|
|
bet | 66/86 | Sana | 31.03.2022 | Hajmi | 13,03 Mb. | | #522208 | Turi | Практикум |
| Bog'liq Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)
Мензула тахтасининг устки сирти унинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Бунга қаноат ҳосил қилиш учун кипрегель чизғичидаги текширилган адилак ёрдамида мензула тахтаси горизонтал ҳолатга келтирилади. Кейин мензула тахтаси ўз ўқи атрофида айлантирилиб, адилак пуфакчасининг ҳолати кузатилади. Агарда пуфакча ноль пунктга нисбатан икки бўлакдан ортиқ силжимаса, шарт бажарилган ҳисобланади.
Менулани текширишда аниқланган носозликлар устахонада бартараф қилинади.
5.17. КН кипрегели
Кипрегель мензула съёмкасини бажаришда планшет (чизма қоғози қопланган мензула тахтаси) устига қўйилиб, рейка қўйилган нуқталаргача бўлган масофаларни, нисбий баландликларни аниқлаш ва съёмка қилинган нуқталарнинг планда ўрнини белгилаш учун мослаштирилган геодезик асбоб ҳисобланади.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқарилаётган КН номограммли кипрегель кўп қўлланилади. Бу кипрегелда тўғри тасвир берувчи кўриш трубаси ўрнатилган. Шу сабабли дальномер рейкасидаги дециметрли бўлаклар қиймати тўғри ёзилган. Дальномер рейкаси худди нивелир рейкасига ўхшаш шашкасимон сантиметрли бўлакларга бўлинган ва унинг ноль ёзилган учини асбоб баландлигига мослаб кўтариб - тушириш учун сурилма қилиб ясалган.
КН кипрегели асосан кўриш трубаси 1, вертикал доира 2, колонка (устун) 3 ва чизғич 4 дан ташкил топган (73 - шакл, а). Кўриш трубасидаги окуляр тирсаги 8 букланган ва кузатиш пайти уни буриб кўзга қаратилади. Кузатилаётган нуқта ёки рейка тасвирини фокусга келтириш учун трубага кремальера 10 ўрнатилган. Кўриш трубаси нуқтага қаратилганда қимирламаслиги ва аниқ қаратилиши учун маҳкамлаш винти (ричаги) II ва қаратиш винти 12 га эга. Кўриш майдонидаги номограммалар (эгри чизиқлар) бўйича рейкадан саноқ олишдан олдин колонка устига ўрнатилган цилиндрик адилак 7 пуфакчаси элевацион винт 13 ёрдамида ўртага келтирилади. Кўриш трубаси билан бирга айланадиган вертикал доира устига ўрнатилган цилиндрик адилак 6 труба кўриш ўқини горизонтал ҳолатга келтирилиб, кипрегелдан нивелир ўрнида фойдаланишга имкон беради. Цилиндрик адилаклар тепасига ўрнатилган ойначалар 14 орқали пуфакча ҳолатини окуляр ёнида туриб кузатиш мумкин.
Колонканинг пастки қисмига асосий (калтароқ ва кенгроқ) чизғич 4 маҳкамланган бўлиб, у кипрегелга таглик сифатида хизмат қилади. Асосий чизғич ёнига, унга параллел ҳаракатланадиган ёрдамчи чизғич 15 бирлаштирилган. Съёмка пайтида жойдаги нуқта ўрнини планда белгилаш учун ёрдамчи чизғич устида сурилувчи ва учига нина ўрнатилган масштаб чизғичи 16 дан фойдаланилади. Асосий чизғич устидаги цилиндрик адилак 5 ёрдамида планшет горизонтал ҳолатга келтирилади.
Дала ишларини бошлашдан олдин кипрегелни кўрикдан ўтказилади, текширилади ва зарур ҳолларда тузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|