Геодезиядан 1-практикум


Нивелирларни текшириш ва тузатиш



Download 13,03 Mb.
bet61/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

5.12. Нивелирларни текшириш ва тузатиш

Нивелирлар қуйидаги геометрик шартларни қаноатлантириши керак.



  1. Доиравий адилак ўқи нивелирнинг айланиш ўқига параллел бўлиши керак (ZZ|| JJ, 63 - шакл).

Кўтаргич винтлар ёрдамида доиравий адилак пуфакчаси ноль пунктга келтирилади. Бундан аввал иккита кўтаргич винт ёрдамида пуфакчани ноль пункт қаршисига олиб келинади (64 - шакл, а) кейин эса, учинчи кўтаргич винт ёрдамида ноль пунктга келтирилади (64 - шакл, б).

64 - шакл. Доиравий адилак пуфакчасини ўртага келтириш тартиби

Нивелир айланиш ўқи атрофида 1800 бурилади (64 - шакл, в). Агар пуфакча ноль пунктда қолса, шарт бажарилган бўлади. Агарда доиравий адилак пуфакчаси ноль пунктдан четга оғса, унда пуфакча оғиш ёйининг ярмига адилакнинг тузатгич винтлари; қолган ярмига эса, кўтаргич винтлар ёрдамида ноль пунктга келтирилади.


Шундан кейин шарт бажарилишини яна текшириб кўриш керак.

  1. Иплар тўрининг горизонтал ипи нивелирнинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак (HH1JJ1).

Бу шартни текшириш учун нивелирдан 5 - 8м масофада рейка ўрнатилади ва унга кўриш трубаси қаратилади. Қаратиш винти ёрдамида кўриш майдонидаги рейка тасвири горизонтал ипнинг ўнг ва чап учларига келтирилиб саноқлар олинади. Агар саноқлар бир хил чиқса, шарт бажарилган ҳисобланади. Акс ҳолда, яъни саноқлар 1мм дан кўпгина фарқ қилса, иплар тўри тузатилиши керак. Бунинг учун аввал саноқларнинг ўртача қиймати ҳисобланади, кейин тузатгич винтлар бўшатилиб, иплар тўрини горизонтал ипнинг учида ўртача саноқ ҳосил бўлгунча бурилади. Шундан кейин тузатгич винтларни маҳкамлаб, текширишни такрорлаш керак.

  1. Трубанинг кўриш ўқи цилиндрик адилак ўқига параллел бўлиши керак (VV1||UU1, цилиндрик адилакли нивелирларда) ёки трубанинг кўриш ўқи горизонтал бўлиши керак (компенсаторли нивелирларда).

Бунга нивелирларнинг асосий геометрик шарти дейилади. Бу шартни текшириш учун бир-биридан 50 - 70м масофада турган А ва В нуқталарига қозиқ қоқилади (65 - шакл). А ва В нуқталарининг оралиғи тўғри ва тескари йўналишда олдинга нивелирлаш усули билан нивелирланади. Бунинг учун А нуқтаси ёнига нивелирни окуляр шоқул чизиғи бўйича нуқта (қозиқ) устига тўғри келадиган қилиб ўрнатилади ва қозиқ устидан окуляр марказигача бўлган баландлик - нивелир баландлиги рейка ёрдамида ўлчанади. Кейин рейка В нуқтасидаги қозиқ устига вертикал қилиб қўйилади ва унга кўриш трубаси қаратилиб b1 саноғи олинади (65 - шакл, а).

65 - шакл. Нивелирнинг асосий геометрик шартини текшириш
Энди айнан шундай иш тескари йўналишда бажарилади; бунда В нуқтаси ёнига ўрнатилган нивелирнинг баландлиги ўлчанади ва А нуқтасидаги қозиқ устига қўйилган рейкадан b2 саноғи олинади. Рейкадан саноқ олинаётган пайтларда кўриш майдонидаги адилак пуфакчаси ярим паллаларининг тасвири туташтирилган бўлиши керак (цилиндрик адилакли нивелирларда) ёки доиравий адилак пуфакчаси ноль пунктда бўлиши керак (компенсаторли нивелирларда).
Асосий геометрик шартнинг бажарилмаслик хатоси Х қуйидаги ифодадан топилади:

Агар х нинг қиймати 4мм дан ошмаса, шарт бажарилган бўлади. Акс ҳолда, цилиндрик адилакли нивелирларда цилиндрик адилак ўқининг ҳолати, компенсаторли нивелирларда кўриш ўқининг ҳолати тузатилиши керак.
Бунинг учун рейкадан кейинги марта олинган саноқнинг тузатилган қиймати ҳисоблаб олинади. Кейин цилиндрик адилакли нивелирларда элевацион винт ёрдамида иплар тўрининг горизонтал ипи тузатилган b2туз саноғига тўғриланади. Шунда цилиндрик адилак пуфакчаси ноль пунктдан четлашади. Цилиндрик адилакнинг юқоридаги ва пастдаги тузатгич винтлари ёрдамида кўриш майдонидаги пуфакча ярим паллаларининг тасвири туташтирилади. Яъни бу билан пуфакча ноль пунктга келтирилади. Компенсаторли нивелирларда эса, доиравий адилак пуфакчасини ноль пунктга келтириб, иплар тўриннг юқорида ва пастда жойлашган тузатгич винтлар ёрдамида горизонтал ип тузатилган 2туз саноғига тўғриланади.
Энди шарт бажарилишига ишонч ҳосил қилиш учун текшириш такрорланади.


  1. Download 13,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish