Геодезиядан 1-практикум


Саноқ олиш қулай бўлиши учун ҳар дециметрли бўлакнинг дастлабки бешта сантиметрли бўлаклари «Е» ҳарфи кўринишида бирлаштирилган



Download 13,03 Mb.
bet59/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Саноқ олиш қулай бўлиши учун ҳар дециметрли бўлакнинг дастлабки бешта сантиметрли бўлаклари «Е» ҳарфи кўринишида бирлаштирилган.


Рейкаларнинг қора томонида саноқ нолдан (61 - шакл, а) қизил томонида эса, ихтиёрий сондан, масалан 4687мм дан (61 - шакл, б) бошланади. Натижада нивелирлашда қўлланилаётган рейкалар жуфтининг қора ва қизил томонидан олинган саноқлар фарқи доимий қийматга тенг бўлади. Икки томонли рейкалар қўлланилганда нивелирнинг баландлигини ўзгартирмасдан туриб нисбий баландликни икки марта, яъни қора томондан олинган саноқлар ва қизил томондан олинган саноқлар бўйича аниқлаш мумкин.
Нивелир рейкалари уч турда: РН - 05, РН - 3 РН - 10 шифрлари билан чиқарилади. Шифрдаги сонлар 1км нивелирлаш йўлидаги хатолик қийматини мм да ифодалайди. РН- 05 рейкалар I, II класс нивелирлаш, РН - 3 рейкалар III, IV класс нивелирлаш ва РН - 10 рейкалар техник нивелирлаш учун мўлжалланган. Бироқ техник нивелирлашда кўпроқ РН-3 рейкалари қўлланилади. Узунлиги 3000мм ли рейкалар яхлит (61 - шакл, в) ёки букланадиган (61- шакл, г), 4000мм ли рейкалар эса, фақат букланадиган қилиб чиқарилади. Баъзан букланмасдан, сурилиб йиғиладиган (сурилма) рейкалар (61 - шакл, д) ҳам учрайди.
Дала ишларини бошлашдан олдин рейкаларнинг бутунлиги, бўлаклар ва рақамлар бўёғининг кўчмаганлиги, маҳкамлаш мосламаларининг ишлаши (букланадиган ёки сурилма рейкаларда) ва учлардаги металл қопламаларнинг мустаҳкамлиги кўриб чиқилади. Кейин қуйидаги текширишлар бажарилади.



61 - шакл. Нивелир рейкалари

  1. Рейкалар жуфтидаги метрли оралиқларнинг ўртача қийматини аниқлаш.

Текшириш Женева чизғичи (зангламайдиган оқ металлдан ясалган, узунлиги 1м, эни 40 - 55мм, икки ёғи қия йўнилган ва бир томони 0,2мм, иккинчи томони эса, 1мм ли бўлакларга бўлинган махсус чизғичи) ёрдамида бино ичида бажарилади.

Текширишни бошлашдан олдин метрли оралиқлар, яъни қора томондаги 01, 10, 20, 29; қизил томондаги 47, 57, 67, 76 дециметрли бўлакларнинг бошланиши ўткир қалам билан металл чизғич ёрдамида белгилаб олинади. Рейкани эгилмайдиган қилиб горизонтал ҳолда ётқизилади. Кейин Женева чизғичи ёрдамида ҳар бир метрли оралиқ (01-10, 10-20, 20-29 ва 47-57, 57-67, 67-76) икки марта: тўғри ва тескари йўналишда ўлчанади. Хар бир метрли оралиқда Женева чизғичининг ўнг ва чап учларидан олинган саноқлар фарқи 0,1мм дан ошмаслиги керак.


Рейкалар жуфтидаги метрли оралиқларнинг ўртача қийматлари бир -биридан 0,8мм гача фарқ қилиши мумкин.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish