданига хотирага ёзиб қайд қилувчи электрон мослама, ҳамда натижаларни дастлабки ишлаб чиқиш учун кичик компьютерлар киради.
Электрон тахеометрлар энг оммавий бўлиб, бугунги кунда кўп чет эл фирмалар томонидан ишлаб чиқарилмокда ва улар системали ҳамда кундалик съёмкаларда ишлатиладиган асбобларга бўлинади ва бир-биридан аниқлиги, имкониятлари хамда автоматлаштирилган даражасига караб фарқ қилади.
Бугунги кунда электрон тахеометрлар маълум аниқлик диапазонини камраб оладиган бир авлод асбобларининг серияли қилиб чиқарилмокда. Ҳар бир серияда кўрсатилган диапазон доирасида аниқлиги, автоматлаштириш даражаси ва кўшимча функцияларнинг ҳар хил тўплами бўйича фарқланадиган бир неча модификацияси бўлади.
Электрон тахеометрларни ишлаб чиқарувчи илғор фирмалар бўлиб, “Leica” (Швейцария), “Trimble” (АКШ), “Carl Zeiss” (Германия), “SOKKIA” (Япония), УОМЗ (Россия) ва бошқаларни қайд этиш мумкин.
“Carl Zeiss” (Германия) томонидан ишлаб чиқилган Elta S10, S20 системали тахеометрлар ҳамда кундалик ишлатиладиган Elta R55 лар тўғрисида етарли маълумот М да келтирилган. Қуйида “Leica” (Швейцария), Trimble” (АКШ) фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган электрон тахеометрлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
“Leica” (Швейцария) томонидан ишлаб чиқилган TPS серияли электрон тахеометрлар асосан топографик, кадастр, қурилиш съёмкаларни бажаришга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги моделларда ишлаб чиқарилмоқда:

  • ТСМ – моторлаштирилган тахеометрик станциялар;

  • ТСR – қайтаргичсиз ўлчашларни бажариладиган тахеометрлар;

  • ТСМR - қайтаргичсиз ўлчашларни бажариладиган моторлаш- тирилган тахеометрлар;

  • ТСА – моторлаштирилган қайтаргични автоматик тарзда кузатадиган тахеометрлар.

TPS 400, TPS 800, TPS 1100 серияли электрон тахеометрлар қатор афзалликларга эга бўлиб, бир - бирларидан ўлчаш аниқлиги ва айрим имкониятлари билан фарқ қиладилар.
TPS серияли электрон тахеометрларда қуйидаги афзалликлар мужассамлашган:

  • Уч синф аниқлиги - ўлчаш аниқлигига қараб мавжуд сериянинг қаторида керакли моделни танлаш. Масалан, TPS 802 - 2, TPS 803 - 3, TPS 805 - 5;

  • Ўлчашларни тез бошлаш - асбобни алоҳида тузилган сценария бўйича (загрузка) қилиш, тахеометр ишлашининг бошида барча сизнинг буюртмаларингизни автоматик равишда киритади (загрузка килади);

  • 10000 та ўлчашлар - ишончли ўрнатилган хотира 10000та блоклар маълумотини сақлаш қобилиятига эга;

  • Узлуксиз каратиш винти - нишонга қаратишда винтни махкамлаш ва бўшатиш ҳожати йўқ;

  • Лазер шовуни - лазер шовун туфайли асбобни оптик центрирга нисбатан анча тез марказлаштириш мумкин;

  • Электрон кўрсаткичи - режалаш ишларини бажаришда жуда қулай, рейкачи электрон кўрсатгичи бўйича створга қайтаргични аниқ қуйиш имкониятига эга бўлади

TPS 400 серияли электрон тахеометрлар(72 – шакл) топографик съёмка ва қурилиш ишларига мўлжалланган бўлиб, топографик съёмкадан ташқари базис чизиқларни ҳосил қилиш, режалаш ишлари, баландликларни узатиш, юзаларни ҳисоблаш, бориб бўлмас нуқталар баландлигини аниқлашда қўллаш мумкин.



71 – шакл. Leica электрон тахеометри

TPS 800 серияли электрон тахеометрлар билан эса юқорида қайд этилган ишлардан ташқари ориентирлаш, тескари масалани ечиш, лойиҳани ъ\жойга кўчириш, кўринмайдиган нуқталарни ўлчаш ва бошқ. ишларни амалга ошириши мумкин.


ТРS 1100 серияли электрон тахеометрлар қўшимча амалий дастурлар билан таъминланганлиги туфайли, улар юқори унумли ҳисобланади ва алоҳида масалаларни ечишга, шунингдек асбобларнинг ишлаш қобилиятини оширишга қаратилган.
Режалаш дастури. Ушбу дастур маълум координаталари бўйича уч ўлчамли режалаш элементларини ҳисоблашга имкон беради. Шунда, маторлаштирилган асбоблар эса, автоматик равишда жойга кўчириладиган навбатдаги нуқталарнинг йўналишини кузатишига имкон беради.
Ориентирлаш. Баландлиги узатиш дастури. Бошланғич дирекцион бурчакларни ҳисоблаш ва координаталари маълум бир ёки бир неча бориб бўлмас нуқталарнинг кузатиш натижалари бўйича баландликларни узатиш мумкин.
Кестирмалар дастури. Бекатнинг координатасини ҳисоблаш ва икки ёки ундан кўп нуқталарнинг ўлчамлари бўйича горизонтал доирани ориентирлаш мумкин.
Доиравий қабуллар дастури. Бир неча қабуллардан иборат ўлчанган бурчакларда ўртача йўналишларни аниқлаш мумкин.
Тraverse дастури йўлдаги нуқталарнинг координаталарини узлуксиз аниқлашга имкон беради.
Roodplus дастури йўналишлар ва кўндаланг кесимларни ҳам горизонтал ва ҳамда вертикал бўйича режалаш ва назорат қилишга имкон беради.
Охирги йилларда Trimble (АҚШ) фирмаси томонидан 3600 серияли Total station техеометрлар(72 – шакл) ишлаб чиқарилмоқда ва улар асосан топографик, кадастр ва қурилиш съёмкаларини бажаришга мўлжалланган бўлиб, ўлчаш учун имкони бўлмаган нишон (нуқта)ларгача ўлчашларини бажаришда катта универсалликка эга бўлишига, ҳамда ўлчашларни қайтаргичсиз амалга оширишга имкон берадилар.





72 – шакл. Trmble 3600 электрон тахеометри
Trimble 3600 серияли электрон тахеометрларнинг афзаллиги:

  • Ишлаш учун соддалиги;

  • Дастурлар тўпламини кенглиги;

  • Қўлланадиган интерфейснинг хилма – хиллиги;


  • Download 13,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish